Янгиликлар

not found

Ўзбекистонда 30 ёшдан ошганлар йилда бир марта юрак текширувидан ўтказилади

Жорий йилнинг 20 январь куни Президентнинг «Ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида»ги (ПҚ–20-сон) қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2026 йил 1 майдан халқаро дастурлар («Stent for Life» ва «Action Plan for Stroke») асосида ишлаб чиқилган Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури (Миллий дастур) ҳудудларда босқичма-босқич амалиётга жорий этилади. Миллий дастур доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи тизим жорий қилинади, жумладан: • бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни барвақт аниқлаш мақсадида 30 ёшдан ошган аҳоли ўртасида йилига 1 марта мақсадли тиббий текширувлар ўтказилади; • туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказларида тун-у кун фаолият юритувчи инфаркт ва инсульт бригадалари фаолияти йўлга қўйилади; • халқаро стандартлар асосида беморларнинг клиник маршрутлари (cлиниcал патҳwайс) ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади; • тез тиббий ёрдам бригадалари сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш имкониятига эга телеметрик электрокардиограф ҳамда мониторли дефибрилляторлар билан таъминланади. Қарорга кўра, Миллий дастур доирасида ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни даволашда тиббий хизматлар халқаро стандартларга мувофиқ вақт меъёрларига қатъий риоя этган ҳолда кўрсатилиши таъминланади. Бунда: - ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларга чалинган беморларга “олтин соат” тамойили асосида шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш ташкил қилинади; - тез тиббий ёрдам хизмати томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар алгоритми ва беморнинг ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатувчи муассасагача бўлган клиник маршрути вақт меъёрлари асосида ташкил қилинади; - бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ҳамда стационар тиббиёт муассасалари томонидан аҳолини мақсадли тиббий текширувлардан ўтказиш ва беморларнинг клиник маршрутларини ташкил қилишда вақт меъёрлари инобатга олинади. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда “Ҳозироқ ҳаракатлан – ҳаётни сақлаб қол!” мавзусида ижтимоий роликлар намойиш қилинади. Ҳар йили 29 сентябрь – Бутунжаҳон юрак куни ҳамда 29 октябрь –Бутунжаҳон инсультга қарши курашиш куни муносабати билан қон босими, қанд ва холестерин миқдорини ўлчаш, инфаркт ва инсультда тез ёрдам кўрсатиш бўйича аҳолининг саводхонлигини оширишга қаратилган оммавий тадбирлар ўтказилади. 2026 йил 1 мартдан республика тиббиёт марказлари мутахассислари ҳамда хорижий экспертлардан иборат таркибда ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни даволашда тиббий хизмат кўрсатишни мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолияти йўлга қўйилади.

  • 27 Январь, 09:00
  • Батафсил
not found

Дори воситаларининг ножуя таъсирлари кузатилганда қаерга мурожаат қилиш керак?

Республика ҳудудида дори воситаларини қўллаш натижасида юзага келаётган ножўя реакцияларни эрта аниқлаш, уларни тизимли равишда йиғиш ва чуқур таҳлил қилиш, дори воситалари хавфсизлигини баҳолаш, оғир асоратлар ҳамда салбий оқибатларнинг олдини олиш, аҳоли саломатлигини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси ҳамкорлигида «Фармаконазорат» миллий электрон ахборот тизими ташкил этилди. Мазкур тизим орқали дори воситаларидан фойдаланиш жараёнида кузатилган ножўя реакциялар тўғрисида Марказга тезкор тарзда хабар бериш имконияти яратилди. Бу эса ушбу маълумотларни марказлашган ҳолда йиғиш, уларни тезкор ва чуқур таҳлил қилиш, дори воситалари билан боғлиқ хавф-хатарларни ўз вақтида аниқлаш, зарур профилактик ва тартибга солувчи чораларни кўриш, шунингдек фармаконазорат соҳасида самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш механизмини йўлга қўйишга хизмат қилмоқда. Маълумот учун, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари дори воситаларидан фойдаланиш натижасида аниқланган ножўя реакциялар тўғрисидаги маълумотларни онлайн тарзда қуйидаги расмий ахборот ресурслари орқали юборишлари мумкин: — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайти: https://gov.uz/uz/ssv/sections/view/42596 — «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг расмий веб-сайти:https://www.uzpharm-control.uz/ru/pages/online_reporting — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайти:https://pharm.gov.uz/uz/open-data/pharmacovigilance Шунингдек, истеъмолчилар — аҳоли учун қулайликларни янада ошириш мақсадида махсус «PharmUz» мобил иловаси ишлаб чиқилган бўлиб, мобил илова орқали дори воситаларидан фойдаланиш жараёнида кузатилган ножўя реакциялар ҳақида соддалаштирилган ва қулай тартибда тезкор электрон хабар юбориш имконияти яратилган.

  • 26 Январь, 14:30
  • Батафсил
not found

Қон таҳлилидаги бешта муҳим кўрсаткич: жиддий соғлиқ муаммоларидан дарак беради

Оддий қон таҳлили организмдаги жиддий касалликлар ҳақида огоҳлантириши мумкин. Қайси кўрсаткичлар энг муҳим экани ва беморлар қандай хатолар қилиб ташхис натижаларини бузиб қўйиши мумкинлиги ҳақида эксперт маълумотлар берди. Биринчи кўрсаткич — глюкоза.Қонда шакар миқдорининг кескин кўтарилиши ёки жуда пасайиб кетиши энг хавфли сигналлардан бири ҳисобланади. Глюкоза 20 ммоль/л дан юқори ёки 3 ммоль/л дан паст бўлса, гликемик кома хавфи борлигини кўрсатиши мумкин. Диабети бўлмаган одамларда ҳам шакар миқдори ўзгариши мумкин — масалан, кучли стресс, заҳарланиш ёки ўткир касалликлар пайтида. Иккинчи кўрсаткич — гемоглобин.Агар гемоглобин 70 г/л дан паст бўлса, бу оғир анемиядан далолат беради. Бундай ҳолатда тўқималар ва аъзолар кислородни етарли ололмайди, бу айниқса юрак ва мия учун хавфли. Беморда холсизлик, нафас қисилиши, бош айланиши бўлиши мумкин, лекин баъзан умуман яққол аломатлар бўлмаслиги ҳам мумкин. Учинчи кўрсаткич — тромбоцитлар.Бу ҳужайралар қон ивишига жавоб беради. Уларнинг ортиб кетиши (500–800 млрд/л) тромбоз ва қон томирларининг хавфли тиқилиб қолиши хавфини оширади. Жуда кам бўлиши (150 млрд/л дан паст) эса, аксинча, ҳатто енгил жароҳатларда ҳам қон кетиш эҳтимолини кучайтиради. Тўртинчи кўрсаткич — креатинин.Бу буйраклар иш фаолиятининг кўрсаткичи. Унинг кўтарилиши буйракларнинг фильтрация қилиш қобилияти пасаяётганини, ҳатто одам ҳали ўзини соғлом ҳис қилаётган босқичда ҳам, билдириши мумкин. 110–150 мкмоль/л атрофидаги кўрсаткичлар буйрак фаолиятидаги дастлабки бузилишларга ишора қилади ва қўшимча текширувни талаб этади Бешинчи кўрсаткич — ферритин.Ферритин организмдаги темир заҳираларини кўрсатади. Унинг паст бўлиши (15–30 нг/мл дан кам) кўпинча анемия ва доимий чарчоқ билан боғлиқ бўлади. Жуда юқори бўлиши (400 нг/мл дан ошса) эса яширин яллиғланиш ёки организмда темир ортиқча эканини кўрсатиши мумкин. Шу билан бирга, ёмон таҳлил натижалари ҳар доим ҳам касалликни англатмайди. Кўп ҳолларда бу таҳлилга тайёргарликда йўл қўйилган хатолар сабабли юзага келади. Эксперт энг кенг тарқалган хатоларни санаб ўтди: Масалан, таҳлилдан 12–24 соат олдин жуда қаттиқ жисмоний машқ қилиш организм учун стресс ҳисобланади. Натижада креатин киназа, АСТ, ЛДГ, С-реактив оқсил ва лейкоцитлар кўтарилиши мумкин, бу эса миокардит, мушак шикастланиши ёки сувсизланишга ўхшаш нотўғри тасаввур уйғотади. Организмга ўз ҳолатига қайтиши учун вақт керак. Бундан ташқари, таҳлил олдидан алкоголь истеъмол қилиш глюкоза, триглицеридлар ва жигар ферментларига таъсир қилади. У қонда шакарнинг пасайиши ёки кўтарилишига сабаб бўлиши, қон плазмаси ҳажмини ўзгартириши ва биокимёвий таҳлил натижаларини бузиши мумкин. Овқатланиш режимига риоя қилмаслик ҳам кенг тарқалган хато. Глюкоза ва липид профилини қатъий равишда оч қоринга (камида 8–10 соат овқат емасдан) топшириш керак. Аммо умумий қон таҳлили, антителалар ва гормонлар учун енгил нонуштага рухсат этилади, — деб хулоса қилди эксперт.

  • 23 Январь, 08:58
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech