Янгиликлар

not found

Антидепрессантлар Паркинсон касаллигини секинлаштириши мумкин — олимлардан янги тадқиқот

Олимлар олиб борган янги тадқиқотлар айрим антидепрессантлар нафақат руҳий ҳолатни яхшилаш, балки Паркинсон касаллигининг ривожланишини секинлаштиришда ҳам фойдали бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Паркинсон касаллиги — марказий асаб тизимининг сурункали касаллиги бўлиб, у асосан ҳаракат бузилишлари, қўл-оёқ титраши, секин ҳаракатланиш ва фикрлаш қобилиятининг пасайиши билан намоён бўлади. Касалликнинг асосий сабабларидан бири мия ҳужайраларида α-синуклеин деб аталувчи оқсилнинг тўпланишидир. Бу жараён нейронларга зарар етказиб, дофамин ишлаб чиқарилишини камайтиради. Қозон илмий маркази олимлари ушбу оқсилга таъсир кўрсата оладиган дори воситаларини ўрганишди. Тадқиқот натижаларига кўра, трициклик антидепрессантлар — имипрамин, амитриптилин ва доксепин — α-синуклеиннинг зарарли шаклга айланишини тўхтатиши мумкин. Айниқса, имипрамин энг юқори самара кўрсатган. Илмий иш жараёнида замонавий усуллар — ЯМР спектроскопияси ва молекуляр моделлаштириш қўлланилди. Олимлар аниқлашича, антидепрессант молекулалари оқсил билан бир нечта йўл орқали боғланиб, уни барқарор ҳолатда сақлайди ва тўпланишини секинлаштиради. Муҳим жиҳати шундаки, бу дори воситалари тиббиётда узоқ йиллардан бери қўлланиб келинади ва хавфсизлиги яхши ўрганилган. Шу боис, уларни Паркинсон касаллигини даволашда қўшимча восита сифатида қўллаш имконияти яқин келажакда пайдо бўлиши мумкин. Мутахассислар таъкидлашича, бу тадқиқот ҳали бошланғич босқичда, аммо у келажакда Паркинсон касаллиги билан курашда янги, самарали ва хавфсиз даволаш усулларини ишлаб чиқишга умид бағишлайди.

  • 10 Февраль, 12:00
  • Батафсил
not found

Давлат органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш фаолияти баҳоланади

Ҳукуматнинг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорига киритилган қўшимчаларга кўра, “Давлат органлари, давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолиятини баҳолаш ва тоифалаш тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низом талаблари давлат ташкилотлари ходимларининг Президент Виртуал қабулхонаси билан ишлаш тизимида рўйхатга олинган ва давлат органига ижро учун йўналтирилган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилади. Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти қуйидаги мурожаатлар сонидан келиб чиқиб тоифаларга ажратилади: ▪️ рўйхатга олинган;▪️ қаноатлантирилган;▪️ рад этилган;▪️ ижро муддатлари бузилган;▪️ такрорий. Мурожаатлар билан ишлаш фаолияти таҳлил натижаларига асосан 3 тоифага ажратилади: - юқори натижадорликка эга - яшил тоифа;- ўрта натижадорликка эга - сариқ тоифа;- паст натижадорликка эга - қизил тоифа. Баҳолаш натижаларига кўра давлат органлари мансабдор шахсларининг KPI кўрсаткичлари қуйидагича белгиланади: ▫️ яшил тоифа - 100 фоиз;▫️ сариқ тоифа - 50 фоиз;▫️ қизил тоифа - 10 фоиз.  "Қизил" тоифага киритилган давлат органларининг раҳбарлари ёки уларнинг тегишли ўринбосарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилиши мумкин.

  • 6 Февраль, 12:00
  • Батафсил
not found

2025 йилда 765 та дорихонада нархларни асос­сиз ошириш ҳолатлари аниқланди

Рақобат қўмитаси томонидан дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириб қўллаган дорихоналарни аниқлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини тиклаш бўйича кенг кўламли ўрганишлар ўтказилди. Хабарингиз борки, дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириш ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарлик Солиқ органи тизимида аниқланиб, Қўмитанинг “Fair tech” ягона ахборот тизимига хабар юбориш тизими йўлга қўйилган. Рақобат қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, ўтган 2025 йил давомида “Fair tech” ягона ахборот тизимига келиб тушган хабарларга кетма-кетликда белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда. Жумладан, 765 та дорихонада (119 та улгуржи ва 646 та чакана) 267 456 та ҳолатда 7,95 млрд. сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди ва истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқлари тиклаш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, лицензия талабларини бузилиши бўйича Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тақдим этилди. - Қорақалпоғистон Республикасида 26 та дорихонада 5 311 та ҳолатда 130,3 млн. сўм миқдорда;- Андижон вилоятида 26 та дорихонада 3 200 та ҳолатда 95,5 млн. сўм миқдорда;- Бухоро вилоятида 53 та дорихонада 38 355 та ҳолатда 929,4 млн. сўм миқдорда;- Жиззах вилоятида 23 та дорихонада 1 042 та ҳолатда 56,4 млн. сўм миқдорда;- Қашқадарё вилоятида 50 та дорихонада 2 783 та ҳолатда 203,6 млн. сўм миқдорда;- Навоий вилоятида 79 та дорихонада 20 645 та ҳолатда 329 млн. сўм миқдорда;- Наманган вилоятида 56 та дорихонада 36 310 та ҳолатда 575,2 млн. сўм миқдорда;- Самарқанд вилоятида 57 та дорихонада 5 167 та ҳолатда 1 млрд. 231 млн. сўм миқдорда;- Сурхондарё вилоятида 53 та дорихонада 9 445 та ҳолатда 1 млрд. 570,2 млн. сўм миқдорда;- Cирдарё вилоятида 33 та дорихонада 2 782 та ҳолатда 208,6 млн. сўм миқдорда;- Тошкент вилоятида 63 та дорихонада 21 983 та ҳолатда 735,1 млн. сўм миқдорда;- Фарғона вилоятида 35 та дорихонада 22 760 та ҳолатда 310,1 млн. сўм миқдорда;- Хоразм вилоятида 25 та дорихонада 3 867 та ҳолатда 199,3 млн. сўм миқдорда;- Тошкент шаҳрида 173 та дорихонада 131 219 та ҳолатда 1 млрд. 404,7 млн. сўм миқдорда истеъмолчилардан дори воситаларини нархларини асоссиз ошириш натижасида маблағлар олинганлиги аниқланган. Қўмита томонидан мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда. 

  • 5 Февраль, 12:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech