Янгиликлар

not found

Жиддий огоҳлантириш: қаришга қарши кураш ҳаётингизга қарши кураш бўлиши мумкин

Бирмингем университети профессори Жоао Педро де Магальяйнс бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи "қариган ҳужайра"лар ҳам соғлиқ учун фойдали ролларга эга эканлигини аниқладилар. Мазкур илмий изланиш «Science» журналида чоп этилган. Маълум бўлишича, ушбу ҳужайралар тўқималарнинг ривожланиши, яллиғланиш, яраларни даволаш ва ўсмаларни ўсишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Профессор эскирган ҳужайраларнинг саломатлик ва касалликни даъволашдаги табиий ролини шу пайтгача паст баҳоланганини алоҳида таъкидламоқда. Масалан, меъда ости бези бета ҳужайраларида инсулин секрецияси ва қон томир тизими ҳамда йўлдошнинг тузилишини сақлаб туриш каби нормал функциялар учун зарурдир. Баъзи ҳайвонларда, масалан, сичқонларда, қариган ҳужайралар тўқималарнинг янгиланиши учун, айниқса жароҳатларнинг тез тузалиб кетиши учун муҳим функцияни бажаради. Тадқиқот қариган ҳужайраларни йўқ қилиш орқали танани ёшартиришга қаратилган терапияларнинг хавфсизлигини шубҳа остига қўяди. Профессор де Магальяйнс огоҳлантирадики, қариган ҳужайраларни уларнинг фойдали функцияларини ҳисобга олмаган ҳолда йўқ қилиш инсон ҳаётини хавфга қўяди.

  • 1 Июль, 15:22
  • Батафсил
not found

Қандли диабедга қарши иккита янги дори рўйхатга олинди

Қандли диабет глобал юқумли бўлмаган эпидемия сифатида тан олинган ва тарқалиши тез суръатлар билан ўсиб бораётган касалликлар тоифасига киради. "ПСК Фарма" компанияси лираглутид асосидаги иккита ижтимоий аҳамиятга эга доривор маҳсулот: Весфол ва Шугалесни ишлаб чиқариш ва рўйхатга олиш сертификатларини олди. Иккала дори ҳам 6 мг / мл тери ости эритмалари бўлиб, 2-тоифа диабет билан оғриган беморларни даволаш учун ишлатилади. Янги маҳаллий дорилар монотерапияда ҳам, бошқа дорилар билан биргаликда ҳам етарли даражада глюкемик назоратга эришишга имкон беради. Беморларнинг ёш тоифаси - 10 ёшдан ошган болалар, ўсмирлар ва катталар. Бундан ташқари, Шугалес юрак-қон томир асоратлари хавфини камайтириш учун ишлатилиши мумкин. Весфол, узоқ муддатли фойдаланиш давомида катталар ва ўсмирларда кучли жисмоний фаоллик ёки паст калория диетада тана вазнини тўғрилашга ёрдам беради.

  • 1 Июль, 12:28
  • Батафсил
not found

2024 йил 1-июлдан нималар ўзгаради?

Дорилар билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлашга қаратилган фармакологик назорат тизими ташкил этилади “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, 2024 йил 1 июлдан: – дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрловчи, улгуржи ҳамда чакана реализация қилувчи ташкилотлар аҳолини сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги кафолатланган дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун масъул бўлган ташкилот сифатида эътироф этилади ҳамда уларга нисбатан давлат назоратини амалга оширишнинг алоҳида қоидалари белгиланади; – дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган, халқаро стандартлар талаблари асосида фармакологик назорат тизими ташкил этилади; – дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрловчи, улгуржи ҳамда чакана реализация қилувчи ташкилотларда уларга берилган лицензия талабларига риоя этилишини бир йилда кўпи билан бир маротаба ваколатли органни хабардор этиш орқали назорат қилиш тартиби жорий этилади; – дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни телерадиоканаллар орқали реклама қилиш учун ишлаб чиқилган контент Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган хулоса асосида эфирга узатилади; – янги ташкил этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланадиган божхона омборлари ва эркин омборлар мажбурий равишда “Зарур сақлаш амалиёти – GSP” талабларига мувофиқ ташкил этилади. Шунингдек, мазкур Фармоннинг 2-иловасига биноан: - 2024 йил 1 июлдан бошлаб, янги ташкил этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланадиган божхона омборлари ва эркин омборлар мажбурий равишда “Зарур сақлаш амалиёти - GSP” талабларига мувофиқ ташкил этилади.

  • 1 Июль, 09:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech