Янгиликлар

not found

Инсон аъзолари донорлигига қайси касалликларда рухсат этилмайди?

Адлия вазирлиги томонидан Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари донорлигига қарши кўрсатма бўладиган касалликлар рўйхати давлат рўйхатидан ўтказилди. Рўйхатда тирик донор учун трансплантация объектлари буйрак, жигар ва жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмигининг ўзак ҳужайралари трансплантациясига қарши кўрсатма бўладиган касалликлар назарда тутилган касалликлар бор. Бунга ОИВ/ОИТС, наркомания, токсикомания, алкоголизм, морбид семизлик, артериал гипертензия II-III даражаси, сурункали буйрак касаллиги II-III-IV-V босқичи, қандли диабет, икки томонлама сийдик тош касаллиги, хавфли ўсма касалликлари кабилар киради.Шунингдек, инсон мурдаси учун трансплантация объектлари буйрак, жигар ва жигар бўлаги, томирлар (йирик томирлар қисмлари) ва кўз шох пардаси ҳамда унинг қисмлари трансплантациясига қарши кўрсатма бўладиган касалликлар белгиланган. Булар сирасига ОИВ/ОИТС, туберкулёз, сепсис, замбуруғли касалликлар, TORCH инфекцияси ((IgM позитив), ўта хавфли инфекцион касалликлар, хавфли ўсма касалликлари кабилар киради.

  • 27 Декабрь, 09:00
  • Батафсил
not found

2024 йил сарҳисоби. Қонунчилик. Июл

10.07.2024 йил. “Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва унда кичик тадбиркорлик субъектлари иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари, шунингдек, уларнинг таркибидаги хўжалик жамиятлари кузатув кенгашларининг давлат харидлари йиллик ва чораклик режа-жадваллари ҳамда импорт қилиш режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатларини тасдиқлаш бўйича қарорлари муҳим факт сифатида ошкор қилиб борилади. Ҳар йил якуни бўйича кейинги йилнинг 1 апрелигача давлат харидлари соҳасида “Энг фаол тадбиркор” ҳамда “Энг яхши буюртмачи” танловлари ўтказилади. 16.07.2024 йил. “Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2025 йил 1 апрелдан: - фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (ТИЭК) кўригига йўллаш учун лозим бўлган амалдаги даволаниш муддатлари бўйича талаб бекор қилинади ҳамда ҳар бир касалликнинг кечиши ва туридан келиб чиқиб алоҳида белгиланади; - ТИЭК томонидан касбга, спортга ва таълимга тавсия бериш тартиби бекор қилинади; - ТИЭКнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг муддатини узайтириш ҳамда махсус жиҳозланган транспорт воситасини бошқариш лаёқатини белгилашга оид функциялари давлат тиббиёт муассасаларига ўтказилиши орқали тугатилади; - 18 ёшдан катта шахсларга ногиронликни белгилашда ногиронликнинг муддати, сабаби, тиббий реабилитация тадбирлари, шунингдек, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлигига оид маълумотлар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида шакллантирилади. 18.07.2024 йил. «Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун «Ижтимоий карта» ахборот тизимини жорий этиш орқали ижтимоий тўловлар ва субсидиялар, ижтимоий хизматлар ва ёрдамларни тайинлаш, тақдим этиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш жараёнларини босқичма-босқич тўлиқ автоматлаштириш йўлга қўйилади. 24.07.2024 йил. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди. Унга мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Тошкент” МФЙ Янги айланма йўли манзилида жойлашган “Зангиота-2” шифохонаси ўрнида Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат муассасаси шаклидаги 500 ўрнига мўлжалланган Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади.

  • 26 Декабрь, 13:57
  • Батафсил
not found

Миллий фармацевтика соҳасида қандай натижаларга эришилмоқда?

Кейинги йилларда мамлакатимизда миллий фармацевтика соҳаси жадал ривожланмоқда. Бу эса нафақат ички бозорни сифатли ва рақобатбардош дори-дармонлар билан таъминлаш, балки юртимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга ҳам хизмат қилмоқда. Буни қуйидаги мисоллар ҳам яққол тасдиқлайди. Фармацевтика тармоғида жорий йилда эришилган асосий кўрсаткичларга эътибор беринг: - 5,1 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди; - 310 млн. долларлик инвестиция ўзлаштирилиб, 28 та лойиҳа амалга оширилди; - илк бор Франция, Германия, Дания ва Словакия каби давлатларга экспорт амалга оширилиб, ташқи савдо географияси кенгайди ва умумий ҳажми 200 млн. долларга етди; - Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 765 млрд. сўмлик янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилди; - “Ташкент Фарма Парк” фармацевтика кластерида 1,4 млрд. долларлик 41 та лойиҳа рўёбга чиқарилди. Умуман, охирги етти йилда ушбу соҳада ишлаб чиқариш ҳажми 2 марта ошган бўлса, экспорт 11 баробарга ортган. Шуларга мос равишда 750 миллион долларлик инвестиция ўзлаштирилган ва натижада ушбу йўналишдаги корхоналар сони 3 мартага кўпайишига эришилган. Аммо бу чегара эмас, юртимизнинг фармацевтика салоҳияти ниҳоятда юқори. Агар у тўлиғича ишга солинадиган бўлса, ютуқларимиз янада салмоқ касб этиши турган гап. Яқинда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Tashkent Pharma Park” инновацион кластерида фармацевтика соҳасидаги корхоналар раҳбарлари билан бўлиб ўтган мулоқоти давомида айни масала кенг таҳлил қилинди. Муҳими, давлатимиз раҳбари томонидан тармоқ истиқболига йўналтирилган бир қатор ташаббуслар илгари сурилди.  Жумладан, унга кўра қуйидаги вазифалар амалга оширилади: • 2025 йилда кенг истеъмол қилинадиган 200 турдаги дори воситаларини ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришни 2 баробар оширишга доир махсус дастур тайёрланади. • Фармацевтика тармоғида Илғор лойиҳалар инвестиция жамғармаси тузилади ва у биофармацевтика, ҳужайра технологиялари, онкология каби йўналишлардаги лойиҳаларга улуш билан киради ва уларга катализаторлик қилади. • Янги ишланмаларни тижоратлаштириш, стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун 10 миллион долларлик венчур компания очилади ва стартап лойиҳа четдан қанча маблағ жалб қилса, мазкур компания шунча пулни қўшимча экспертизасиз беради. • Инновация жамғармасидан 20 миллиард сўм грант ажратилади ва у янги ишланмалар учун йўналтирилади. • Келгуси йилда ҳар бири 5 гектардан иборат бўлган доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилади ва уларни қайта ишлаш бўйича 5 та намунавий лойиҳа рўёбга чиқарилади.

  • 26 Декабрь, 08:55
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech