Янгиликлар

not found

Novo Nordisk: "Ozempik" нинг "дорихона" нусхалари 10 кишининг ўлимига олиб келди

Семаглутидга ассоланган("Ozempik" va "Wegovy") дори воситаларини ишлаб чиқарувчи Novo Nordisk компаниясига маҳсулотларининг комбинацияланган "дорихона" нусхаларини қабул қилиш натижасида камида 100 та бемор касалхонага ётқизилганидан ва 10 та ўлим ҳолатидан хабардор. Бу ҳақда компаниянинг молия директори Карстен Мунк Кнудсен учинчи чорак якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг тушунтиришича, компания "бозордаги бир қатор комбинацияланган маҳсулотларнинг намуналарини таҳлил қилган ва кўплаб хавфсизлик муаммоларини аниқлаган", шунингдек, касалхонага ётқизиш ва ўлим ҳолатлари ҳақида маълумот тўплаган. Ўтган ойда "Novo Nordisk" ФДАга "Ozempik" ва " Wegovy"нинг нусхаларини ишлаб чиқаришни тақиқлашни сўраб мурожаат қилганди. Дания компаниясининг таъкидлашича, бу препаратларнинг формуласи жуда мураккаб, демакки бу, натижада олинган маҳсулот хавфли дори бўлиши мумкинлигини англатади. Қўшма Штатларда дори воситаларининг етишмовчиги юзага келганда дорихона-компаундерларда рецепт бўйича дори-дармонларни ишлаб чиқаришга рухсат берилади. Яқин вақтгача ушбу рўйхатда семаглутид фаол моддаси бўлган дорилар бор эди. Бугунги кунда ФДА веб-сайтида "Ozempik" ва " Wegovy" нинг барча дозалари "етарли" эканлиги кўрсатилган.

  • 7 Ноябрь, 14:50
  • Батафсил
not found

Россиялик олимлар қон кетишини тўхтатувчи елим ишлаб чиқишди

Волга илмий-тадқиқот тиббиёт университети (ПИМУ) олимлари инсон қонининг таркибий қисмларидан жарроҳликда қон кетишини тўхтатиш учун қўлланиладиган фибрин елим ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқди, деб хабар берди университет матбуот хизмати. Илгари шифокорлар импорт қилинган дори воситаларидан фойдаланганлар. "Бизнинг биринчи устувор вазифамиз жарроҳликда кенг фойдаланиш учун асосий фибрин елим композициясини ишлаб чиқиш эди. Ва биз буни уддасидан чиқдик. Биз ишлаб чиқан субстрат биодеградацияга эга, яъни танада сўрилиш қобилиятига эга (синтетик елимдан фарқли ўлароқ). Елим мутлақо хавфсиз ва танага тўлиқ биологик мос келади", - дейди университетнинг уяли технологиялар лабораторияси бошлиғи Марфа Егорихина. Фибрин елим аллақачон ҳайвонларда биринчи синовлардан ўтказилган. "Жарроҳликдаги муаммолардан бири жигардан қон кетишини тўхтатишдир. Ҳайвонларда ўтказилган синовлар шуни кўрсатдики, елим ўзининг асосий вазифасини ишончли тарзда бажара олади. У биринчи дақиқада ҳаракат қила бошлайди, иккинчи дақиқанинг охирига келиб қон тўлиқ тўхтайди. Бу ишланманинг ички бозордаги мавжуд шу каби маҳсулотлардан ўзига хос устунлигидир”, — дейилади хабарда. Қайд этилишича, препарат ишлаб чиқариш йўлга қўйилгандан сўнг университет олимлари лаборатория тадқиқотларини давом эттириш ва фибрин елимлар линиясини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Маҳсулот модификациялари ўзига хос: секин биодеградация, антибактериал таъсир, кичик суяк нуқсонларини алмаштириш учун суяк тўқималарига юқори яқинлик хусусиятларга эга бўлади. 

  • 7 Ноябрь, 11:50
  • Батафсил
not found

Психологик ёрдам кўрсатиш фаолияти тартибга солинади

“Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-989-сон, 05.11.2024 й.) қабул қилинди Қонун аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Қонунга кўра, психологик ёрдам – танг (кризисли) вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга, шахслараро муносабатларни ҳамда руҳий саломатликни яхшилашга, шахсиятни ривожлантиришга ёки инсоннинг ижтимоий мослашувини яхшилаш учун психологик таъсир кўрсатишга қаратилган, психологик ёрдам кўрсатиш стандартларига мувофиқ амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади. Психологик ёрдам давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда ишловчи психологлар ёхуд ушбу соҳада хусусий тартибда фаолият олиб борувчи юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бепул ёки пуллик асосда кўрсатилади. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олувчиларнинг психологик саломатлигини сақлаш, соғлом психологик муҳит яратиш ва уларнинг шахсий ривожланишига кўмаклашиш мақсадида психологик ёрдам кўрсатиш ташкил этилади. Шахс психологик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги тадқиқотларга ёки илмий тажрибаларга фақат ихтиёрий равишдаги ёзма розилиги ёки ўз қонуний вакилларининг ёзма розилиги олинганидан кейин жалб этилиши мумкинлиги белгиланди. Психология йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар психологик ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Шахснинг психологик ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилганлиги факти, психологик ёрдам натижалари тўғрисидаги маълумотлар ва психологик ёрдам кўрсатиш чоғида олинган бошқа маълумотлар психологнинг касбий сирини ташкил этади ҳамда шифокор сирига тенглаштирилади. Шунингдек, психологик ёрдамни бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатиш ёхуд аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

  • 7 Ноябрь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech