Янгиликлар

not found

Қандсиз диабет қандай касаллик?

Қандсиз диабетни икки асосий турга ажратиш мумкин – марказий ва нефроген. Кўпинча касаллик ривожланиши организмда суюқликни ушлаб туришга жавоб берадиган вазопрессин гормонини ишлаб чиқаришдаги муаммолар билан боғлиқ бўлади. Шу боис, ҳаддан ортиқ даражада, яъни қандли диабетга чалинган беморларга нисбатан кўп — бир кунда 5-15 литргача пешоб ажралиб чиқиши, кучли чанқоқлик ҳисси бу хасталикнинг асосий аломатларидан ҳисобланади. Меъда ости безидаги паталогиялар, гормонал ўзгаришлар, айрим дори воситаларининг ножўя таъсири, ўсмалар, ирсий мойиллик ҳам қандсиз диабетга чалиниш сабабларидан бўлиши мумкин. Қандли диабетни даволаш жараёни мунтазам равишда инсулин препаратини қабул қилиш ва парҳез тутишни назарда тутади. Қандсиз диабетда эса, энг аввало, уни келтириб чиқарган асосий касаллик ўчоғи бартараф этилиб, кейин қўшимча вазопрессин сақловчи гормонал ўрин босувчи терапия ва бошқа муолажалар бажарилади. Айтиш жоизки, касалликни даволашда биринчи навбатда шифокорга мурожаат қилиб, тегишли текширувлардан ўтиш зарур. Натижаларга қараб хасталик босқичи аниқланади ва зарур муолажа ҳамда дорилар тайинланади.

  • 21 Январь, 08:51
  • Батафсил
not found

AҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва препаратларда қизил бўёқдан фойдаланишни тақиқлади

AҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари сифатини назорат қилиш бошқармаси (ФДA) қандолат маҳсулотлари ва перорал (оғиз орқали қабул қилинадиган) дори воситаларини ишлаб чиқаришда №3 синтетик озиқ-овқат бўёғидан фойдаланишни тақиқлади. Лаборатория каламушларида ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра бўёқ канцероген хусусиятга эга. Ўттиз йил аввал пардоз-андоз воситаларини ишлаб чиқаришда ушбу буёқдан фойдаланишга тақиқ киритилган эди. Бир неча йиллардан бери истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи турли ташкилотлар уни тақиқлашни талаб қилиб келмоқда. 2022-йилда ранг берувчи модданинг юқори консентрацияси эркак каламушларда саратон касаллигини қўзғатишини тасдиқловчи тадқиқот натижаларини ўрганиш талаби билан петиция берилган. "ФДA одамлар ёки ҳайвонларда онкологик касалликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган озиқ-овқат қўшимчалари ва бўёқлардан фойдаланишга рухсат бермаслиги керак," - деди инсон учун озиқ-овқат бўйича вакил ўринбосари Жим Жонс. Бироқ, регуляторнинг таъкидлашича, ҳайвонлар ва одамларда ўтказилган бошқа тадқиқотлар бундай таъсирни аниқламаган ва мавжуд маълумотлар бўёқдан озиқ-овқат маҳсулотлари ва перорал дори воситаларида фойдаланиш инсон саломатлиги учун хавф туғдиришини тасдиқламайди. Маҳсулотларини тайёрлашда қизил №3 дан фойдаланадиган озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари 2027-йил 15-январгача тайёрлаш рецептини ўзгартириши керак. Фармацевтика компаниялари учун тегишли муддат 2028-йил 18-январга белгиланган.

  • 20 Январь, 14:48
  • Батафсил
not found

“Дори-Дармон” ва “Фармасинтез” компаниялари ҳамкорлик масаласида учрашув ўтказди

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси тижорат директори Рамил Абдулов "Фармасинтез" компаниясининг экспорт бўлими бошлиғи Воскобой Эдуард билан учрашув ўтказди. Учрашувда шунингдек, Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи Зафар Умаров, “Ўзбекистон Дори таъминоти” МЧЖ директори Алишер Ташов, “Фармасинтез” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эркин Ходжаниёзов иштирок этишди. Учрашувда “Дори-Дармон” ва Россиянинг “Фармасинтез” компаниялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, “Фармасинтез” компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган дори воситаларини етказиб бериш соҳасида муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. “Дори-Дармон” АК Ўзбекистон аҳолисига ижтимоий аҳамиятга дори воситаларини етказиб берувчи асосий йирик компаниялардан ҳисобланади. “Фармасинтез” компаниялар гуруҳи эса Россиядаги энг йирик ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ишлаб чиқарувчилардан биридир. Компаниянинг дори воситалари сил, ОИВ, онкология, диабет ва гепатит каби асосий терапевтик соҳаларда қўлланилади. Компания томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларининг 80% дан ортиғи ҳаётий ва зарурий дори воситалари рўйхатига киритилган. Компаниянинг барча ишлаб чиқариш майдончалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва GMP сифатини назорат қилишнинг энг юқори талабларига жавоб беради. Бу ишлаб чиқарилган дори воситаларининг доимий юқори сифати ва самарадорлигини кафолатлайди. “Дори-Дармон” ва “Фармасинтез” компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик аҳолини зарур ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан таъминлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

  • 20 Январь, 11:51
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech