Янгиликлар

not found

"Дори-Дармон"акциядорлик компаниясининг яна 11 та дорихонаси GPP сертификатини олди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармонига биноан, 2026 йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим. “Dori-Darmon” АКнинг яна 11 та дорихонаси GPP сертификатини қўлга киритди. Булар: 1. Тошкент шаҳар, Сергели туманидаги 9-сонли шахобча;2. Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Янгиҳаёт ТТБ биносидаги 9/1-сонли ижтимоий дорихона;3. Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 51-сонли оилавий поликлиника биносидаги 36/1- сонли ижтимоий дорихона;4. Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Юнусобод ТТБ биносидаги 36/3- сонли ижтимоий дорихона;5. Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 54-сонли оилавий поликлиника биносидаги 36/4- сонли ижтимоий дорихона;6. Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги 29-сонли шохобча.7. Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги 38-сонли шахобча;8. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, 14-сонли оилавий поликлиника биносидаги М/8- сонли ижтимоий дорихона;9. Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Яшнобод ТТБ биносидаги 15/1-сонли ижтимоий дорихона;10. Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги 4-сонли шохобча;11. Тошкент шаҳар, М.Улуғбек туманидаги 36/6- сонли ижтимоий дорихона.

  • 4 Февраль, 15:03
  • Батафсил
not found

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар дорихоналарда қандай сақланади ва сотилади

«Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, ҳисобга олиш шартлари тўғрисида" ги Низомга кўра, дорихоналарда таркибида гиёҳванд моддалар бўлган дорилар сейфларда сақланиши лозим. Иш кунининг охирида сейфлар ёпилиши ва масъул шахс томонидан муҳрланиши керак. Дорихоналар бундай дори-дармонларни махсус пушти рецепт бланка асосида сотадилар. Фармацевт (провизор) томонидан таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дорининг рецепти бўйича қуйидагилар аниқланиши лозим: ➖ таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дорини қабул қилувчи беморнинг ёши;➖ таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дори дозасининг тўғри белгиланганлиги;➖ таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган дори таркибий қисмларининг мутаносиблиги. Бунда гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган препаратнинг номи қизил қалам билан ёзилиши керак.

  • 4 Февраль, 12:00
  • Батафсил
not found

2024 йил “Тез ёрдам” хизматига қанча чақириқ келиб тушган?

2024 йил мамлакатимиз бўйлаб “103” хизматига жами 13 миллион 536 минг 396 та чақириқ келиб тушган. Жумладан, бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 9 миллион 695 минг 302 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек, сурункали касалликлар – 3 миллион 399 минг 379 та ва туғуруқлар – 91 минг 447 тани ташкил қилган. Энг кўп мурожаатлар: ✔️ Фарғона вилояти — 1 405 259 та;✔️ Тошкент шаҳри — 1 395 854 та;✔️ Андижон вилояти — 1 359 389 та;✔️ Тошкент вилояти — 1 260 608 та;✔️ Сурхондарё вилояти — 1 223 981 та қайд этилган. Рақамларга кўра, ўтган 2024 йил давомида “103” хизматига жами 2713 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Мазкур кўрсаткични 2023 йилнинг айни шу даври билан таққосласак, қарийб 792 тага камайганини кўриш мумкин. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Самарқанд вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 645 тани ташкил этди. Кейинги ўринда Қашқадарё вилояти қайд этилди — 436 та. Шунингдек, Фарғона вилоятидан 259 та ана шундай мурожаат келиб тушган. Энг кам ёлғон чақириқ эса Сирдарё вилоятида рўйхатга олинди — 17 та!

  • 4 Февраль, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech