Янгиликлар

not found

“Қашқадарё Дори-Дармон”га қарашли 24 та дорихона GPP-сертификатини олди

GPP- яхши дорихона амалиёти халқаро стандарт бўлиб, унга дунёнинг барча ривожланган мамлакатларидаги дорихоналар амал қилади. Яхши дорихона амалиёти Давлат стандарти аҳолига фармацевтлар томонидан кўрсатиладиган фармацевтика хизматларининг тегишли сифатини таъминлаш ва дорихоналар кундалик фаолиятининг барча масалалари ва жиҳатларини қамраб олиши мақсадида ишлаб чиқилган. Стандарт қуйидагиларга йўналтирилган: — аҳолини сифатли, хавфсиз, арзон дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш; — беморга дори воситалари ҳақида ишончли маълумот тақдим этиш; — соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва касалликларнинг олдини олиш; — рецепт асосида бериладиган дори воситаларидан оқилона фойдаланишга тарғиб қилиш ва дори воситаларининг ножўя таъсири ҳақида маълумот бериш; — аҳолининг ўз-ўзини даволаш усулини қўллашга қарор қилган тақдирда уларга ёрдам кўрсатиш. Дорихона томонидан GPP қоидаларининг жорий этилганлиги Зарур амалиётлар маркази томонидан "Яхши дорихона амалиёти" (GPP) O‘z DSt 3127:2016 Давлат стандарти талабларига мувофиқлик сертификати билан тасдиқланади. “Қашқадарё Дори-Дармон” МЧЖга қарашли 24 та дорихона GPP сертификатига эга бўлди: 1. Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Қовчин МФЙ да жойлашган 41-сонли шохобча; 2. Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Ҳилол қишлоғида жойлашган 11-сонли шохобча; 3. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида жойлашган 17-сонли шохобча; 4. Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Айғиркўл МФЙ да жойлашган шохобча. 5. Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Навоий МФЙда жойлашган 9-сонли шохобча; 6. Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Янгобод қишлоғида жойлашган 215-сонли шохобча; 7. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Авазмалик қишлоғида жойлашган 226-сонли шохобча; 8. Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Шов қишлоғида жойлашган 10-сонли шохобча; 9. Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, “Самарқанд” ОШП биносида жойлашган 218-сонли шохобча; 10. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, “Қутчи” ОШП биносида жойлашган 158-сонли шохобча. 11. Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, “Қодирий” ОШП биносида жойлашган 129-сонли шохобча. 12. Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, 24-сонли ОП биносида жойлашган 47-сонли шохобча; 13. Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, “Дўстлик” ОШП биносида жойлашган 7-сонли шохобча. 14. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, 34-сонли ОП биносида жойлашган 152-сонли шохобча; 15. Қашқадарё вилояти, Касби тумани, “Ибн Сино” ОШП биносида жойлашган 185-сонли шохобча; 16. Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, “Нурли келажак” ОШП биносида жойлашган 225-сонли шохобча. 17. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, “Янги қишлоқ” МФЙ да жойлашган 151-снли шохобча; 18. Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Баҳористон қишлоғида жойлашган 50-сонли шохобча. 19. Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани, № 27 ОП биносида жойлашган 72-сонли шохобча; 20. Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, “Хайиткўл” ОШП биносида жойлашган 52-сонли шохобча. 21. Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Алакуйлак МФЙда жойлашган 6-сонли шохобча; 22. Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, Чангак МФЙда жойлашган 149-сонли шохобча; 23. Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Янги кент қишлоғида жойлашган 75-сонли шохобча. 24. Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Қатағон қишлоғида жойлашган 183-сонли шохобча.

  • 5 Февраль, 11:50
  • Батафсил
not found

"Дори-Дармон"акциядорлик компаниясининг яна 11 та дорихонаси GPP сертификатини олди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармонига биноан, 2026 йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим. “Dori-Darmon” АКнинг яна 11 та дорихонаси GPP сертификатини қўлга киритди. Булар: 1. Тошкент шаҳар, Сергели туманидаги 9-сонли шахобча;2. Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Янгиҳаёт ТТБ биносидаги 9/1-сонли ижтимоий дорихона;3. Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 51-сонли оилавий поликлиника биносидаги 36/1- сонли ижтимоий дорихона;4. Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Юнусобод ТТБ биносидаги 36/3- сонли ижтимоий дорихона;5. Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 54-сонли оилавий поликлиника биносидаги 36/4- сонли ижтимоий дорихона;6. Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги 29-сонли шохобча.7. Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги 38-сонли шахобча;8. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, 14-сонли оилавий поликлиника биносидаги М/8- сонли ижтимоий дорихона;9. Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Яшнобод ТТБ биносидаги 15/1-сонли ижтимоий дорихона;10. Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги 4-сонли шохобча;11. Тошкент шаҳар, М.Улуғбек туманидаги 36/6- сонли ижтимоий дорихона.

  • 4 Февраль, 15:03
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech