Янгиликлар

not found

Ўз-ўзини даволашни тақиқловчи аломатлар

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кўпгина инсонлар касаллик бошланганда шифокорларга бориш ўрнига ўз-ўзини даволашни маъқул кўради. Бу тенденция кўпинча 65 ёшдан ошган одамларда кузатилади, дейди мутахассис. “Улар халқ табобатини, ҳаётий тажрибага асосланиб ўз-ўзини даволашни яхши кўради. Кўп йиллик амалиётни ҳурмат қилган ҳолда, мен ўз-ўзини даволашни тавсия этмайман, чунки бу соғлиқнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин", - дея огоҳлантирди у. Масалан, антибиотиклар ва бошқа дори воситаларидан назоратсиз фойдаланиш уларга чидамли микроорганизмларнинг ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин, бу эса келажакда инфекцияларни даволашни қийинлаштиради. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, баъзи дорилар бир-бирига мос келмайди ва бир-бирининг таъсирини сусайтириши ёки кучайтириши, шунингдек, ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Ўз-ўзини даволаш ҳам кўпинча аллергик реакциялар ва ошқозон-ичак трактининг бузилишига олиб келади: кўнгил айниши, қорин оғриғи, қусиш, диарея. Препаратнинг дозасини ёки қўллаш усулини нотўғри танлаш ҳам хавфли бўлиши мумкин. Фақат малакали шифокор ҳар бир бемор учун оптимал даволаш режимини аниқлай олади. У ўз-ўзидан даволаниш қатъиян тақиқланган ва шошилинч шифокор билан маслаҳатлашиш зарур бўлган бир қатор аломатларни таъкидлади: - бу қон босимининг сезиларли даражада ошиши, - ахлатда ёки сийдикда қон мавжудлиги, - онгни йўқотиш, - лимфа тугунларининг кенгайиши, - юрак соҳасидаги оғриқлар, - қусиш билан кечадиган бош оғриғи, - қон аралаш қусиш, - қон аралаш йўтал, - йўталнинг кўпроқ 3-4 кун давом этиши, - томоқдаги кучли оғриқ, - хотира бузилиши, шу жумладан қисқа муддатли мувозанатни йўқотиш.

  • 3 Январь, 12:50
  • Батафсил
not found

Ижтимоий карта муомалага чиқарилади

“Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (897-сон 27.12.2024 й.) қабул қилинди Қарорга кўра, ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш молиявий агент вазифасини бажарувчи резидент тижорат банклари томонидан амалга оширилади. Бунда: ♦ барча фуқаролар учун дастлаб электрон ижтимоий карта муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади; ♦ банк картаси шаклидаги ижтимоий карта фуқароларнинг хоҳишига кўра муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади. Ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича аризалар қуйидагилар орқали тақдим этилади: ➖ ЯИДХП (my.gov.uz); ➖ “Ижтимоий карта” мобил иловаси; ➖ “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда ➖алоҳида ҳолларда ижтимоий ходимлар; ➖ молиявий агент. Ижтимоий картани самарали амалиётга татбиқ этиш ҳамда “Ижтимоий карта” АТ ва мобил илованинг лозим даражада ишлашини таъминлаш мақсадида: ▪️ 2025 йил 1 январдан бошлаб “Ижтимоий карта” АТ ва мобил иловани техник қўллаб-қувватлаш ижтимоий карта бўйича тўлов хизматларини кўрсатувчи тўлов ташкилотининг туну-кун фаолият кўрсатадиган техник хизмати томонидан амалга оширилади; ▪️ 2025 йил 1 февралдан ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш масалалари бўйича Агентликнинг ахборот-маълумотнома хизматларини кўрсатувчи “1070” қисқа рақамли ва туну-кун фаолият кўрсатадиган хизмати (“Ишонч телефони”) фаолияти тест режимида йўлга қўйилади.

  • 3 Январь, 09:51
  • Батафсил
not found

Инсон аъзолари донорлигига қайси касалликларда рухсат этилмайди?

Адлия вазирлиги томонидан Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари донорлигига қарши кўрсатма бўладиган касалликлар рўйхати давлат рўйхатидан ўтказилди. Рўйхатда тирик донор учун трансплантация объектлари буйрак, жигар ва жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмигининг ўзак ҳужайралари трансплантациясига қарши кўрсатма бўладиган касалликлар назарда тутилган касалликлар бор. Бунга ОИВ/ОИТС, наркомания, токсикомания, алкоголизм, морбид семизлик, артериал гипертензия II-III даражаси, сурункали буйрак касаллиги II-III-IV-V босқичи, қандли диабет, икки томонлама сийдик тош касаллиги, хавфли ўсма касалликлари кабилар киради.Шунингдек, инсон мурдаси учун трансплантация объектлари буйрак, жигар ва жигар бўлаги, томирлар (йирик томирлар қисмлари) ва кўз шох пардаси ҳамда унинг қисмлари трансплантациясига қарши кўрсатма бўладиган касалликлар белгиланган. Булар сирасига ОИВ/ОИТС, туберкулёз, сепсис, замбуруғли касалликлар, TORCH инфекцияси ((IgM позитив), ўта хавфли инфекцион касалликлар, хавфли ўсма касалликлари кабилар киради.

  • 27 Декабрь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech