Янгиликлар

not found

Она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси чекланади

Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ҳисобот билан танишди. Таъкидланганидек, бутун дунёда болаларни она сути билан озиқлантириш муаммоси долзарб бўлиб, она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлардан фойдаланиш суръати ортиб бормоқда. 2030 йилга қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган кўрсаткич – 6 ойгача бўлган болаларнинг 70 фоизи фақат она сути билан озиқлантирилишига эришиш мақсадида мамлакатимизда она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланади. Дастур доирасида ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг “Она сути билан озиқлантириш учун қулай шароит яратувчи тиббиёт муассасаси” ва “Она сути билан муваффақиятли озиқлантириш сари 10 қадам” ташаббуслари жорий этилади. Тиббиёт ходимларини она сути билан озиқлантириш бўйича ўқитиш, ҳомиладор аёллар ва оналарнинг билимини ошириш тадбирлари ўтказилади. Қонунчиликка она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламасини чеклашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт ва экспорт қилиш, ташиш, сақлаш, сотиш ва етказиб беришга оид талаблар ҳамда стандартларни такомиллаштириш таклиф этилди. Президент билдирилган таклифларни маъқуллаб, тиббиётни аҳолига яқинлаштириш ва сифатини ошириш, юқумли бўлмаган касалликлардан ўлимни камайтириш, ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича қатор топшириқлар берди.

  • 22 Сентябрь, 13:40
  • Батафсил
not found

Оддий дори кутилмаганда хавфли ўсмага қарши кучли таъсир кўрсатди

Дунёда энг кенг тарқалган дори воситаларидан бири бўлган аспирин хавфли ўсма) касалликларини даволашда кутилмаган даражада кучли таъсирга эга экани аниқланди. The New England Journal of Medicine журналида чоп этилган янги тадқиқот шуни кўрсатдики: йўғон ичак (колоректал) саратони ва маълум генетик ўзгаришлар билан оғриган беморларда операциядан кейин препаратнинг паст дозасини (160 миллиграмм) ҳар куни қабул қилиш касалликнинг қайталаниш хавфини 55 фоизга камайтирди. Тадқиқот ALASCCA номли клиник синов асосида олиб борилган бўлиб, унда Швеция, Норвегия, Дания ва Финляндиядаги 33 та шифохонадан 3,5 мингдан ортиқ беморлар иштирок этган. Олимлар эса диққатни PIK3 сигнал узатиш йўли генларида мутация мавжуд бўлган ўсмаларга эга беморлар гуруҳига қаратган. Бундай генетик ўзгаришлар йўғон ичак саратонига чалинган беморларнинг тахминан 40 фоизида учрайди. Айнан шу гуруҳда аспирин ўсмаларида мутация бўлмаганларга нисбатан сезиларли ҳимоя таъсирини кўрсатган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, аспириннинг таъсир механизми кўп қиррали: яллиғланишни камайтиради, тромбоцитлар фаолиятини блоклайди ва ўсимта ўсиши учун қулай муҳитни йўқотади. Бу беморнинг генетик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шахсийлаштирилган терапияда айниқса қимматлидир. Муаллифлар ушбу натижалар глобал аҳамиятга эга бўлиши мумкинлигини алоҳида таъкидлашмоқда. Аспирин деярли ҳар қандай мамлакатда мавжуд бўлиб, замонавий хавфли ўсмага қарши препаратларга нисбатан анча арзон туради. Бу эса уни йўғон ичак чаратонини даволаш бўйича халқаро клиник тавсияномаларга киритиш имкониятини яратади.

  • 22 Сентябрь, 10:30
  • Батафсил
not found

Тиббиёт ходимларининг ярмидан кўпи 2026 йилда иш жойини алмаштиришни режалаштирмоқда

Сўров натижаларига кўра, АҚШда соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларининг ярмидан кўп қисми иш жойини алмаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Cўров Harris Poll консалтинг компанияси томонидан жорий йилнинг 26 июнидан 21 июлигача бўлган даврда ўтказилган. Унда беморлар билан бевосита ишловчи 1504 нафар тиббиёт ходими ва 304 та иш берувчи ташкилот вакиллари иштирок этган. Сўроқ натижаларига кўра касбий чарчоқ ва меҳнат шароитидан қониқмаслик кенг тарқалган. Шунингдек, кадрлар алмашинуви даражаси юқори экани ҳам қайд этилган. Олинган маълумотлар пандемиядан сўнг соғлиқни сақлаш муассасалари дуч келаётган кадрлар етишмовчилиги ва харажатларнинг ўсиши шароитида жуда аҳамиятлидир. Маълум бўлишича, тиббиёт ходимларининг 55 фоизи 2026 йилда янги иш излашни режалаштирмоқда. Шунингдек, сўровда қатнашганларнинг 84 фоизи ҳозирги иш жойида ўз меҳнати етарлича қадрланмаётганини таъкидлаган. Бундан ташқари, фақат ҳар бешинчи респондент иш берувчи ўз ходимларининг узоқ муддатли касбий ривожланишига қизиқиш билдиришини айтиб ўтган. АҚШнинг Соғлиқни сақлаш ва тиббий хизматларни бошқариш идораси маълум қилишича, 2037 йилга бориб мамлакатда деярли 700 минг нафар шифокор ва ҳамшира етишмаслиги кутилмоқда. Мутахассислар касбий чарчоқ ва кадрлар танқислиги янги муаммо эмаслигини тан олишмоқда, аммо ҳозирги инқироз ҳолати илгари кузатилмаган даражага етган.

  • 18 Сентябрь, 15:05
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech