Янгиликлар

not found

ЖССТ: Нигерия менингитга қарши янги вакцинага эга бўлган биринчи давлат бўлди

Нигерия менингитга қарши янги "инқилобий" Men5CV вакцинасини қўллаган дунёдаги биринчи давлатга айланди, дея хабар бермоқда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ). Нигерия Aфрикада ҳалокатли касаллик тарқалишининг қайноқ нуқталаридан бири ҳисобланади. ЖССТ маълумотларига кўра, ўтган йили менингит учун гиперэндемик деб ҳисобланган Aфриканинг 26 мамлакатида касалланишлар 50 фоизга ошган. Вакцинанинг Нигерияда жорий этилиши — 2030 йилгача менингитни йўқ қилиш мақсадига бир қадам яқинлаштиради, деди ЖССТ бош директори Тедрос Гебреисус. баёнотида. ЖССТ маълумотларига кўра, ўтган йилнинг октябридан жорий йилнинг март ойининг ўрталарига қадар нигериялик шифокорлар томонидан 1742 ҳолатда менингитга шубҳа қилинган, шундан 153 та ҳолат ўлим билан якунланган. ЖССТ маълумотларига кўра, фақат битта штаммга қарши ишлайдиган олдинги вакцинадан фарқли ўлароқ, янги вакцина Нигерияда кенг тарқалган касалликнинг бешта асосий штаммларидан ҳимоя қилади.

  • 15 Апрель, 12:51
  • Батафсил
not found

Фармацевтика: жорий йилнинг биринчи чорагида 1 триллион 157 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган

АОКАда ўтказилган брифингда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан 2024 йилнинг январь-март ойларида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Таъкидланишича, фармацевтика корхоналари томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида 1 трлн, 157 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган ҳамда 37 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. Инвестиция дастурига киритилган 17 та лойиҳа доирасида 25 млн. доллар инвестиция маблағлари ўзлаштирилган.Умумий қиймати 6,5 млн. долларлик 2 та лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 250 нафар янги иш ўрини яратилган. – Янги инвестиция лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш мақсадида ўтган давр давомида Хитой, Россия, Тожикистон, Эрон ва Туркияга хизмат сафарлари ташкил этилиб, жами 59 та компания билан музокаралар ўтказилди, – деди Агентлик ахборот хизмати раҳбари Севара Тўлаганова. – Музокаралар натижасида Хитой билан тиббий буюм ва жиҳозлар ҳамда тиббий ускуналарни ишлаб чиқарувчи хорижий компаниялар иштирокида 41 млн. долларлик лойиҳалар Ўзбекистонда амалга оширилишига келишилди. Шунингдек, Маҳаллий ишлаб чиқарувчи «AZIYA IMMUNOPREPARAT» корхонаси томонидан 10 млн. долларлик маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланди. Тожикистон билан қиймати 5 млн. долларлик 2 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилишига келишилди. Трансфер технологияси асосида Эрон компаниялари билан Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланди. Ўзбекистонда биотехнология тизимини яратиш ва ривожлантириш мақсадида Теҳрон тиббиёт фанлари университети билан PhD йўналишидаги мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди. Шунингдек, «Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластери саноат зонасида Туркия компанияси билан қиймати 50 млн. доллардан ортиқ бўлган инвестиция лойиҳасини амалга оширишга келишилди. Туркия компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ISO: 13485 халқаро стандартлари бўйича сертификатлаштириш органини яратиш бўйича келишувларга эришилди. Қайд этилишича, «Tashkent Pharma Park» фармацевтика кластери саноат зонасида амалга оширилаётган 427 млн. долларлик 10 та лойиҳа иштирокчиларига аъзолик гувоҳномалари топширилди. Жорий йилда 65 млн. долларлик 2 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Кластер ҳудудида қиймати 59 млн. долларлик 3 та янги лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.  Шунингдек, «Зарур амалиётлар» (GxP) йўналишида корхоналарда (стандартларни жорий этиш учун) 300 га яқин инспекциялар амалга оширилди. Бунинг натижасида GMP сертификатига эга корхоналар сони 42 тага, GDP сертификатига эга дистрибютор корхоналар сони 177 тага, GPP сертификатига эга дорихоналар сони 2 тага етди. 

  • 15 Апрель, 09:40
  • Батафсил
not found

Cумалак сайли ўтказилди

“Дори-Дармон” акциядорлик компаниясида сумалак сайли ўтказилди. Сумалак сайлининг байрам сифатида шаклланганлиги ҳақида турли ривоятлар бор.Шулардан бири: деҳқон олиб қўйган охирги донини тезроқ экиш учун яхши ниятлар билан олдинроқ ивитиб қўяди. Лекин бирдан об-ҳаво бузилади. Буғдой идишда ниш уриб ўса бошлайди, об-ҳаво яхшиланавермайди. Деҳқон оила аъзолари оч турган пайтда буғдойни бутунлай нобуд қилмаслик чораларини излай бошлайди. У таваккал қилиб ниш урган ва анча бўй кўтарган донни қиймалайди ва хотинига бундан таом пиширишни буюради. Уй бекаси уни узоқ вақт қайнатади. Қарангки, оқкўнгил деҳқоннинг нияти холис чиқади. Ундан ҳиди ёқимли, ўзи тўйимли, мазаси эса тановул қилган кишининг узоқ вакт эсида қоладиган даражадаги ширин таом ҳосил бўлади. Бу таом борган сари халқ ўртасида кенг тарқалиб, баҳорнинг энг лаззатли таомига айланади. Сумалак сайли қадимдан кишиларда бирдамлик, аҳиллик ҳиссини тарбиялаб келган. “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси раҳбарияти бошчилигида аҳил ва қувноқ жамоамиз томонидан ҳар йилгидан истисно бўлмаган ҳолда, Марказий омборхона ҳудудида сумалак сайли ўтказилди, баҳорнинг  шоҳ таоми сумалак тайёрланди. 24 соатда тайёр бўладиган сумалак албатта оқшом билан дошқозон бошида бўлишни талаб қилади. Компания ходимлари ҳам туни билан вақтни унумли ўтказиш учун бир-биридан завқли миллий ўйинларни ташкил этди. Сумалак сайлининг жажжи меҳмонлари варрак учиришда, компаниямиз йигитлари шахмат-шашкада, гўзал ходималаримиз эса рақсда беллашишди. Ўланлар, лапарлар айтилди. Бир инсонга қирқ ҳунар ҳам оз деган нақлга амал қилганлар доираю рубобда маҳоратларини кўрсатишди. Бугун 13 апрель куни сумалак тайёр бўлгач, компания раҳбарияти   жамоа билан бир дастурхон атрофида йиғилди. Ош тарқатилди. Қуръон тиловат қилиниб,  компания ривожига ҳисса қўшган,  ўзидан из қолдириб кетган устозлар, ходимлар бир-бир ёдга олинди. Бундай байрамлар, тадбирлар жамоани янада бирлаштиради, ҳамжиҳатликда ишлашга, бир-бирини қўллаб-қувватлашга ўргатади. Бу байрам ҳам ходимлар қалбига унутилмас ширин хотираларни муҳрлаб қўйди.  

  • 13 Апрель, 17:04
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech