Янгиликлар

not found

ДХХ: Наманганда қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган тиббиёт ходими ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Зодак”, “Анаферон”, “Хилак Форте” ва “Витамин В6” номли қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ҳамда сотиш билан шуғулланган тиббиёт ходимининг фаолиятига чек қўйилди. Хусусан, Чортоқ туман Тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлими фельдшери 1000 дона қалбаки “Зодак” дори воситасини Андижон вилоятига сотиш мақсадида олиб кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Шунингдек, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда дори воситалари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган яширин цех борлиги аниқланиб, 763 дона “Анаферон”, 2125 дона “Зодак”, 4000 дона “Витамин В6” дори воситалари, 570 дона номсиз флаконларда сироплар, дори воситаларини қадоқлашда фойдаланиладиган флаконлар, қутилар, йўриқнома ва ёрлиқлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс тайёрланган дори воситаларини сақлаш учун қариндошининг яшаш хонадонидан омбор сифатида фойдаланган ва тезкор тадбир давомида ушбу манзилдан ҳам сотиш учун тайёрлаб қўйилган 120 дона “Зодак”, 260 дона “Анаферон”, 96 дона “Хилак Форте” ҳамда 313 дона номсиз флаконларда сироп ҳолдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди. Терговга қадар текширув давомида, Чортоқ туман тез ёрдам бўлими фельдшери 2023 йилнинг сентябрь ойидан буён ушбу ноқонуний иш билан шуғулланиб келганлиги ва уни ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган Андижон вилоятида яшовчи фуқаролар Қирғиз Республикасидан ноқонуний йўллар билан олиб келинган дори воситалари хом-ашёлари билан таъминлаб турганликлари маълум бўлди. Яширин цех шароитида тайёрланган дори воситалари асосан Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарда сотувга чиқарилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 186-3-моддаси 2-қисми “б” ва “е” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

  • 6 Февраль, 11:00
  • Батафсил
not found

Сунъий интеллект юрак хуружини 10 йил олдин башорат қилиши мумкин

Сунъий интеллект юрак хуружи хавфини башорат қилиш учун ишлатилиши мумкин, дейди британиялик олимлар. Тизим инсоннинг кейинги 10 йил ичида соғлиғи билан боғлиқ қандай муаммоларга дуч келишини баҳолашга қодир. Тадқиқотни Оксфорд университети олимлари олиб боришди. Уларнинг фикрича, замонавий технологиялар минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Беморларда артерияларнинг тиқилиб қолиши ёки торайишини аниқлаш учун компютер томографияси қўлланилади. Буюк Британияда ҳар йили тахминан 350 минг киши ушбужараёндан ўтади. Aммо тадқиқот етарлича аниқ бўлмаслиги мумкин. Олимларнинг хулосасига кўра, кўкрак қафасидаги оғриқлар билан касалхонага келган баъзи беморларда касалхонага ётқизиш учун сабаб топа олмайди. Улар уйга жўнатилади, аммо келажакда юрак хуружига дучор бўлиш хавфи юқори. Сунъий интеллект юрак-қон томир тизимининг ҳолати ҳақида тўлиқроқ маълумот беради. Тадқиқотчилар 2,7 йил давомида тўпланган 40 000 дан ортиқ бемор маълумотларини таҳлил қилишди. Сунъий интеллект воситаси 3393 беморнинг маълумотларини кўриб чиқди ва юрак хуружи хавфини аниқ башорат қила олди. Шундан сўнг шифокорларга 744 нафар бемор учун сунъий интеллект томонидан яратилган хавф баҳолари тақдим этилди ва 45% ҳолларда даволаш усули ўзгартирилди, дея хабар беради mir24.  Шунингдек, россиялик олимлар сунъий интеллект ёрдамида юрак томирлари касалликларини ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштирмоқда. Юрак хуружидан ўлим хавфи ҳар бир бемор учун индивидуал бўлган турли омилларга боғлиқ. Сунъий интеллект маълум бир бемор учун энг хавфли омилларни аниқлаш ва шунга мос равишда даволаш усулларини танлаш имконини беради. Яъни, беморда қон қуюқлашиши ва буйрак муаммолари бўлса, хавф ортади. Ушбу ҳолатларни эрта аниқлаш нохуш оқибатлар эҳтимолини 5-7 баравар камайтиради. Тадқиқот давомида муаллифлар турли маълумот тўпламларини, шу жумладан миокард инфарктини ўтказган 4677 бемор ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилдилар. Олимлар сунъий интеллект мутахассислар назаридан четда қолган аломатларни кўрсатишга қодир, дейишмоқда.

  • 6 Февраль, 08:59
  • Батафсил
not found

Сўнгги икки йилда тиббиёт соҳасини рақамлаштиришга бюджетдан 90 миллиард сўм ажратилган

Йиғилишда ихтисослашган тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш талабига жавоб берадиган тизим ҳали яратилмагани кўрсатиб ўтилди. Сўнгги йилларда бепул даволаниш учун ордердан воз кечилди. Маблағни муассасадаги ўринлар сонига эмас, беморлар сонига қараб ажратиш тизими яратилди. Лекин, ҳалигача беморларда танлаш ҳуқуқи йўқ. Бундан ташқари, вилоят шифохоналарига йўлланма олиш ҳалигача рақамлашмаган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг Лойиҳа офисига вилоят шифохоналарини ҳам электрон йўлланма тизимига улаш, бу тизимда хусусий клиникалар иштироки мезонларини ишлаб чиқиш топширилди.  Ихтисослашган тиббиёт марказларида замонавий бошқарувни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди. Пуллик хизматлар нархи шаффоф эмаслиги танқид қилинди. Шу муносабат билан 23 та марказ, 12 та тиббиёт олийгоҳи, 2 та шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш марказларининг ҳар бирига замонавий менежерларни ишга олиб, халқаро аккредитациядан ўтказиш топширилди. Бу ишлар орқали шифокор ва ҳамшираларни янгича ўқитиш, даволаш сифатини ошириш, дори ёзишни камайтириш, энг муҳими – ривожланган клиникалар муҳитини олиб кириш муҳимлиги қайд этилди. Сўнгги икки йилда тиббиёт соҳасини рақамлаштиришга бюджетдан 90 миллиард сўм йўналтирилди. Лекин натижа кутилганидек эмас. Туман, вилоят ва республика ташкилотлари 10 га яқин ахборот тизимларини ишлатаяпти, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам бир-бирига боғланмаган. Бирламчи бўғин рақамлашмагани боис шифокор вақтининг учдан икки қисми ҳисобот тўлдиришга кетаяпти. Шу муносабат билан мутасаддиларга “Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона” ва “Электрон тиббий карта” тизимларини ишга тушириш, кафолатланган пакетга кирган дориларни электрон рецепт асосида беришни йўлга қўйиш топширилди. Йиғилишда оналар ва гўдаклар ўлимининг олдини олиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. "Ҳар бир она ва бола ўлими “фавқулодда ҳолат” деб баҳоланади ва сўров шунга яраша бўлади"- дея огоҳлантирди Президент Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимлари, вилоят ва туман тиббиёт идоралари раҳбарларини. Хориждан мутахассисларни олиб келиб, энг аввало, она ва гўдак ўлими юқори 20 та туман ва шаҳардаги тиббиёт ходимларини ўқитиш топширилди. “Хавф гуруҳи”га кирган ҳомиладор ва туғруқ ёшидаги аёллар билан ишлаш протоколи янгиланади. Тиббиёт бригадаларидаги 8,5 минг доя илғор тажриба асосида репродуктив саломатлик ва ҳомиладорлар парвариши бўйича ўқитилади. Перинатал марказлар бошқарувига хорижий мутахассисларни олиб келиш, 229 та туғруқхонани замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш топширилди.

  • 5 Февраль, 14:15
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech