Янгиликлар

not found

Дори иситмаси ҳақида эшитганмисиз?

"Келиб чиқиши номаълум иситма " атамаси клиник амалиётда тез-тез учрайдиган вазиятларни билдиради. Баъзида номаълум келиб чиқадиган иситма синдроми дори таъсири билан боғлиқ бўлиб, дори иситмаси деб аталади. Дорилар ножуя реакцияларининг 3-5% ни иситма ташкил қилади ва кўпинча ягона ёки асосий асоратдир. Дори иситмаси организмнинг қабул қилинган маълум препаратларга нисбатан жавоб реакцияси сифатида намоён бўлади. Бундан асосан ўзбошимчалик билан, шифокор тавсиясисиз турли дори-дармонларни қўлловчилар азият чекиши эҳтимоли катта. Дори иситмаси препаратни қўллашнинг 7-10-кунларидан бошланади. Аста-секин ўсиб борувчи доимий ёки ремитацион турдаги иситма 39 — 40 даражага кўтарилади ва уни келтириб чиқарган дори ичиш тўхтатилгунга қадар давом этади. Тана ҳарорати кўтарилганда, кўпинча титроқ кузатилади. Қон таркибида эозинофиллар (лейкоцитлар) сони ортиб кетиши кузатилади. Бироз вақт ўтгач, иситма беморнинг препаратга юқори сезувчанлигига хос бўлган бошқа белгилар билан бирга келади: қизамиққа ўхшаш тошма, пурпура, катта-катта тошмалар. Оғирроқ асоратларнинг ривожланиши камроқ учрайди - фокал некрозли артерит, эксфолиатив дерматит, гемолитик анемия, тромбоцитопения ва бошқа реакциялар. Дори иситмаси аллергик реакция сифатида ёки препаратнинг организмга бевосита токсик таъсири натижасида ривожланади. Иситма узоқ вақт давомида дори иситмаси синдромининг асосий ёки ҳатто ягона кўриниши бўлиши мумкин. Бунинг сабабларини ўрганиш учун беморнинг эпидемиологик тарихини, унинг касбини, одатларини ва касаллик тарихини қайта кўриб чиқиш керак. Беморни замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда такрорий чуқу текширувдан ўтказиш ҳам муҳимдир. Дори иситмасини келтириб чиқарган препаратни тўхтатгач, ҳар доим ҳам ҳароратнинг нормаллашиши биринчи кунларда содир бўлмайди, прекпарат организмдан чиқиб кетиши билан ҳолат яхшиланиб боради. Кўпинча дори иситма қуйидаги дорилар гуруҳларини қўллашда пайдо бўлади: - микробларга қарши препаратлар ; - цитостатик дорилар; - юрак-қон томир препаратлари; - марказий асаб тизимига таъсир қилувчи дорилар; - яллиғланишга қарши дорилар ; - турли хил дорилар гуруҳлари, шу жумладан таркибида йод сақловчи конраст моддалар, антигистаминлар, клофибрат, аллопуринол, левамизол, метоклопрамид, симетидин ва бошқалар.

  • 30 Август, 14:45
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.Д. “Қоракўл” МФЙ ҳудудидаги дорихонада норасмий фаолият юритиб, фуқаро М.Х.га 100 дона “Габапентин канон” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 250 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонада 623 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “J.I.” МЧЖга қарашли дорихонаси сотувчиси Б.С. фуқаро Ж.Н.га шифокор рецептисиз таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 2 қути “Бензанол” номли дори воситасини 100 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 300 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 30 Август, 12:00
  • Батафсил
not found

Дори воситалари нархларини ноқонуний оширган дорихоналар аниқланди

473 та дорихонада ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзага келгани маълум бўлган. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.  Қайд этилишича, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси республикада фаолият юритаётган дори воситаларини улгуржи ва чакана сотиш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъэктлар томонидан дори воситаларининг нархлари бўйича ўрганишлар олиб борганда белгиланган устамаларни ошириб қўлланиш ҳолатларини аниқлаган. Қўмитанинг “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар бўйича текшириш ўтказилганда 473 та дорихонада (133 та улгуржи ва 340 та чакана) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзага келгани маълум бўлган. Ўрганишлар натижасида 49 455 та ҳолатда 5,4 млрд сўмга яқин асоссиз даромад олингани аниқланиб, истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган ва истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилган. Хусусан қуйидаги ҳудудларда истеъмолчилардан дори воситаларини нархларини асоссиз ошириш натижасида маблағлар олингани аниқланган: Тошкент вилоятида 111 та дорихонада 1838 та ҳолатда 39 млн сўм миқдорда;Тошкент шаҳрида 71 та дорихонада 17 266 та ҳолатда 1 млрд  911 млн сўм миқдорда;Жиззах вилоятида 62 та дорихонада 7005 та ҳолатда 743,7 млн сўм миқдорда;Наманган вилоятида 44 та дорихонада 7544 та ҳолатда 1 млрд 14,5 млн сўм миқдорда;Навоий вилоятида 32 та дорихонада 1492 та ҳолатда 134,9 млн сўм миқдорда;Қорақалпоғистон Республикасида 30 та дорихонада 1391 та ҳолатда 71,8 млн сўм миқдорда;Сирдарё вилоятида 24 та дорихонада 1587 та ҳолатда 20 млн сўм миқдорда;Фарғона вилоятида 23 та дорихонада 539 та ҳолатда 93,2 млн сўм миқдорда;Андижон вилоятида 20 та дорихонада 6352 та ҳолатда 312,8 млн сўм миқдорда;Бухоро вилоятида 17 та дорихонада 1866 та ҳолатда 71,8 млн сўм миқдорда;Қашқадарё вилоятида 18 та дорихонада 1378 та ҳолатда 18,8 млн сўм миқдорда;Самарқанд вилоятида 9 та дорихонада 30 та ҳолатда 36,6 млн сўм миқдорда;Сурхондарё вилоятида 7 та дорихонада 1048 та ҳолатда 914 млн сўм миқдорда;Хоразм вилоятида 5 та дорихонада 119 та ҳолатда 10 млн сўм миқдорда;

  • 30 Август, 08:55
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech