Янгиликлар

not found

Ўзбекистон 2025-2030 йилларга мўлжалланган Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегиясини қабул қилди

Ўзбекистонда "Ўзбекистон-2030" стратегияси, Болалар саратони бўйича глобал ташаббус (GICC), Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида ЖССТ, ЮНИСEФ, Вена халқаро тиббиёт университети ва бошқа халқаро ташкилотлар кўмагида 2025-2030 йилларга мўлжалланган Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегияси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Ушбу воқеа болалар саратонига қарши курашда янги босқични бошлаб беради, ташхис қўйиш ва даволашда мультидистсиплинар ёндашувни таъминлаш орқали педиатрия ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштиради. Миллий стратегия соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилишга йўл очади, кадрлар ва инфратузилма салоҳиятини мустаҳкамлайди, болаларга барча даражаларда юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатишга ягона ёндашувни шакллантиради. ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари доктор Ашина Халакдина шундай деди: "Болалар саратони бўйича миллий стратегияни — аниқ мақсадлар, аниқ чора-тадбирлар ва имкон қадар кўпроқ болалар ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур ресурсларни ўз ичига олган ҳужжатни ишлаб чиқиш Ўзбекистон учун муҳим қадамдир. Ушбу стратегия мамлакатда тўпланган ҳақиқий маълумотлар асосида саратон касаллигига чалинган болаларга сифатли ёрдам кўрсатиш имкониятини кенгайтиришга ёрдам беради". Ўзбекистон олдинга қараб дадил қадамлар ташлади. Мамлакат ЖССТнинг болалар саратонига қарши кураш бўйича Глобал ташаббусига қўшилди ва саратон касаллигига чалинган болаларни дори воситалари билан таъминлаш бўйича Глобал платформанинг иштирокчисига айланди. Бунинг натижасида бугун мамлакат бўйлаб 16 та тиббиёт муассасасида болалар хавфсиз, самарали ва бепул дори воситаларини олмоқда. ЖССТ Ўзбекистонни, айниқса, стратегия амалда ишлаши учун бошқарув тизимини йўлга қўйиш, саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва маълумотлардан фойдаланиш масалаларида қўллаб-қувватлашни давом эттиради.

  • 19 Май, 09:49
  • Батафсил
not found

Чорак якунлари таҳлил қилинди

"Dori-Darmon" АК кузатув кенгаши раиси Фарход Абуталиев ҳамда Бошқарув раиси Мирзанозим Дусмуратов раҳбарлигида компания ва унинг таркибидаги жамиятлар раҳбарлари иштирокида 2025 йил 1-чорак якунларига бағишланган навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида ҳар бир жамият раҳбарининг йил бошидан буён амалга оширган ишлари, натижалар, муаммолар ҳақидаги ҳисоботи тингланди. Аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан ўз вақтида узлуксиз таъминлаш чораларини кўриш, ижтимоий дорихоналар, дорихона филиаллари, кўчма дорихона фаолияти самарадорлигини ошириш, товар айланмаси, дори воситалари ассортиментини ошириш, GPP сертификатини олиш жараёнларини тезлаштириш, мавжуд дорихона ва дорихона шохобчаларини реимбурсация дастурига улаш учун Давлат тиббий суғурта жамғармаси билан шартномалар тузиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Бундан ташқари ҳудудий жамиятларнинг “Дори-Дармон” АК олдидаги қарздорликларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ва амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги таҳлил қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги “Давлат тиббий суғурта механизмларини жорий этишга оид чора тадбирлар тўғрисида” ги Қарорига кўра, 2025 йил Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё вилоятларида давлат тиббий суғурта механизмларини жорий этиш белгиланган. Бу борада “Бухоро Дори-Дармон”, “Хоразм Дори-Дармон”, “Самарқанд Дори-Дармон” “Навоий Дори-Дармон” ҳамда "Қашқадарё Дори-Дармон" жамиятларида дорихона ва дорихона шохобчаларида реимбурсация дастурини ўрнатиш ишлари олиб борилаётганлиги қайд этилди. Йиғилишда барча жамиятлар раҳбарларига дорихоналар учун GPP сертификатини олиш ишларини жадаллаштириш топшириғи берилди. Бундан ташқари соҳага оид бошқа муаммолар юзасида фикр алмашди, таклифлар ишлаб чиқилди.

  • 16 Май, 16:42
  • Батафсил
not found

Тез тиббий ёрдам ходимларининг I-Республика съезди бошланди

Бугун пойтахтимизнинг International  Hotel Tashkent меҳмонхонасида халқаро мутахассислар иштирокида тез тиббий ёрдам ходимларининг  I-Республика съезди бошланди. “Тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги I -Республика съездида  маҳаллий мутахассислардан ташқари, Россия Федерацияси, Хитой, Туркия, Корея Республикаси, Франция, Германия, Италия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон каби 10 дан зиёд давлатлар ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари онлайн ва офлайн тарзда иштирок этмоқда. Хусусан, "Dori-Darmon"АК вакиллари ҳам иштирок этаяпти. Илк бор ташкил этилган ушбу нуфузли тадбирни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров кириш сўзи билан очиб берди. Вазир ўз нутқида мазкур анжуман мамлакатимизда тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини янада ривожлантириш, илғор халқаро тажрибани биргаликда муҳокама қилиш, соҳа амалиётига замонавий технологиялар ва рақамли ечимларни жорий этишда муҳим платформа бўлишини алоҳида таъкидлади. Тадбир иштирокчилари куннинг иккинчи ярмидан секцияларга бўлинган ҳолда соҳанинг муҳим муаммоларини биргаликда муҳокама қилиб, таклифлар ишлаб чиқади. Тез тиббий ёрдам ходимларининг  I-Республика съезди эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

  • 16 Май, 14:57
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech