Янгиликлар

not found

"Ленакапавир" ОИВнинг олдини олишда 99% самарадорликка эга эканлиги аниқланди

Emoly университети тадқиқотчилари ОИВ инфекциясининг олдини олиш самарадорлигини сезиларли даражада оширадиган янги Ленакапавир препаратининг клиник синовларини ўтказдилар. Тадқиқот вакцина ҳатто заиф аҳолини ҳам вирусдан ҳимоя қила олишини кўрсатади. Клиник синовда AҚШ, Жанубий Aфрика, Мексика, Бразилия ва Таиланд каби мамлакатлардан 3265 киши иштирок этди. Иштирокчилар тасодифий икки гуруҳга бўлинган: биринчи гуруҳ Ленакапавир инъекцияларини ҳар 26 ҳафтада, иккинчиси ҳар куни Truvada антиретровирус препаратини қабул қилди. Ленакапавирни қабул қилган 2179 кишидан иккитаси (бир фоиздан кам( касаллик юқтирган. Иккинчи гуруҳда эса 1086 кишидан тўққиз нафари (17 фоиз) касалланган. Кўп одамлар ижтимоий ва иқтисодий омиллар туфайли бир йилдан кейин таблеткаларни қабул қилишни тўхтатишади, гарчи антиретровирус дориларнинг самарадорлиги режимга қатъий риоя қилишга боғлиқ бўлсада. Ленакапавирнинг асосий афзаллиги шундаки, уни йилига икки марта тери остига юбориш кифоя, бу эса профилактика жараёнини сезиларли даражада осонлаштиради. Янги дори қандай ишлайди? Ленакапавир — капсид ингибитори: унинг таъсир қилувчи моддаси ОИТВ геноми атрофидаги конуссимон оқсил қобиғини блоклайди ва вируснинг кўпайишини тўхтатади. Аксарият антиретровирус препаратлардан фарқли ўлароқ, у инсон иммунитет танқислиги вируси ривожланишининг бир неча босқичларига таъсир кўрсатади. Натижалар кўрсатади икки марталик инъекция анъанавий профилактика усулларига нисбатан касалланиш хавфини 96 фоизга камайтиради.Бироқ, ҳозирги вақтда тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, энг муҳим вазифа - бу препаратнинг мавжудлигини ошириш, чунки вакцинанинг йиллик дозасининг нархи 40 000 доллардан ошади. Ленакапавир қачон бозорга чиқади? АҚШнинг Gilead Sciences фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган дори Европа Иттифоқида ОИВ билан касалланган беморларни даволаш учун аллақачон рухсат этилган. Бироқ у ҳали сотувда йўқ. Компания ўз маҳсулотидан ОИВнинг контакт олди профилактикаси учун фойдаланишга рухсат берилишини кутаётган бўлиши мумкин. Рухсатнома яқин орада берилиши кутилмоқда. Шуни айтиш керакки, ҳозирча ленакапавир ОИТСга қарши курашда узоқ кутилган бурилиш нуқтаси бўладими ёки йўқ, номаълум — ҳаммаси уни кенг миқёсда қўллаш бошланганидан кейин аниқ бўлади. Бунинг учун эса дори нархи арзон бўлиши керак. Тадқиқот давомида мустақил маълумотлар мониторинги қўмитаси дастлабки натижаларга асосланиб, синовни эрта тўхтатишни ва барча тадқиқот иштирокчиларига Ленакапавирни тақдим қилишни тавсия қилди. Ушбу қарор препаратни қабул қилганларда сезиларли ножўя реакциялар кузатилмаганлиги, шу билан бирга препаратнинг ўзи зарур бўлган минимал дозалар билан кўпроқ самарадорлик кўрсатганлиги билан асосланди. ОИВдан бутунлай қутулиш деярли мумкин эмас Инсон иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) иммунитет тизимига ҳужум қиладиган, танани инфекциялар ва саратон ҳужайраларидан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган ҳужайраларга зарар етказадиган ёки йўқ қиладиган вирусдир. Инфекция кучайиши билан иммунитет заифлашади ва одам турли юқумли касалликларга ва саратоннинг айрим турларига нисбатан заиф бўлиб қолади. ОИВдан бутунлай қутулиш деярли мумкин эмас (суяк илиги трансплантацияси билан боғлиқ бир нечта ҳолатлар бундан мустасно), чунки вирус тананинг яширин резервуарларида сақланиб қолади. Aммо антиретровирус препаратлар билан даволанмаса, инфекция ривожланади ва 10-12 йил ичида терминал босқичи, орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) ривожланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 2023 йилда иммунитет танқислиги вируси 40,4 миллионга яқин одамнинг ўлимига сабаб бўлган. Худди шу даврда дунё бўйлаб тахминан 39 миллион киши ОИВ билан яшаган, улардан 29,8 миллиони антиретровирус терапия олган. 2022 йилда 630 мингга яқин одам ОИТСдан вафот этган.

  • 6 Декабрь, 08:48
  • Батафсил
not found

Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизими такомиллаштирилади

“Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-408-сон, 29.12.2024 й.) қабул қилинди Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан белгиланган тартиб ва рўйхатга асосан қуйидаги дори воситалари ва тиббий буюмларнинг давлат харидини тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширишга рухсат этилади: ♦ оригинал дори воситалари (уларнинг ишлаб чиқарувчиси ёки расмий етказиб берувчиси орқали); ♦ ёпиқ турдаги лаборатория ускунаси учун махсус реагент, реактив ва сарфлов воситалари; ♦ шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар. “O‘zmedimpeks” ва “Тиббиёт техникаларига хизмат кўрсатиш ўқув-ишлаб чиқариш маркази” давлат муассасалари негизида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Харидлар маркази ҳамда Марказнинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилади. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти соғлиқни сақлаш тизимида дори воситалари ва тиббий буюмлар харидининг қонунийлиги ва мақсадлилигини таъминлаш, уларнинг манзилли етказилиши устидан қатъий назорат ўрнатади.

  • 5 Декабрь, 15:30
  • Батафсил
not found

“NATIONAL MED FARM” МЧЖга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситалари муомаласига чек қўйиш мақсадида ўтказилган назорат тадбирларидаги текширувда Тошкент шаҳар, Миробод туманида жойлашган “NATIONAL MED FARM” МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан “NATIONAL MED FARM” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2022 йил 28 мартда берилган 671-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “NATIONAL MED FARM” МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди. Амалдаги қонунчилик хужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.

  • 4 Декабрь, 11:52
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech