Янгиликлар

not found

“Дори-Дармон - коррупциядан холи тизим” мавзусида йиғилиш ўтказилди

“Дори-Дармон акциядорлик компанияси ”Комплаенс-назорат хизмати томонидан “Қашқадарё Дори-Дармон” МЧЖ ходимлари иштирокида профилактик йиғилиш ташкил этилди. ”Комплаенс-назорат хизмати бошлиғи Ж.Қаюмов томонидан коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ва унга имкон бераётган омилларни вақтида аниқлаш ва унга ўз вақтида чек қўйиш долзарб вазифа эканлиги, коррупцияга қарши курашишда энг аввало ҳар бир ходимда ҳалоллик иммунитетини ошириш лозимлиги таъкидланди. “Қашқадарё Дори-Дармон” МЧЖда ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ходимларининг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган катта ислоҳотларга қарамай, айрим нопок ходимлар томонидан таъмагирлик, мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўйилаётгани, бундай ҳолатлар эса тизимнинг обрўсига жиддий путур етказиши қайд этилди. Маълумот берилишича, тизимдаги дорихонада ишлаган айрим ходимлар томонидан камомад қилиниши натижасида зарарлар етказилган. Ушбу зарарлар ўрнатилган тартибда ундириб келинмоқда. Йўл қўйилган жиддий камчиликлар бўйича жамият бош ҳисобчиси ва бошқа ходимлар ўз фикрларини билдиришди. “Қашқадарё Дори-Дармон” МЧЖ ходимлари билан ўтказилган очиқ мулоқотда бу каби ҳолатларни олдини олишда барча ходимлар бирдек маъсул эканлиги таъкидланди. Йиғилиш якунида “Қашқадарё Дори-Дармон” МЧЖ директори А.Тожиев сўзга чиқиб, “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси бошқарув раиси буйруқлари билан тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат ҳужжатларни иш фаолиятида қўллаш, савдо айланмасини ошириш ва жамиятнинг даромадини ошириш чораларини кўриш ҳақида тўхталиб ўтилди.

  • 9 Сентябрь, 15:19
  • Батафсил
not found

Олимлар телефонлардан фойдаланиш мия саратонига олиб келмаслигини исботлади

Aвстралиянинг Радиациядан ҳимоя қилиш ва Ядро хавфсизлиги бошқармаси мобил телефонлардан фойдаланиш мия саратонига олиб келмаслигини исботлади. Бу ҳақда Реутерс хабар бермоқда. Тегишли тадқиқот Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти топшириғи асосида ўтказилган. Мутахассислар 1994 йилдан 2022 йилгача дунёнинг ўнта давлатидан тўпланган, мобил телефондан фойдаланиш ва мия саратони хавфи ўртасида боғлиқлик бор-йўқлиги ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишди. Агентликнинг қайд этишича, мобил алоқа пайдо бўлган пайтда кўплаб мутахассислар уяли телефонларни бошга яқин жойда тез-тез ишлатиш мия саратонига олиб келиши мумкинлигидан қўрқишган. Шу сабабли, мобил телефон ишлаб чиқарувчилари ҳар бир телефон моделининг аниқ радио эмиссия даражасини ўлчаб, эълон қилишди. Бироқ австралиялик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотда мобил телефондан фойдаланиш ва мия саратони ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик аниқланмади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, мия саратони билан касалланишнинг умумий даражаси тадқиқот ва маълумотлар йиғиш давомида барқарор бўлиб, вақт ўтиши билан ҳеч қандай тебранишларни кўрсатмади, чунки истеъмолчилар мобил телефонлардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда. Шундай қилиб, 1993 йилдан 2022 йилгача қайд этилган мия шиши ҳолатларининг кўпайиши диагностика усулларининг ривожланиши, шунингдек, МРТ- тадқиқотларининг кенг тарқалиши билан боғлиқ. Шунингдек, 2003 йилдан бери суҳбат пайтида мобил телефон энг яқин бўлган темпорал лоблар соҳасида касалликлар сонининг кўпайиши кузатилмаган.

  • 9 Сентябрь, 09:48
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech