Янгиликлар

not found

2024 йил сарҳисоби. Қонунчилик. Май

06.05.2024 йил. "Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Фармон билан Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 – 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия тасдиқланди. 21.05.2024 йил. “Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра: - 2030 йилгача онкологик касалликларга чалинган болаларнинг омон қолиш даражасини 60 фоизга ошириш; - гемопоэтик ўзак ҳужайралари ва суяк кўмиги ҳужайраларини трансплантация қилишни ривожлантириш; - бемор болаларни зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси соҳасини ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан этиб белгиланди. 30.05.2024 йил. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди Унга кўра, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунга дори моддаларини (субстанцияларни) давлат рўйхатидан ўтказиш тартибининг бекор қилинишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди. Шу билан бирга “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ҳамда “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунларга дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартибини тасдиқлаш ваколати Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юкланди. Шунингдек рецептсиз ёки шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборотни уларнинг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда ҳамда Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида кўрсатиш талаби жорий этилди. 30.05.2024 йил. “112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади.112 ягона диспетчерлик хизмати ИИВ, ФВВ, ССВ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштиради. 30.05.2024 йил. “Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2027 йил 1 январгача рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлар учун маркировкани ўқиш қурилмаларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ битта қурилма учун БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари камайтириш ҳуқуқи берилди.

  • 23 Декабрь, 14:50
  • Батафсил
not found

Жигар учун энг зарарли озиқ-овқатлар

Оксфорд университети олимлари ёғли гўшт, сариёғ, печенье ва тўйинган ёғга бой бўлган бошқа озиқ-овқатлар жигарга зарар етказиши ва организмдаги холестерин миқдорини тезда оширишини аниқлади. Олимлар узоқ вақтдан бери ортиқча холестерин юрак-қон томир касалликларининг асосий сабабларидан бири деб билишган. Гап шундаки, бу ёғга ўхшаш модда қон томирларининг "тиқилиб қолишига", уларда қон тромбларини шаклланишига ва қон босимининг ошишига сабаб бўлади. Оксфорд тадқиқотчилари бу борада қайси озиқ-овқатлар соғлиқ учун энг хавфли эканлигини тажриба йўли билан аниқлашди. Тадқиқотнинг бир қисми сифатида кўнгиллилар гуруҳининг бирига тўйинган ёғларга бой маҳсулотларни рационига қўшишди, унда ёғли гўшт, сариёғ, печенье ва бошқа шунга ўхшаш овқатлар устунлик қилди. Уч ҳафта ўтгач, иштирокчилар қон томир муаммоларининг ривожланишига ҳисса қўшувчи холестерин даражасини ошиши ва жигарда ёғ йиғилиши белгиларини бошдан кечирдилар. Қизиғи шундаки, кўнгиллиларнинг умумий вазни деярли ўзгаришсиз қолди. Олимларнинг фикрига кўра, бу жигарда ёғ йиғилиши касаллиги нормал тана вазнига эга одамларда ҳам ривожланиши мумкинлигини кўрсатади. Шу билан бирга, асосан кўп тўйинмаган ёғларни (ёғли балиқ ва авакадоларда топилган) истеъмол қилган назорат гуруҳининг холестерин даражаси ва жигар соғлиғида яхшиланишлар кўзатилди.

  • 23 Декабрь, 09:55
  • Батафсил
not found

Конгода тарқалган номаълум касалликка аниқлик киритилди

2024 йилнинг октябр ойи охирида Конго Демократик Республикасида номаълум касаллик тарқалиб, кўплаб беморларнинг ўлимига сабабчи бўлганди. Эътиборли жиҳати, беморларнинг аксарияти 15 ёшдан ошган ўсмирлар эди. USA Today Конго ДР соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб ёзишича, Кванго (Конго) провинциясидаги Панзи тиббиёт-санитария зонасида аниқланган номаълум касаллик безгакнинг оғир шакли бўлиб чиқди. У респиратор (нафас йўллари орқали юқувчи) касалликдир. «Конго ДР ҳукумати расмий маълумотига кўра, касалланганлар сони жами 593 нафар, шулардан 36 нафари вафот этган. Ўз навбатида, аввалроқ Кванго провинцияси маъмурияти 143 киши ўлганини маълум қилганди», — дейилади хабарда. Безгак — энг кенг тарқалган юқумли касалликлардан бири. ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили жаҳонда 620 минг киши, асосан болалар безгак касаллигидан вафот этади. Ўлим ҳолатларининг 93 фоизи Африка мамлакатларига тўғри келади.

  • 20 Декабрь, 14:51
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech