Янгиликлар

not found

Олимлар қон томирларни мустаҳкамловчи нотушта ҳақида маълумот берди

Кунига эрталаб бир дона тухумни истеъмол қилиш орқали қон томирлар ва юракни мустаҳкамлаш мумкин, чунки бу маҳсулот қондаги триглицеридлар миқдорини пасайтиришга ёрдам беради. Кардиолог Олга Бокериянинг сўзларига кўра, тадқиқот шуни кўрсатганки, кунига бир дона тухум истеъмол қилган одамлар маҳсулотдан воз кечганларга қараганда геморрагик инсультдан 30% камроқ вафот этган. Шунингдек, рационга киритилган тухумлар юрак-қон томир касалликларининг камроқ ривожланишини кўрсатади. Бундан келиб чиқадики, тухумни оз миқдорда истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфининг ортиши билан боғлиқ эмас. "Хавф ҳатто камаяди. Тадқиқотда кунига биттадан тухум истеъмол қилган одамлар тухум истеъмол қилмаганларга нисбатан юрак-қон томир касалликлари ривожланиши 20 фоизга камроқ бўлган," — дея таъкидлади мутахассис.

  • 24 Сентябрь, 17:31
  • Батафсил
not found

Ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ф.М. ва Н.Ж. ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Вивафер” номли 826 қути дори воситасини 9 000 АҚШ доллари ва 40 млн сўмга сотаётган вақтида ушланиб, тадбир давомида жами 829 қути ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шунингдек, Департаментнинг Сергели тумани бўлими, ДХХ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ш.Т. ва бошқалар 140 дона “Регапен” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро У.С.га 7,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 24 Сентябрь, 14:45
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech