Янгиликлар

not found

Ота-оналарнинг смартфонлари ва болалар руҳияти ўртасидаги боғлиқлик ўрганилди

Канададаги Калгари университети олимлари ота-оналарнинг смартфондан фойдаланиши ва фарзандларининг руҳий саломатлиги ўртасида салбий боғлиқлик борлигини аниқлади. Тадқиқот натижалари JAMA Network Open журналида чоп этилди. Таҳлил қилиш учун гуруҳи томонидан мингдан ортиқ канадалик болаларнинг 2020 йилдан 2022 йилгача йиғилган маълумотлари ўрганди. Болалардан ота-оналарининг смартфонлардан фойдаланишини қандай қабул қилишлари ва ғазабланиш ҳисси бор-йўқлиги сўралган. Болаларда ташвиш, депрессия ва бошқа руҳий касалликлар белгилари ҳам текширилди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, ота-онаси смартфонда кўп вақт ўтказадиган 9 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларда ташвиш, гиперактивлик ва эътибор етишмаслиги муаммолари кўпроқ учрайди. Бу таъсир "техноференция" деб номланди, бу технологиянинг тарбия жараёнларига аралашувини англатади. Натижалар шуни кўрсатдики, болаларда ташвишланиш даражасининг ошиши улар ота-оналарини смартфонларга ҳаддан ташқари боғланган деб ҳисоблашлари билан боғлиқ. Бу болаларда эътиборсизлик муаммолари кўпроқ учрайди ва болада гиперактивлик белгилари намоён бўлади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, 9-11 ёш мия ривожланиши учун сезгир давр бўлиб, бу вақтда ота-оналарнинг хатти-ҳаракатларининг таъсири айниқса муҳимдир. Бироқ, таъсирнинг аниқ йўналиши номаълумлигича қолмоқда: ота-оналарнинг хатти-ҳаракати болаларда руҳий муаммоларни келтириб чиқарадими ёки ота-оналарнинг ўзлари тарбиялашдаги қийинчиликлар туфайли смартфонларга мурожаат қилишадими.

  • 23 Август, 14:21
  • Батафсил
not found

Ҳиндистон маймунчечакка қарши вакцина устида ишламоқда

Ҳиндистоннинг энг йирик вакцина ишлаб чиқарувчиси Ҳиндистон Серум институти (SII)  йил охиригача mpox вирусига (маймунчечакнинг янги номи) қарши вакцина ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мед.неwс хабар бермоқда. "mpox эпидемияси туфайли биз ушбу касалликка қарши вакцина ишлаб чиқиш устида ишламоқдамиз. Умид қиламизки, жорий йил охиригача ижобий натижага эришилади”, — дея SII директори Aдар Пунавалла сўзларини келтиради сайт. Унга кўра, Пунедаги Миллий вирусология институти Ҳиндистонда 2022 йилда маймунчечак билан касалланган 30 та ҳолат қайд этилган mpox намуналарини ўрганиш бўйича мамлакатдаги етакчи тиббий муассасага айланган. Аввалроқ Ҳиндистон ҳукумати mpox тарқалиши хавфи туфайли аэропортлар, денгиз портлари ва Бангладеш ҳамда Покистон билан чегараларда ҳушёрликни кучайтирган эди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2022 йил июл ойида маймунчечак эпидемиясини халқаро ташвишга соладиган фавқулодда ҳолат деб эълон қилган эди. Ҳиндистонда mpox инфекциясининг охирги ҳолати 2024 йил март ойида аниқланган. Мамлакат бош вазири идораси маълумотларига кўра, ҳозирда Ҳиндистонда маймунчечак билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Маймунчечак - кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, унинг белгилари иситма, интоксикация, катталашган лимфа тугунлари ва доғлар кўринишидаги тошмалар, пуфакчалар пайдо бўлиши саналади. Юқумли касаллик икки-тўрт ҳафта давом этади, аммо оғир ҳолатларда ўлимга олиб келиши мумкин.

  • 23 Август, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech