Янгиликлар

not found

CNN тадқиқоти: протеин таркибида хавфли металлар топилди

CNN спорт озиқ-овқатининг лаборатория тадқиқотларини ўтказди ва протеин (оқсил) кукунлари таркибида оғир металлар, хусусан, кадмий ва қўрғошин кўплигини аниқлади. Шу билан бирга, бу металларнинг энг кўп миқдори ўсимлик маҳсулотлари ва шоколад таъмига эга маҳсулотларда мавжудлиги аниқ бўлди. Масалан, шоколадли спорт қўшимчалари таркибида ванил таъмли маҳсулотларга қараганда 4-марта кўп қўрғошин ва 110-марта кўп кадмий мавжуд. Маълумки, қўрғошин ҳар қандай концентрацияда соғлиқ учун жуда хавфли, кадмий эса канцероген бўлиб, инсон юраги, буйраклари, ичаклари, мияси, нафас олиш ва репродуктив тизимлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. "Ўртача ҳисобда органик протеин кукунларида ноорганик кукунларга қараганда уч баравар кўп қўрғошин ва икки баравар кўп кадмий мавжуд эди," - дея таъкидлади лойиҳа ижрочи директори Жаклин Боуэн. Шунингдек, манбанинг таъкидлашича, нўхат асосидаги протеин кукунлари энг хавфсиз ҳисобланади.

  • 16 Январь, 09:00
  • Батафсил
not found

Фарғона вилоятида 381,6 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.К., К.М., А.А., ва М.Ш. келиб чиқиши ҳамда сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 381,6 млн сўмлик жами 2 400 қути (24 минг дона флакон) “АМПИСУЛ” номли дори воситасини Данғара туманида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил тариқасида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 15 Январь, 15:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech