Янгиликлар

not found

Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини трансформация қилишда туркиялик мутахассислар яқиндан кўмак беради

Соғлиқни сақлаш вазирлигига тизимни ислоҳ қилиш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли режаларни ишлаб чиқишда ёрдам бериши керак бўлган етти нафар туркиялик экспертдан иборат гуруҳ Ўзбекистонга жалб қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, мутахассислра ҳукумат қарорига мувофиқ таклиф этилган. Гуруҳ еттита асосий йўналиш бўйича ишлайдиган етти нафар мутахассисдан иборат: бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштиришбирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштириш; тиббий суғурта тизимини жорий этиш ва тизимни рақамлаштириш; шифохоналарда тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш; тиббий хизматларни режалаштириш; фармацевтикани ривожлантириш ва дори воситалари таъминоти; тиббий асбоб-ускуналар самарадорлигини ошириш; шошилинч ва тез тиббий ёрдамни ривожлантириш. Мутахассислар «юқоридаги еттита йўналиш бўйича катта халқаро тажриба ва малакага эга, ҳар бири тегишли йўналиш бўйича масъул этиб белгиланган», дейилади хабарда. Гуруҳ раҳбари Ҳасан Чагил 1986 йилда Истанбул университетини тамомлаган. 2003−2013 йилларда Туркия тиббиётини трансформация қилишда бевосита иштирок этиб, асосий йўналишларга бошчилик қилган. Натижада қисқа муддатда мамлакат тиббиёти 2000 йиллар бошидаги аҳволи оғир соҳадан ривожланган тизимга айланди. Ушбу мутахассис халқаро даражадаги экспертлик фаолиятини 2016 йилдан мустаҳкамлаган. Осиё ва Европанинг бир қатор Соғлиқни сақлаш вазирликларида тиббиётнинг қатор йўналишлари бўйича маслаҳатчилик фаолиятини давом эттирган. Шу билан бирга, туркиялик экспертлар сафида тиббиёт соҳасида катта илмий салоҳият ҳамда амалий тажрибага эга Меҳмет Угурлу, Талган Кючюк, Муҳаммет Ёрнек, Меҳмет Эрсой, Ҳасан Багджи ва Мехмут Авджи ҳам бор. Ҳозир улар жойларда бўлиб, соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини чуқур ўрганган ҳолда, уни янада ривожлантириш борасида ўз тавсияларини беряпти. Келгусида ана шу таҳлил, таклиф ва тавсиялар умумлаштирилиб, соғлиқни сақлаш тизимининг босқичма-босқич ислоҳотига оид қисқа, ўрта ва узоқ муддатли «йўл хариталари» ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши режалаштирилган.

  • 28 Ноябрь, 11:58
  • Батафсил
not found

Lancet:ОИВ билан касалланиш ва ўлим даражаси 12 йил ичида кескин камайди

2010 йилдан 2021 йилгача бўлган 12 йил давомида ОИВ билан касалланиш ва ундан ўлим кўрсаткичлари глобал миқёсда пасайди. Хусусан, янги касалланиш ҳолатлари сони қарийб 22 фоизга, ўлим ҳолатлари сони эса деярли 40 фоизга камайди. Ушбу маълумотлар АҚШнинг Соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари ва баҳолаш институти томонидан ўтказилган тадқиқотда келтирилган. Тадқиқот 1 декабр — Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни арафасида The Lancet журналида чоп этилди. Тадқиқот муаллифлари дунёнинг 204 мамлакати ва ҳудудларида ОИВ билан касалланиш ва ўлим тўғрисидаги маълумотларни ўрганди. 2021 йил маълумотларига кўра, дунёда ОИВ билан касалланганлар сони 40 миллионга етган. 2010 йилда бу кўрсаткич 29,5 миллионта эди. Олимларнинг таъкидлашича, ўша йили дунёда 2,11 миллионта янги касалланиш ҳолатлари аниқланган, 1,19 миллион одам ОИВдан вафот этган. 2021 йилда эса бу кўрсаткичлар мос равишда 1,65 млн ва 718 мингтани ташкил этган. Касалланиш ва ўлимнинг пасайишига Африканинг Саҳрои Кабирдан қуйида жойлашган мамлакатлари ва Жанубий Осиёда ОИВ билан боғлиқ вазият яхшиланаётгани асосий ҳисса қўшди. Ушбу Африка мамлакатларида ОИВни юқтириш эҳтимоли 12 йил ичида 21,8 фоиздан 8,7 фоизгача камайди. Аммо ушбу кўрсаткич дунёнинг бошқа минтақалари билан солиштирганда энг юқори бўлиб қолмоқда. Африкада 12 йил ичида ОИВдан ўлим сони 100 минг аҳолига 106,5 тадан 45,5 тагача камайди. Шу билан бирга, тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, худди шу даврда Марказий, Шарқий Европа, Ўрта Осиё мамлакатларида вазият сезиларли даражада ёмонлашди. Бу минтақаларда ОИВдан ўлимлар сони жами 10,4 фоизга ошди, 2021 йилда 28,3 минг киши вафот этди. Бундан ташқари, Шимолий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларида ҳам вазият мураккаб. Кўрсатилган даврда ушбу ҳудудларда ўлимлар сони 40,7 фоизга ўсди, 2021 йилда 11,1 минг киши ОИВ билан вафот этди. Олимларнинг прогнозларига кўра, бутун дунёда ОИВ билан касалланиш ва ўлим даражаси бундан кейин ҳам пасайиб боради. Хусусан, 2030 йилда ОИВдан 513 минг киши, 2050 йилда эса 327 минг киши вафот этиши мумкин. ОИВ билан касалланган одамлар сони эса ўсишда давом этиб, 2030 йилгача 43,7 миллион кишига етади. 2039 йилда бу кўрсаткич энг юқори нуқтага — 44,4 миллион кишига кўтарилади ва шундан сўнг аста-секин пасая бошлайди. Олимларнинг тахминларига кўра, 2050 йилга бориб дунёда ОИВ билан яшовчи одамлар сони 43,4 миллион кишини ташкил этади.

  • 28 Ноябрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Олимлар сувни зарарсизлантириш мумкин бўлган микробларга қарши идиш ишлаб чиқишди

Новгород давлат университетининг политехника институти олимлари микробларга қарши идишларни яратдилар, унда кумуш ва мис ионлари ёрдамида тоза сув олиш мумкин. Улар кучли микробларга қарши, вирусларга қарши ва иммуностимуляция қилувчи таъсирга эга. Идишлар юқумли ва вирусли касалликларнинг (жумладан, ЎРВИ, грипп, COVID-19) олдини олиш ва даволашда ёрдам беради.  "Мис мутлақо муҳим элемент ҳисобланади. Микробларга қарши хусусиятига қўшимча равишда, у иммуностимулятор, антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Кумуш эса 500 дан ортиқ патоген микроорганизмлар билан мукаммал курашади ва иммуномодулятор, бактерицид, бактерияларга қарши, вирусларга қарши, замбурғларга қарши ва антисептик таъсири билан машҳур. Бундан ташқари, кумуш ионлари, масалан, пенициллин, биомицин ва бошқа антибиотикларга қараганда микробларга қарши кучли таъсирга эга. Бу шуни англатадики, бундай идишларни, маълум даражада микробларга барқарор бўлиб бораётган дори дармонлар билан ўрнини алмаштириш мумкин“, деди ишланма муаллифи Aлександр Тихонов . Таклиф этилаётган идишнинг самарадорлиги шундан иборатки, мис ва кумуш ионлари турли хил эритмаларни микробларга қарши ва регенератив таъсирини максимал даражада қилиб олиш имконини беради. Идиш бутунлай мис билан қопланган, пастки ва пастки ички юзасига кумуш қоплама қўлланилади. Кейин унга суюқлик қуйилади ва бактерицид хусусиятга эга бўлиш учун бир неча соат давомида қолдирилади. Шундай қилиб, ичимлик суви 12-24 соат, лимон кислотаси ва минерал сув эса 1-2 соат давомида қолдирилади. Шу тарзда сиз таом тайёрлаш учун, ичимликлар, биологик фаол қўшимча, дори-дармонлар ва косметика маҳсулотларини тайёрлаш учун тоза эритма олишингиз мумкин. "Микробларга қарши идишлар арзон нархга эга, шунинг учун улар нафақат тиббиёт, фармакология, косметология, ветеринария, балки кундалик ҳаётда ҳам қўлланилиши мумкин.", деди Тихонов. Aйни пайтда технология патентланган, идиш-товоқ намуналари тайёрланган, уни ишлаб чиқариш ва Новгород корхоналари ва тиббиёт муассасаларида жорий этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. 

  • 27 Ноябрь, 17:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech