Янгиликлар

not found

Сифатсиз дори воситалари қандай усулларда йўқ қилинади?

Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмларни инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда муомаладан чиқарилади ва йўқ қилинади. Дори воситалари қандай усулларда йўқ қилинади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарорининг 3-иловасига мувофиқ: - Суюқ дори шакллари (ампулалардаги инъекция қилиш учун эритмалар, пакетлар ва флаконлардаги, аэрозол баллонлардаги эритмалар, микстуралар, томчилар) синдириб (эзилиб), (аэрозол баллонлар олдиндан тешиб қўйилади) ҳамда сув билан камида 1:100 нисбатда суюлтирилиб, ҳосил бўлган эритма канализация тизимига тўкилади. Бўшаган ампулалар, аэрозол баллонлар, пакетлар ва флакон қолдиқлари контейнерларга жойлаштирилади ва чиқиндиларни утилизация қилиш талабларига мувофиқ йўқ қилинади. - Таркибида сувда эрийдиган моддалар бўлган қаттиқ дори шакллари (кукунлар, таблеткалар, капсулалар) майдаланиб кукун ҳолига келгунга қадар эзилади, сув билан камида 1:100 нисбатда суюлтирилиб, ҳосил бўлган суспензия (ёки эритма) канализация тармоғига тўкилади. - Таркибида сувда эримайдиган моддалар бўлган қаттиқ дори шакллари (кукунлар, таблеткалар, капсулалар), юмшоқ дори шакллари (мазь, суппозиторийлар), дори воситаларининг трансдермал шакллари, шунингдек субстанциялар фаолсизлантирилиб, махсус контейнерларга жойлаштирилади ва чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ажратилган жойга ташланади. - Таркибида тирик организмлар (тиббий иммунобиологик препаратлар) мавжуд дори воситалари аввал дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида фаолсизлантирилиб, юқори босим ҳамда ҳарорат таъсирида уларнинг ҳужайралари парчаланади ва чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ажратилган жойга ташланади. - Тиббий буюмлар уларнинг физик ва кимёвий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда йўқ қилинади.

  • 12 Июнь, 09:00
  • Батафсил
not found

Помидорнинг кутилмаган фойдаси аниқланди

Натто (ферментланган соя дуккаклари), помидор ва яшил қалампир истеъмол қилиш стресс даражасини сезиларли даражада камайтириши мумкин - ичак микрофлорасига таъсир қилиши орқали. Япониялик тадқиқотчилар "Sukoyaka Health Survey" кенг кўламли сўрови доирасида мингдан ортиқ катта ёшли иштирокчиларнинг маълумотларини таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди. Стресс даражаси юқори бўлган одамларда фойдали Lachnospira бактериялари камроқ ва NRF9.3 тўлақонли овқатланиш индекси бўйича кўрсаткичлари паст эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, бу иштирокчилар натто, помидор ва яшил қалампирни камроқ истеъмол қилишгани аниқланди. Aксинча, ушбу маҳсулотларни мунтазам равишда истеъмол қилиш микрофлоранинг яхшиланиши ва стресс кўрсаткичларининг пасайишига сабаб бўлади. Олимлар овқатланиш сифати, микробиота таркиби ва стресс даражасини боғлаш учун эҳтимолий моделлаштиришни қўлладилар. Моделлар шуни кўрсатдики, рацион қанчалик хилма-хил ва озуқавий моддаларга бой бўлса, барқарор психоэмоционал ҳолат билан боғлиқ бўлган Lachnospira бактериясининг таркиби шунчалик юқори бўлади. Муаллифларнинг таъкидлашича, гап мўжизавий маҳсулотлар ҳақида эмас, балки бутун рацион ҳақида кетмоқда. Aммо дуккаклилар, помидор ва яшил қалампир стрессга қарши овқатланишнинг муҳим қисми бўлиши мумкин.

  • 11 Июнь, 17:51
  • Батафсил
not found

Бачадон бўйни саратонини уй шароитида текшириш учун янги тест ишлаб чиқилди

Колорадо университети олимлари уй шароитида бачадон бўйни саратони диагностикасини ўтказиш имконини берувчи Teal Wand номли қурилмани ишлаб чиқди. 2025 йил май ойида ФДA маъқуллаган тизим профессионал тиббий муолажалар билан солиштириштирганда 96% гача аниқликни таъминлайди. Нуфузли JAMA журналида чоп этилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, янги усул кўпчилик аёллар учун қулай ва мақбулдир. Тадқиқотда 600 нафар бемор иштирок этди ва уларнинг 86 фоизи ушбу қурилма туфайли тез-тез текширувдан ўтишга тайёрлигини билдирди. Респондентларнинг 90% дан ортиғи гинеколог томонидан анъанавий текширувдан кўра уйда тест ўтказиш анча қулай эканлигини айтди. Тадқиқотчилар бачадон бўйни саратонига эрта ташхис қўйиш касалликнинг деярли 100% олдини олишини таъкидлади. Янги технология қўрқув, молиявий қийинчиликлар ёки вақт етишмаслиги туфайли текширувчи ортга суриш муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради. Кеч ташхис қўйиш муаммоси айниқса долзарб - касалликнинг тахминан 50% ҳолатлари сўнгги беш йил ичида скрининг текширувидан ўтмаган аёлларда аниқланади. Янги тест эрта ташхисни ва ушбу муаммони ҳал қилиш учун мўлжалланган. Янги тестнинг клиник синовлари 16 та тиббиёт муассасаларида ўтказилди. Маълум бўлишича, ишлаб чиқилган усул 96% ҳолларда саратондан олдинги ўзгаришларни аниқлаш имконини беради. Бу эса касалликни энг эрта - даволаш мумкин бўлган босқичларда аниқлаш имкониятини ҳам кўрсатди. Ушбу ихтирони жорий этиш касалликни аниқлашни сезиларли даражада ошириши ва бунинг натижасида саратоннинг ушбу туридан ўлимни камайтириши мумкин.

  • 11 Июнь, 11:42
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech