Янгиликлар

not found

Офтоб урганда...

Жазирама фаслда офтоб уриши энг кўп учрайдиган ҳолатлардан бири. Қуёш уриши — хавфли ҳолат бўлиб, у ташқи термал омиллар таъсирида организмнинг умумий қизиб кетиши ва ҳароратни меъёрда ушлаб туриш қобилиятини йўқотиши натижасида юзага келади. Унинг асосий белгилари қуйидагилар: - Кучли бош оғриғи;- Терлашнинг тўхташи, тери қуруқ ва қизарган бўлиши;- Тез ва кучли юрак уриши;- Тез-тез нафас олиш;- Ўткир нафас қисиши;- Бош айланиши;- Кўнгил айниши ва қайт қилиш. ❗️Оғир ҳолатларда эса беморда алаҳсираш кузатилади. Тана ҳарорати, ҳатто, 41-42 даражагача кўтарилиши, чуқур беҳушлик ҳолати кузатилиши мумкин. Бундай пайтда беморни, энг аввало, салқин жойга кўчириб ўтказиш лозим. Сўнг горизонтал ҳолда ётқизилиб, оёқларини сал кўтариш, кийимларини ечиш, юзини совуқ сувда ювиш ва бирор хўлланган матони юрак соҳасига қўйиш керак. Шунингдек, унга салқин ичимлик ёки қатиқ ичириш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим. Сабаби қуёш урган инсонга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур. Иссиқлик уришининг олдини олиш учун:- Сувсизланишнинг олдини олиш учун кунига 3 литр миқдорда суюқлик ичиш (совутилган кўк чой, газсиз минерал сув, мевали, кам ёғли сутли ичимликлар) лозим. - Тўғри тушадиган қуёш нурларидан сақланиш, ундан ҳимояловчи кўзойнаклар ҳамда соябонлардан фойдаланиш керак. - Кўчага чиқаётганда очиқ рангли табиий матодан тикилган енгил либослар ва иссиқдан сақлайдиган бош кийим кийиш зарур. Чунки улар организмни совутиш ва ультрафинафша нурлардан ҳимоялашга ёрдам беради. Ёш болалар, кекса кишилар ва сурункали хасталиклар (юрак-қон томир, эндокрин, нафас олиш аъзолари, метоболик ва руҳий хасталиклар) билан оғрийдиган беморлар иссиқлик уришига кўпроқ мойил. Шу сабабли улар саломатлигини мунтазам кузатиб бориш муҳим. 

  • 18 Июнь, 12:00
  • Батафсил
not found

Сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини ноқонуний савдога чиқарилишининг олди олинди

1949 й.т. фуқаро ва унинг 1979 й.т. ўғлини Олмазор туманидаги яшаш манзили кўздан кечирилганда, хонадон ертўласида умумий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқни ташкил этувчи “Тренакса”, “Сумамигрен”, “Фемилекс” каби жами 72 номдаги 3615 қути дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди, дея хабар бермоқда ДХХ. Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, ота-болалар мамлакатимизга ноқонуний олиб келинган бундай дори воситаларини мунтазам равишда водий вилоятларидан арзон нархда харид қилиб, пойтахтдаги мижозларга сотиш билан шуғулланишган. “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг хулосасига кўра, ушбу дори воситалари давлат реестрида қайд этилмаган, мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган ҳамда уларни махсус шароитларда сақлашнинг белгиланган қоидаларига амал қилинмаган. Шу сабабли мазкур дори воситаларини юртимизда сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиётда қўллаш тақиқланади. Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25 орқали 186 прим 3-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур йўналишда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳридаги дорихоналардан бирида сотиш учун сақлаб келинаётган, шубҳа уйғотувчи 456 турдаги 57407 дона дори воситалари, 18 турдаги 835 дона дори воситаларининг ясама бўш қутилари ҳамда 1 дона дори тайёрлаш мосламаси мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, дори воситаларнинг умумий қиймати 3,5 млрд сўмни ташкил қилади. Шунингдек, ушбу дори воситаларининг 160 турдагиси давлат реестрида қайд этилмаганлиги, 274 турдагисига мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлиги, 50 турдагиси сифатсиз, яроқлилик муддати ўтган ҳамда 7 турдагиси эса қалбакилаштирилганлиги маълум бўлди. Ҳолат юзасидан дорихона мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  • 18 Июнь, 09:00
  • Батафсил
not found

2024-йилда энг кўп маош олган фарм компания раҳбарлари номи эълон қилинди

Fierce Pharma 2024 йилда энг кўп маош олган йирик фармацевтика компаниялари бош директорларининг йиллик рейтингини эълон қилди. Рўйхатда Германиянинг BioNTech компанияси асосчиси ва бош директори, шифокор-иммунолог, Уғур Шаҳин етакчилик қилмоқда. У барча рақибларини ортда қолдириб, тўққиз рақамдан иборат ажойиб сумма - 265 миллион евро (287 миллион доллар) олди. Рейтингда иккинчи ўрин яна Eli Lilly раҳбари Дэвид Риксга насиб этди. У компанияда фаолият юритаётганига 25 йилдан ошди. Маркетинг, сотув, гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ва халқаро операциялар бўйича тажриба орттирган Дэвид 2017 йил январь ойида компаниянинг бош директори бўлди ва шу йилнинг июнь ойидан бошлаб компаниянинг директорлар кенгаши раиси этиб сайланди. Рикс ўтган йили 29,2 миллион доллар маош олди, бу 2023-йилда олган 26,6 миллион доллардан 10 фоизга кўп. Pfizer компанияси раиси ва бош директори Aлберт Бурлак ўтган йилги ҳисоботда еттинчи ўринга кескин пасайишдан сўнг рейтингда учинчи ўринга қайтди. Компания COVID-19 билан боғлиқ муваффақиятли йиллардан кейин қийин ўтиш даврини бошдан кечираётган бўлсада, 2024 йилда бош директорнинг иш ҳақи 14 фоизга ошган. Ўтган йилги каби 2024 йилги рўйхатдаги ягона аёл Бостонда жойлашган Vertex Pharmaceuticals биотехнология компанияси президенти ва бош директори Решма Кевалраман. У 2020 йилда Vertex бошқарувини эгаллаган. У компания бош директори бўлган даврида компания савдоси 2020-йилдаги 6,2 миллиард долларлик базадан қарийб 77 фоизга ўсди. Решманинг 2024 йилдаги маоши 21,54 млн доллар. Aввалроқ Fierce Pharma 2024 йил учун биофармацевтика саноатидаги энг йирик компаниялар рейтингини тақдим этган эди.

  • 17 Июнь, 15:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech