Янгиликлар

not found

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари тоифаларга ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Ҳужжат билан тадбиркорлик субъектлари қуйидаги мезонлар асосида тоифаларга ажратилади: • кичик тадбиркорлик субъектлари: • якка тартибдаги тадбиркорлар; • микрофирмалар – таъсисчилари (иштирокчилари) жисмоний шахслар бўлган ҳамда жами даромади календарь йил давомида 1 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари; • кичик корхоналар – жами даромади календарь йил давомида 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган ҳамда ушбу кичик банднинг учинчи хатбошисидаги таъсисчилари (иштирокчилари) юридик шахслар бўлган тадбиркорлик субъектлари; • ўрта тадбиркорлик субъектлари – жами даромади календарь йил давомида 10 млрд сўмдан 100 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари; • йирик тадбиркорлик субъектлари – жами даромади календарь йил давомида 100 млрд сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари. Шунингдек, фармон билан 2023 йил 1 апрелдан бошлаб: • тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан бир йилда бир маротаба ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 20 бараваридан ошмаган қисми қоплаб берилади; • жами даромади 10 млрд сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлик субъектлари учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади ва ушбу харидлар доирасида бюджет буюртмачилари билан тузиладиган шартномаларда 50 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади. Бунда, солиқ органлари томонидан жами даромади 10 млрд сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади ва махсус ахборот портали билан маълумот алмашинуви таъминланади; • давлат харидларида энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар таклифларини баҳолашда ҚҚС суммаси инобатга олинмайди; • юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорга сотиш билан боғлиқ харажатларини экспорт қийматининг 6 фоизигача қоплаш тартиби бекор қилинади.

  • 10 Февраль, 15:38
  • Батафсил
not found

50 номдаги фармацевтика маҳсулотларига сертификат бериш рад этилди

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органига бўлган мурожаатлар асосида, жорий йилнинг январ ойи давомида юртимизга импорт қилинган ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда сертфикатлаштириш учун текширувдан ўтказилди. ✅ Экспертиза натижасига кўра, Германия, Ҳиндистон, Венгрия, Греция, Италия, Жанубий Корея, Хитой ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 50 номдаги 813815 ўрам, умумий қиймати 27 млрд сўмдан ортиқ фармацевтика маҳсулотлари сертификатлаштириш жараёнида номувофиқлиги аниқланиб қўллаш учун яроқсиз деб топилди ва сертификатлаштирилиши рад этилди. Таъкидлаш жоиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сертификатлаш жараёнлари қатъий назоратга олинган бўлиб, ҳар бир серия алоҳида лаборатор текширувлардан ўтказилиб, сифатсизлиги аниқланган фармацевтика маҳсулотларининг эркин муомалага чиқарилишини олди олинмоқда.

  • 10 Февраль, 09:54
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. ва бошқалар Чилонзор тумани, “Беш чинор” МФЙ ҳудудида жами 826 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро А.А.га 28,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Департамент ҳамда ДХХнинг Хўжаобод тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.К. “Янги-Фарғона” МФЙ ҳудудидаги “Дўстлик” назорат постида 560 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлини аниқланиб, ашёвий далил сифати олинган. Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.И. Сергели тумани, Янги Қўйлиқ кўчасида жами 182 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Х.С.га 100 АҚШ доллари ва 2,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг автомобили ва яшаш хонадонидан 364 дона “Регапен” номли дори воситаси ашёвий далил сифати олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 9 Февраль, 15:17
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech