Янгиликлар

not found

“Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” доирасида 2 миллион қутига яқин дори-дармонлар ҳудудларга етказиб берилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизда илк бор “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” бошланди. 19-29-апрель кунлари бўлиб ўтадиган мазкур ҳафталик доирасида юртимиздаги 208 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 1049 та оилавий поликлиника, 1080 та оилавий шифокор пунктининг 17,3 мингта тиббий бригадалари ва 34,6 минг нафар патронаж ҳамширалари томонидан 1 миллион 878 минг нафардан зиёд 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланадиган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукунлари топширилади. Унга кўра, ҳар бир тиббий бригада томонидан 6-23 ойлик болалар рўйхатлари асосида микронутреинт кукунларини оналарга етказиш ва уни уй шароитида тайёрлаш бўйича индивидуал машғулотлар ўтказилади. — 6 ойдан 23 ойгача бўлган даврда боланинг соғлом ва ақлий ривожланиши учун темир, А, С, В6 витамини, йод, цинк, фолат каби микроэлементлар жуда муҳим, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова. — Шу сабабли вазирлик томонидан юртимиз бўйлаб “Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги” ташкил этилди. Мазкур ўн кунлик давомида давлатимиз томонидан ажратилган 50 млрд. сўм маблағ эвазига харид қилинган ва болаларнинг озиқланишида етишмайдиган фаол биологик қўшимчалардан иборат 2 миллион қутига яқин дори-дармонлар ҳар бир ҳудудга белгиланган талабнома асосида етказиб берилади. Шунингдек, ҳафталик давомида ёш оналар ва боланинг оила аъзолари билан 6 ойликкача гўдакларни мутлақ она сути билан боқишнинг аҳамияти ҳамда 6 ойликдан бошлаб чақалоқларни қўшимча овқатлар билан тўғри овқатлантириш ва уларни парваришлаш бўйича суҳбатлар ўтказиш режалаштирилган. Тарғибот ишлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тайёрланган “Бир ёшгача болалар овқатланиши” ва “Болани парваришлаш ва ривожланиши учун услубий қўлланмалар" асосида ташкил этилади. Бундан ташқари, тиббиёт бригадалари учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “Гўдак ҳаётининг дастлабки 1000 кунлиги” мавзусида болани тўғри овқатлантириш ва кўкрак сути билан боқишнинг аҳамиятига бағишланган

  • 20 Апрель, 09:08
  • Батафсил
not found

Россия рўйхатга олинган дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун жарима миқдорини оширмоқчи

Россия Давлат Думаси дарҳол иккинчи ва учинчи ўқишда тиббий мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган дори воситалари рўйхатига олинган дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун жарима миқдорини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу билан психофаол дори воситаларини шифокор рецептисиз истеъмол қилишнинг олдини олиш мақсад қилинган. Ҳозирда мансабдор шахслар рецепт асосида бериладиган дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун 5 минг рублдан 10 минг рублгача, юридик шахслар учун — 20 минг рублдан 30 минг рублгача жарималар назарда тутилган. Бундай қоидабузарликлар учун фармацевтларга 1,5 мингдан 3 минг рублгача пул жазоси қўлланилади. Россия Федерациясининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг, фармацевтлар 10 мингдан 20 минг рублгача жарима тўлашлари керак. Шунингдек, улар олти ойдан бир йилгача муддатга дисквалификация қилиниши мумкин. Агар рўйхатга олинган дори воситаларини сотишда жиноий ҳуқуқбузарлик белгилари бўлмаса, дорихона ходимлари жаримага тортилади. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун санкция 50 мингдан 100 минг рублгача, юридик шахслар учун — 150 мингдан 200 минг рублгача бўлган миқдорда белгиланади.

  • 19 Апрель, 13:30
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech