Янгиликлар

not found

Тиббий маълумотномаларни бериш электрон шаклга ўтказилади

Президент фармони билан 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди. Давлат дастурига кўра, аҳолини сифатли тиббий хизматлар билан таъминлаш мақсадида: 2023 йилда 30 та оилавий поликлиника, 110 та оилавий шифокор пункти ва 520 тагача ихчам маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилади; 18-40 ёшли 12,6 миллион нафар аҳолини профилактик кўрикдан ўтказилади; 40 ёш ва ундан катта ёшдаги сурункали касаллиги бўлмаган 6,3 миллион нафар аҳолини юрак қон-томир касалликлари ва қандли диабет, 3 миллион нафар аҳолини онкологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувларидан ўтказилади; спинал мушак атрофияси билан касалланган 112 нафар бола дори воситалари билан таъминланади; 250 нафардан ортиқ заиф эшитувчи болада кохлеар имплантация операциялари ўтказилади, шунингдек, бундай операциялар ўтказилган 132 нафар болада нутқ процессорларини алмаштириш чоралари кўрилади; Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни бериш босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади. Бунда: ➖ вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни бериш Навоий ва Сирдарё вилоятларида – 2023 йил 1 июлдан бошлаб, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида – 2023 йил 1 октябрдан бошлаб, республиканинг бошқа ҳудудларида – 2024 йил 1 январдан бошлаб электрон шаклга ўтказилади. ➖ 2024 йил 1 январдан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади. 2023 йил 1 июлдан Тошкент шаҳрида босқичма-босқич давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилади. 2023 йил якунига қадар ногиронлиги бўлган шахсларни амбулатор ва стационар шароитда бепул тиббий-ижтимоий реабилитация чоралари билан қамраб олиш кўлами 30 минг нафарга етказилади. Аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жисмоний фаоллик даражасини ошириш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади: ➖аҳолига смартфон ва мобил иловалар ёрдамида ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилишни ўргатиш, тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратилади; ➖болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловлар кучайтирилади; ➖таълим муассасаларида болалар ва ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан, таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхатини тасдиқланиб, уларнинг истеъмолини камайтириш чоралари кўрилади; ➖ маҳаллий маҳсулотлар турларидан келиб чиқиб, аҳолининг ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун алоҳида-алоҳида соғлом овқатланишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилади; ➖ ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, болалар, катталар ва кексалар учун қисқа тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиладиш; ➖ иш жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва соғлом овқатланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш чоралари кўрилади.

  • 1 Март, 12:28
  • Батафсил
not found

Яроқлилик (сақлаш) муддати ўтган, сифатсиз дори воситасини сотганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январдаги "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонуни 3-моддасида: “Cифатсиз дори воситаси ва тиббий буюм — яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган дори воситаси  ва тиббий буюм” деб таъриф берилган. Сифатсиз дори воситаларини сотганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Жумладан: Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодекснинг 165¹-моддасига мувофиқ, сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни реализация қилиш — мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Агар бундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарлик учун асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1863-моддасига кўра-базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилдан  ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

  • 1 Март, 10:11
  • Батафсил
not found

Дунёда дори воситаларининг рекламаси қандай тартибга солинади? Ўзбекистон (6-қисм)

Ўзбекистонда дори воситалари рекламаси Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонуни билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси рекламанинг айланиши соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги рекламанинг айланиши соҳасидаги ваколатли давлат органи саналади ва рекламанинг айланиши соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади, реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг ижросини таъминлайди, реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши ҳоллари аниқланганда уларни бартараф этиш чораларини кўради, рекламага оид фаолият субъектларига нисбатан молиявий санкциялар қўллаш ҳақида қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади ва ҳ.к. Фармацевтика корхоналари ўз реклама кампанияларини икки йўналишда амалга оширади. Булар соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари ва дорихона эгаларидан ташкил топган профессионал аудитория ҳамда кенг истеъмолчилар доираси учун мўлжалланган реклама маълумотидан иборат. Оммавий ахборот воситаларида фақат рецептсиз дори воситаларини реклама қилиш рухсат этилган.  Дорилар рекламасида таниқли шахслар, тиббиёт ходимлари ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши мумкин эмас. Рекламаларда олимлар ва тиббиёт ходимларининг тавсияларидан, шунингдек, алоҳида шахсларнинг миннатдорлиги ва дори воситасининг таъсири ҳақидаги ҳикояларидан иборат бўлган тавсиялардан фойдаланиш ҳам тақиқланади. Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рекламасида дори-дармон воситасини ноёб, энг самарали, қўшимча таъсирларнинг мавжуд эмаслиги жиҳатидан энг хавфсиз восита сифатида ифодалашга, бошқа дори воситалари билан нотўғри таққослашга йўл қўйилмаслиги керак. Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рекламаси ҳар бир ҳолда уларни қўллашга ва улардан фойдаланишга қарши кўрсатмалар мавжудлиги, қўллашга доир йўриқнома билан танишиш ёки мутахассислар маслаҳатини олиш зарурлиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши керак. Телеканаллар эфирида, теле-, видео-, кинохроникали дастурларда, радио эшиттиришларда дастурларни реклама билан узиб қўйишнинг умумий давомийлиги дастур вақтининг бир соати давомида йигирма фоиздан, бироқ бир суткада дастур вақтининг ўн беш фоизидан ошиши мумкин эмас.  Қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади: -фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган дори воситаларини; -таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва (ёки) кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини; -юртимизда қўллаш учун рухсат этилмаган ва Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатидан ўтмаган дори воситаларини.  

  • 1 Март, 09:02
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech