Янгиликлар

not found

Қайси дориларни чой билан ичиш мумкин эмас?

Провизорнинг таъкидлашича, темир препаратлари, антидепрессантлар, тутқаноққа қарши дорилар ва антибиотикларни чой билан қабул қилиш тавсия этилмайди. Чунки чой айрим дори воситаларининг организмда сўрилишига халақит бериши мумкин.Мутахассиснинг тушунтиришича, чой таркибида танинлар деб аталувчи ошловчи моддалар мавжуд. Улар чойга ўзига хос тахир таъм беради. Танинлар дори воситасининг фаол моддаси билан кимёвий реакцияга киришиб, эримайдиган бирикмалар ҳосил қилади. Натижада йирик молекулалар пайдо бўлади ва улар ичак девори орқали сўрилмайди. Бу эса дори организм орқали деярли таъсир кўрсатмасдан чиқиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.Яна бир муҳим омил — кофеин. У кучли рағбатлантирувчи модда бўлиб, жигар ферментлари фаолиятига таъсир қилади. Бу айрим дориларнинг қондаги миқдорини ошириб, ножўя таъсирлар хавфини кучайтириши ёки аксинча, уларнинг даволовчи таъсирини сусайтириши мумкин.Чой билан қабул қилиш тавсия этилмайдиган дори гуруҳлари:???? Темир препаратлариТанинлар темир билан мустаҳкам бирикиб, унинг организмда сўрилишини икки баравардан ҳам кўпроқ камайтириши мумкин.???? Антидепрессантлар ва нейролептикларБу дориларни чой билан қабул қилиш кутилган тинчлантирувчи таъсирни ўзгартириши мумкин. Айрим нейролептикларда кофеин препаратнинг қондаги концентрациясини ошириб, ножўя таъсирларни кучайтиради.???? АнтибиотикларТанинлар баъзи антибиотиклар билан бирикиб, уларнинг бактерияларга қарши самарадорлигини пасайтириши мумкин.???? Тутқаноққа қарши препаратларЧой таркибидаги кофеин ушбу дориларнинг ҳимоя таъсирини сусайтириб, тутқаноқ хуружи хавфини ошириши мумкин.Дориларни қандай қабул қилиш керак? Мутахассисларнинг энг оддий ва универсал тавсияси — дориларни оддий тоза сув билан қабул қилиш, чой ва қаҳвани эса алоҳида ичишдир.Кўпчилик дори воситалари учун чой ёки қаҳва билан қабул қилиш орасида 30–60 дақиқа танаффус қилиш кифоя. Аммо темир препаратлари ва айрим антибиотиклар учун бу танаффус камида 2 соат бўлиши тавсия этилади. Эслатма: Барча антибиотиклар ёки бошқа дорилар чой билан бир хил даражада ўзаро таъсирга киришмайди. Шунинг учун дори воситасини қабул қилишдан олдин йўриқномани ўқиш ёки шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш мақсадга мувофиқ.

  • 6 Июль, 13:00
  • Батафсил
not found

EMA болалар учун антибиотик сиропи хавфсизлигини текширмоқда

Европа дорилар агентлиги (EMA) рифампицин асосидаги “Rifadin” препаратининг оғиз орқали қабул қилинадиган суспензия ва сироп шакллари бўйича хавфсизлик текширувини бошлади. Текширув препарат таркибидаги диэтаноламин (DEA) моддаси билан боғлиқ эҳтимолий хавфлар, жумладан унинг канцерогенлик (саратон чақириш эҳтимоли) билан боғлиқ таъсирини баҳолаш мақсадида ўтказилмоқда. “Rifadin” — Sanofi компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган, рифампицин асосидаги дори бўлиб, сил ва бошқа оғир инфекцияларни даволашда қўлланилади. Диэтаноламин (DEA) препарат таркибида антибиотикнинг суюқликда бир хил тақсимланишини таъминлайди ва дори барқарорлиги ҳамда яхши ҳазм бўлиши учун керакли кислоталилик даражасини сақлаб туради. Бироқ ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларга кўра, ушбу модда эҳтимолий канцероген сифатида таснифланган. Шу билан бирга, EMA таъкидлашича, ушбу тадқиқотларда қўлланилган дозалар инсон дори қабул қилганда учрайдиган миқдордан анча юқори бўлган. Шу билан бирга, 2019 йилдан бошлаб Европа дори регуляторлари ишлаб чиқарувчилардан DEA билан боғлиқ хавфларни баҳолашни ва уни формуладан чиқариш имкони бўлса, препаратни қайта ишлашни талаб қилган. Ҳозирги текширув эса компания ҳанузгача янги формулани тақдим этмагани сабаб бошланган. Текширув натижасида регулятор препаратни бозорда қолдириш, ўзгартириш, вақтинча тўхтатиш ёки бутунлай тақиқлаш ҳақида тавсия беради. Ҳозирги вақтда Rifadin Австрия, Франция, Ирландия, Италия, Нидерландия, Шимолий Ирландия, Португалия ва Испанияда рўйхатдан ўтган. Айрим мамлакатларда у турли савдо номлари остида ҳам сотилади. Текширув фақат рифампициннинг оғиз орқали қабул қилинадиган сироп ва суспензия шаклига тегишли бўлиб, бошқа шакллардаги препаратларга тааллуқли эмас.

  • 3 Июль, 12:09
  • Батафсил
not found

Дори воситаларини танлаш ва қабул қилишда шифокор тавсиясига таянинг

Рақобат қўмитаси рекламаларда "ноёб", "энг самарали", "энг хавфсиз", "кафолатланган натижа", "энг ишончли восита", “тез даволайди”, “ножўя таъсирлари мавжуд эмас”, “самараси исботланган” каби иборалар қўлланилаётганлигидан хавотир билдирди. Зеро бу иборалар истеъмолчиларни чалғитиши, дори самараси хусусида нотўғри тасаввур уйғотиши, шифокор маслаҳатисиз, ўзбошимчалик билан даволанишга ундаши билан хавф туғдириши мумкин. Зотан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддасига кўра, дори воситалари рекламасида: шифокор маслаҳатисиз мустақил даволаниш мумкинлиги ҳақида таассурот уйғотиш; олимлар, тиббиёт ходимлари ёки машҳур шахсларнинг тавсияларидан фойдаланиш; алоҳида шахсларнинг миннатдорлик изҳорлари ва муваффақиятли даволаниш ҳолатларини келтириш; дори воситасини энг самарали, энг хавфсиз ёки ноёб восита сифатида тақдим этиш; таъсири кафолатланганлиги ҳақида тасдиқ бериш; бошқа дори воситалари билан нотўғри таққослашларга йўл қўйиш тақиқланади. Қолаверса, рецептсиз бериладиган дори воситалари рекламаси қўллаш бўйича қарши кўрсатмалар мавжудлиги ҳамда мутахассис маслаҳатини олиш зарурлиги ҳақидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши шарт.Шу маънода Рақобат қўмитаси реклама берувчилар ва реклама тарқатувчиларни қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга, фуқароларни эса дори воситаларини танлаш ва қабул қилишда шифокор тавсиясига таянишга чақирган.

  • 25 Июнь, 15:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech