Янгиликлар

not found

Эндокринологга мурожаат қилиш учун 5 та сабаб

Танангизни тингланг, у ҳеч қандай сигнал бермаслигига ишончингиз комилми? Кўпинча эндокрин касалликлар ўзларини аниқ бўлмаган аломатлари билан пайдо бўлади. Доимий чарчаш ва асабийлашишБу ҳолатдан чиқишга на уйқу, на яқинларингиз билан мулоқот, на мазали таом ёрдам беради. Хафагарчиликнинг сабаблари кўпинча гормонал номутаносибликдир. Уйқусизлик ва тунги уйғонишКечаси доимий ва асоссиз уйғонишнинг сабаби кортизол даражасининг ошиши бўлиши мумкин. Унинг даражасини назорат қилиш-инсулин қаршилиги ва диабетнинг олдини олишнинг муҳим қисмидир.Кечаси уйғониш жинсий гормонлар даражасининг пасайиши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин, шунинг учун эндокринолог билан маслаҳатлашиш уйқуни яхшилашда муҳим қадамдир. Вазн йўқотишБунинг ортида бир қатор патологик жараёнлар, жумладан, гипертиреоз бўлиши мумкин. Гипертиреоз -бу трийодотиронин (Т3) ва тироксин (Т4) миқдорининг ошиши билан намоён бўладиган қалқонсимон безнинг гиперфункцияси. Вазн йиғмоқAгар яқинда оддий углеводлар ва тез тайёр бўладиган овқатлар -фастфудларни диетага қўшилмаган бўлса ва тарозида кўрсаткич ўсишни бошлаган бўлса, гипотиреозни - гипертиреознинг қутбли ҳолатини истисно қилиш учун эндокринолог билан боғланишингиз керак. Томоқдаги шиш"Шиш" қалқонсимон безнинг кенгайиши ёки ундаги тугунларнинг пайдо бўлишидан келиб чиқиши мумкин. Мамлакатимизнинг кўплаб аҳолиси йод етишмаслиги туфайли қалқонсимон без касаллиги хавфи мавжуд. Эндокринолог уни оддий бармоқ билан пайпаслаш ёрдамида аниқлай олади.

  • 5 Сентябрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Ўзбекистонда 78 фоиз ўлим ҳолатлари қайси хасталиклар билан боғлиқ — шифокор жавоби

Шифокор соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг 4 та асосий усулини маълум қилди. Ўзбекистонда 78 фоиз ўлим ҳолатлари ноинфекцион хасталиклар билан боғлиқ. Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори Шуҳрат Эргашев маълум қилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда соғлом турмуш тарзига боғлиқ. Ортиқча вазн ёки бирор ёндош касалликлари бор, соғлиғига етарлича эътибор бермайдиган кишиларда ҳар қандай касаллик оғир кечади. Аксинча, иммунитети кучли, соғлом турмуш тарзига амал қилувчи инсонлар, ёшидан қатъий назар, хасталикни тез ва осон енгиб ўтади. Соғлом турмуш тарзига амал қилмаслик ноинфекцион касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Булар: -юрак-қон томир; -қандли диабет; -онкологик; -нафас йўллари хасталиклари кабилар бўлиб, Ўзбекистонда 78 фоиз ўлим ҳолатлари айни шу хасталиклар билан боғлиқ, дейди шифокор. Шифокор юқумли бўлмаган хасталикларга чалинмаслик учун биринчи навбатда тўғри ҳаёт тарзини йўлга қўйиш кераклигини маълум қилди. Соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг 4 та асосий усули мавжуд: -тўғри овқатланиш; -жисмоний фаоллик; -руҳий саломатлик; -зарарли одатлардан воз кечиш. “Қачонки, халқимиз онгли равишда ўз истаги билан соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилишга одатланса, уни ҳаётини бир бўлаги сифатида қарасагина самарали натижага эришиш мумкин”, дея қўшимча қилди у.

  • 4 Сентябрь, 13:21
  • Батафсил
not found

Саратон ривожланишига сабаб бўладиган иккита витамин аниқланди

Каролинска университети (Швеция) олимлари инсон организмида C ва E витаминларининг кўп бўлиши ўпка саратони ривожланишини рағбатлантириши мумкинлигини аниқлади. Клиник текширувлар  The Journal of Clinical Investigation (JCI) журналида чоп этилган. Тадқиқот муаллифлари антиоксидантларнинг кемирувчилар танасига таъсирини ўрганишди. Антиоксидантлар организмдаги оксидланиш жараёнларига қарши курашувчи молекулалардир. Маълумки, C ва E витаминлари бу моддаларнинг катта миқдорини ўз ичига олади. Маълум бўлишича, уларнинг юқори миқдори янги қон томирлари, шу жумладан доимий қон таъминотига муҳтож бўлган ўсмаларнинг ўсишига сабаб бўлади. Бу ўз навбатида саратон ўсимталарини қондаги кислород билан озиқлантиради ва улар шишиб кета бошлайди. Тадқиқотчилар сичқонлар устида яна бир нечта тажриба ўтказдилар, бу эса фақат натижаларни тасдиқлади. Маълумки, ўсмаларнинг ўсиш тезлиги антиоксидантлар дозасини ошириш билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Мутахассисларнинг фикрича, бу витаминларни ортиқча истеъмол қилиш хавфини кўрсатади.

  • 4 Сентябрь, 10:28
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech