Янгиликлар

not found

Ўзбекистонда 40 та йирик корхона ва банклардаги давлат улуши «халқчил IPO» орқали сотилади. Рўйхатда "Дори-Дармон" АК ҳам бор

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 март куни «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар беради ЎзА. Ҳужжат билан акциялари пакетлари «Бир акция — битта лот» тамойили бўйича «халқчил IPO» ўтказиш тартибида очиқ кимошди савдолари орқали сотиладиган 40 та корхона рўйхати тасдиқланди. Хусусан, 40 та йирик корхона ва банклардаги давлат улуши «халқчил IPO» орқали сотилади. Жумладан, илк бор Навоий ва Олмалиқ комбинатлари, Металлургия комбинати, «Ўзтелеком», «Саноатқурилишбанк» каби йирик корхоналарнинг ўртача 2 фоиз акциялари аҳолига таклиф этилади. Бунда аҳолига акцияларни тўғридан-тўғри сотиб олиш имконияти яратилади. Акциялари сотилган корхоналар беш йил давомида соф фойдасининг камида 30 фоизи дивиденд тўлашга йўналтиради. Қарор энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тендер жараёнларини ташкил этишда профессионал ташкилотларни жалб қилиш имконини беради. Маҳаллий инвесторлар учун реал вақт режимида E-auksion электрон савдо майдончаси, шу жумладан унинг мобил иловаси орқали уларни идентификация қилиш, инвестиция воситачилари билан шартномалар тузиш ва депо ҳисоб рақамини очиш имкониятини яратиш режалаштирилган. Электрон аукционга барча инвестиция воситачилари ва уларнинг мижозлари акцияларни сотиб олишда иштирок этиши учун тенг шароитлар яратиш топширилди. Акцияларни сотиб олиш учун электрон ариза инвесторнинг ўзи ёки инвесторлар номидан иш юритувчи инвестиция воситачиси орқали берилиши мумкин. Онлайн аукционлар натижаларига кўра олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдонларидан ташқарида амалга оширилади. Рўйхатга олиш натижаси ҳақидаги маълумотлар инвесторнинг шахсий кабинетига юборилади. Бир ой муддатда корхоналар акцияларини «халқчил IPO» асосида сотиш тартибини тасдиқлаш топширилди. «Халқчил IPO»га қўйиладиган 40 та корхона рўйхати Номи Давлат улуши, % Сотилаётган акция % Дона Навоий КМК 100 2,0 300 000 000 Олмалиқ КМК 98,54 2,0 12 300 297 Ўзбекистон металлургия комбинати 84,4 2,0 9 330 978 UZBAT 2,6 2,6 641 747 «Ўзбектелеком» 96,57 2,0 5 746 211 «Ўзсаноатқурилишбанк» 95,2 2,0 4 878 435 656 «Асакабанк» 98,96 2,0 842 745 407 Халқ банки 100 2,0 148 667 596 «Қишлоқурилишбанк» 98,34 2,0 311 141 316 «Алоқабанк» 66,6 2,0 223 319 146 «Туронбанк» 98,77 2,0 17 460 499 «Микрокредитбанк» 98,9 2,0 66 429 463 «Ипак йўли» банк 0,0003 0,0003 192 888 «Трастбанк» 0,001 0,001 598 «Гарантбанк» 0,01 0,01 294 396 «Ўзбекинвест» 83,33 7,33 20 686 463 «Алском» 3,9 3,9 1 137 311 «Ўзагросуғурта"* 94,5 2,0 664617 «Ўзтемирйўлконтейнер» 90 4,0 134651 «Дори-дармон» 36,1 20,0 4 014 400 Товар-хом ашё биржаси* 26,4 2,0 1 499 168 «Ўзбeкгeофизика» 96,8 2,0 23240 292 «Қурилишмашлизинг» 73,5 22,5 3 825 000 «Ўзоғирсаноатлойиҳа» 81,7 5,7 671 238 «Тошуйжойлити» 61,5 10,5 482 084 «Ташгипрогор» 41,8 15,8 85 673 «Боштранслойиҳа» 32,1 6,1 271 556 «Андижон биокимё заводи» 96,0 20,0 2 541 782 «Ўзбекнефтгаз» 99,94 2,0 849 738 934 «Ҳудудгазтаъминот» 100 2,0 529 261 741 «Иссиқлик электр станциялари» 99,99 2,0 3 993 422 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» 100 2,0 1 040 462 222 «Ҳудудий электр тармоқлари» 100 2,0 1 693 616 290 «Ўзбекгидроэнерго» 100 2,0 146 221 337 «Минора қуриш экспедицияси» 37,1 11,1 3 588 800 «Жанубсаноатмонтаж» 20,7 20,7 337 653 «Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари» 61,3 10,3 33 424 896 «Кўприкқурилиш» УК** 100 2 - «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази** 100 10 - «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси** 100 10 -  Эслатма: Акциялар сони ўзгарган тақдирда, сотиш ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. * — устун мавқега эга бўлган компаниянинг давлат улуши сотилмоқда; ** — акциядорлик жамияти сифатида қайта ташкил этилгандан кейин акциялар сотувга чиқарилади.

  • 29 Март, 09:48
  • Батафсил
not found

ССБ бошлиқлари мурожаатларни шахсий телефон рақами орқали ҳам қабул қилади

Фуқаро мурожаатлари энди ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқларининг шахсий телефон рақами орқали ҳам қабул қилинади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар  бермоқда. Бундан аввал соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг +998914031773 шахсий телефон рақами орқали соҳадаги муаммолар юзасидан аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилиниши ҳақида хабар берилган эди. Ушбу анъанани давом эттирган ҳолда ҳудудий соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари ҳам ўз шахсий рақамларини жамоатчиликка очиқлади: Мурад Қурбанов — Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири: +998994141003 Анвар Алимов — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи: +998888090859 Азизбек Мирзажонов — Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998944431211 Асқар Баҳронов — Буxоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998914060013 Озода Маҳмудова — Жиззаx вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998941651122 Бобур Тешаев — Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998991867072 Нурали Сафоев — Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари: +998935571103 Абдулҳоди Иминов — Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998913594716 Давронбек Жуманиёзов — Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998915356665 (телеграм), +998662349948 Комил Абдивоҳитов — Сурxондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998955011103 Хуршид Ҳакимов — Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998959809797 Тўрақул Арзиқулов — Тошкент вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998998487400 Абдуқаюм Тўхтақулов — Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998937316611 Иноят Ҳажиев — Xоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи: +998998952632. «Ҳурматли фуқаролар! Ушбу телефон рақамлари орқали ўз ҳудудингизда тиббиётга оид муаммо, масалалар ва таклифлар бўйича соҳа масъулларига тўғридан тўғри мурожаат йўллашингиз мумкин. Масъуллар ушбу рақамларнинг доимий ишлаб туриши учун шахсан жавобгардир! Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини вазирлик қошида куну тун фаолият олиб борувчи «1003» қисқа рақамли Сall-марказ, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари қошида мунтазам фаолият юритувчи «1103» қисқа рақамли Сall-марказ’лар орқали ҳам йўллашлари мумкин», дейилади вазирлик хабарида.

  • 28 Март, 14:41
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech