Янгиликлар

not found

Тунги сменада ишлаш хотира йўқолиши хавфини оширади – тадқиқот

Канадалик олимлар ўтказган тадқиқотга кўра, тунда ишлаш ўрта ёш ва ундан кейинги даврда хотира йўқолиши хавфига сабаб бўлиши мумкин. Бу тоифадаги одамларда когнитив бузилишлар 79 фоизгача юқори бўлади. Йорк университети олимлари ўтказган тадқиқотда сменада ишлаш ва когнитив функция бузилиши ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланди. Бунда 47,8 минг кишининг маълумотлари ва уларнинг иш жойлари ҳақида маълумотлар ўрганилган. Иштирокчилардан когнитив функцияга оид тестлар олинган. Мутахассисларга кўра, сменали иш сабаб кишиларнинг уйқу ритми бузилиши ўрта ёшга бориб когнитив ҳолатга таъсир қилади. Инсон танасидаги ҳар бир ҳужайра сиркадиялик соати бўйича (организмнинг 24 соат бўйича табиий ҳаракати) ҳаракатланади. Бунда ҳаракат қуёш цикли бўйича бошланади. Қуёш нурининг ҳаддан ортиқ кўплиги ёки камлиги бу ритмнинг бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Тунги сменада ишловчиларнинг асосий муаммоси ҳам шу. Инсоннинг сиркадиялик соати жуда кўп муҳим тана вазифалари учун будильник вазифасини бажаради. Булар: уйқу цикли, гормонал ҳаракат, тана ҳарорати, овқатланиш ва ҳазм қилиш кабилар. Ҳар бир инсон тунги вақтда камида 7 соат ухлаши керак. Лекин статистикага кўра, америкаликларнинг деярли ярми меъёр даражасида ухламайди. Тунги уйқунинг бузилиши ва сиркадиялик ритмига амал қилмаслик бошқа хронологик касалликлар, шунингдек, семизликка ҳам сабаб бўлиши мумкин.

  • 29 Август, 19:53
  • Батафсил
not found

Саратонга қарши янги дори мия шиши бўлган болаларнинг умрини икки баравар оширади

Мичиган жамоат саломатлиги университети ва Чад Карр болалар мия шиши маркази олимлари саратонга қарши янги ONC201 препарати агрессив мия шиши бўлган болаларнинг омон қолиш даражасини деярли икки баравар ошириши мумкинлигини аниқладилар. Уларнинг илмий ишлари Cancer Discovery (CD) журналида чоп этилган. Препарат H3 K27M мутациясига эга диффуз медиан глиомали болаларда синовдан ўтказилди. 71 бемор иккита клиник синовда иштирок этди. Беморларнинг деярли учдан бир қисми 2 йилдан кўпроқ умр кўрди, уларнинг қолган умри 11-15 ой эканлиги айтилганди. Кўпинча диффуз ўрта чизиқли глиомалар болалар ва ёшларда учрайди. Кимёвий усул билан даволаш ягона даволаш усулидир, лекин у ҳар доим ҳам самарали эмас, чунки у миянинг муҳим функциялари бўлган ҳудудларига зарар этказиши мумкин. Олимларнинг таъкидлашича, ONC201 препарати ўсимта ҳужайраларига кириб, уларнинг митохондрияларига, ҳужайра энергиясини ишлаб чиқариш учун масъул бўлган тузилмаларга таъсир кўрсатди. Натижа: Беморларда саратон ҳужайралари томонидан ажратилган L-2HG миқдори кўпайган, бу уларнинг бўлинишини секинлаштирган. Бошқача қилиб айтганда, препарат аслида H3K27M мутациясининг таъсирига қарши чиқди. “Бу даволаш ниҳоятда қийин бўлган ўсимта. Бу ўсимтани даволаш учун 250 дан ортиқ клиник синовлар ўтказилган, аммо натижаларни яхшилай олмаган ", дейди тиббиёт фанлари доктори, болалар нейро-онкологияси доценти ва Чад Cарр болалар мия шиши марказининг клиник илмий директори Карл Кошманн. 

  • 29 Август, 09:24
  • Батафсил
not found

Ҳомиладорлик даврида кальций: қайси дори яхшироқ

Кальций жуда муҳим моддадир. У тананинг деярли барча метаболик жараёнларида иштирок этади, қон ивишига таъсир қилади. Бундан ташқари, бу минерал нерв импулсларини узатишда, маълум биологик фаол моддаларни ишлаб чиқаришда иштирок этади ва суяк тўқимасини шакллантириш жараёнларини тартибга солади. Кальций мушакларнинг қисқаришига, юрак-қон томир тизимининг ишига ҳам таъсир қилади. Ҳомиладор аёл учун кальцийни истеъмол қилиш зарурати шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланиши керак. Фақатгина мутахассис керакли дозани, шунингдек даволаниш муддатини тўғри тавсия қилиши мумкин. Замонавий тавсияларга кўра, бўлажак она кунига тахминан 1300-1400 миллиграмм кальцийни истеъмол қилиши керак. Тавсия этиладиган дорилар Бугунги кунга келиб кальций витамин ва минерал комплексларнинг бир қисми сифатида кукунлар, таблеткалар ва бошқа бир нечта шаклларда мавжуд. Кўпинча ҳомиладор аёлларга ушбу минералнинг цитрат ёки кальций карбонат каби шаклларини ўз ичига олган дори воситалари буюрилади. Кўпгина ҳолларда кальций соф шаклда ишлаб чиқарилмайди, балки бошқа муҳим витаминлар, макро ва микроэлементлар билан тўлдирилади. Машҳур кальций дори воситалари: - калций, витамин Д3, цинк, мис, марганецни ўз ичига олган таблеткалар;- кальций цитрат ва Д3 витамини ўз ичига олган таблеткалар;- калций карбонат ва лактоглюконатли кальций таблеткалар;- В6 ва Д3 витаминлари, ретинол, аскорбин кислотаси, дигидрат гидрофосфатни ўз ичига олган комплекс;- фақат кальций глюконатни ўз ичига олган таблеткалар ва бошқалар.

  • 29 Август, 09:15
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech