Янгиликлар

not found

ССВ: Хотин-қизлар учун ажратилган қўшимча 2000 та грант ўрнининг 301 таси тиббиёт йўналишига оид

Хотин-қизлар учун қўшимча 2000 та давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланган. Унга кўра: – Қорақалпоғистон Республикаси – 111;– Андижон вилояти – 183;– Бухоро вилояти – 112;– Жиззах вилояти – 81;– Қашқадарё вилояти – 193;– Навоий вилояти – 60;– Наманган вилояти – 165;– Самарқанд вилояти – 227;– Сурхондарё вилояти – 155;– Сирдарё вилояти – 50;– Тошкент вилояти – 177;– Фарғона вилояти – 221;– Хоразм вилояти – 110;– Тошкент шаҳри – 155 ўрин ажратилди. 2000 та давлат грантининг 301 таси тиббиёт йўналиши бўйича бўлиб, улар ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга: Қорақалпоғистон Республикаси – 17;Андижон вилояти – 29;Бухоро вилояти – 17;Жиззах вилояти – 12;Қашқадарё вилояти – 29;Навоий вилояти – 9;Наманган вилояти – 25;Самарқанд вилояти – 34;Сурхондарё вилояти – 23;Сирдарё вилояти – 8;Тошкент вилояти – 26;Фарғона вилояти – 33;Хоразм вилояти – 16;Тошкент шаҳри – 23.

  • 11 Июль, 09:15
  • Батафсил
not found

Турли хил ичимликлар одам соғлигига қандай таъсир қилади

BMJ журналида 18,5 йил давом этган тадқиқот натижалари ҳақида мақола чоп этилди. Тадқиқот натижасида шакарли ичимликларни (шу жумладан янги сиқилган шарбатларни) мунтазам истеъмол қилиш барча сабаблардан ҳаётдан кўз юмиш ва юрак-қон томир тизими касалликларидан алоҳида ўлим хавфининг сезиларли даражада ошиши билан аниқ боғлиқлиги кўрсатилди. Шу билан бирга, сув, қаҳва, чой ва ёғсиз сутни мунтазам истеъмол қилиш ўлим хавфини камайтириши ҳам исботланган. Ёғли сут ўлим ва юрак қон томир касалликлари ривожланиш хавфини оширди, аммо шакарли ичимликларга қараганда камроқ. Шакар ўрнини босувчи моддалар (фруктоза, стевия, сорбит ва шу кабилар) билан ичимликларни меёрида истеъмол қилиш ўлим даражасининг пасайишига олиб келиши ҳам тадқиқот жараёнида исботланган. Лекин уларни ҳам кўп истеъмол қилиш соғлиқ учун зарарлиги ҳам такидлаб ўтилган.

  • 10 Июль, 16:23
  • Батафсил
not found

Биласизми: “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг тиббий муолажа харажатлари тўлаб берилади

 “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларига даволаш, дори воситаларини олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва сектор раҳбари хулосалари билан тиббий муолажа харажатлари тўлаб берилади. Ўрганиш натижасига кўра тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати тиббиёт ходими томонидан аниқланганда, белгиланган тартибда тегишли бирламчи тиббий — санитария муассасасига йўналтирилади ва стационар ёки амбулатор даволаниш масаласи ҳал этилади. Бунда дори-дармон олиб бериш учун БҲМнинг 20 бараваригача (6 млн 600 минг сўмгача) ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун БҲМнинг 100 бараваригача (33 млн сўмгача) миқдордаги харажатлар “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади.

  • 10 Июль, 15:15
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech