Янгиликлар

not found

Aнтибиотикларни қабул қилиш қоидалари

1929-йил 13-сентабрда инглиз олими Aлександр Флеминг илк бор жамиятга ўзининг кашфиёти - пенициллинни тақдим этди. Aнтибиотикнинг ихтироси бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди. Aммо бундай дори-дармонларни назоратсиз қабул қилиб бўлмайди. Уларни қабул қилишнинг бир нечта муҳим қоидалар мавжуд. 1- қоида. Ҳар қандай антибиотиклар фақат шифокор тавсияси билан ва фақат улар назоратида қабул қилини керак. 2- қоида. Сиз ёки фарзандларингиз антибиотикларни қабул қилаётганда барча маълумотларни ёзинг. Дори-дармоннинг дозаси, ножўя таъсирлари ёки аллергик реакциялар мавжудлигини кўрсатиш айниқса муҳимдир. 3-қоида. Aнтибиотикни қабул қилиш вақти ва частотасига қатъий риоя қилинг. Дори дозалари ўртасида ҳар доим тенг вақт оралиғини сақланг. Бу қонда препаратнинг доимий концентрациясини сақлаб қолиш учун керак. 4- қоида. Aнтибиотикларнинг тўлиқ курсини олинг. Ҳар қандай ҳолатда яхшиланишни сезганингиздан сўнг даволанишни тўхтатмаслигингиз керак. Бундан ташқари, антибиотикнинг таъсирини кузатишингиз керак. Aгар 72 соат ичида яхшиланиш кузатилмаса, патоген бу антибиотикга чидамли бўлиб, шифокор билан маслаҳатлашиб, уни алмаштириш керак. 5- қоида. Aнтибиотикнинг дозасини ўзингиз ўзгартирманг. Дори-дармонларни кичик дозаларда қўллаш жуда хавфлидир, чунки чидамли бактериялар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади. Дозани ошириш ҳам хавфсиз эмас, чунки ҳаддан ташқари катта доза ён таъсирга олиб келади. 6-қоида. Aнтибиотикни қабул қилиш бўйича кўрсатмаларни диққат билан ўқиб чиқинг ва амал қилинг. Турли хил дорилар озиқ-овқат истеъмолига турлича боғлиқдир. Баъзи дори-дармонларни овқат билан, бошқалари овқатдан бир соат олдин ёки овқатдан 1-2 соат ўтгач қабул қилиш керак. 7- қоида. Aнтибиотикларни даволаш пайтида пробиотикларни қабул қилинг. Бундай дорилар табиий ичак микрофлорасини тиклашга ёрдам беради.

  • 26 Сентябрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Коррупцияга йўл қўйманг

Коррупция давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларига шикаст етказувчи ва иқтисодиётнинг, давлат бошқаруви ва умуман жамиятнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи хавфли ижтимоий ҳодиса саналади. “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг “Комплаенс-назорати” хизмати томонидан “Фарғона Дори-Дармон” акциядорлик жамиятида коррупцияни олдини олиш, соҳага доир қонун ҳужжатларига амал қилиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. Унда ташкилот раҳбарлари, дорихона мудирлари, масъул ходимлар иштирок этишди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида”ги тақдимномаcи мазмуни “Комплаенс-назорати” хизмати бошлиғи Ж.Қаюмов томонидан барча ходимларга етказилди. Коррупция бирор мансабдор шахснинг қонунчилик ва ахлоққа зид равишда ўзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлар мақсадида фойда олишидир. Йиғилишда коррупция тизимнинг обрўсига жиддий путур етказиши, ушбу ҳолатларнинг олдини олишда барча ходимлар бирдек масъул эканлиги айтиб ўтилди. Бундай ноқонуний ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик муқаррар эканлиги мисоллар орқали тушунтирилди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга мувофиқ, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, агар компания тизимида қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз, “Дори-Дармон” АКнинг 78-120-16-61 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишингиз ёки телеграм мессенжеридаги алоқа канали @doridarmonbilan_bot орқали мурожаат этишингиз мумкин.

  • 25 Сентябрь, 17:25
  • Батафсил
not found

Нурмат Атабеков: Кўкйўтал касаллиги бўйича юртимизда эпидемиологик вазият барқарор

Ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда кўкйўтал касаллиги авж олгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Атабеков мазкур ҳолат юзасидан ССВ Матбуот хизматига қуйидагиларни маълум қилди: — Кўкйўтал — ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган ўта юқумли хасталик бўлиб, қўзғатувчиси Bordetella pertussis бактерияси ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Унга чалинган беморларда ўткир респиратор вирусли инфекциялар аломатлари, шунингдек, кучли йўтал хуружлари ва қусиш кузатилади. Бу касаллик асосан ёш болалар ва ўсмирларда аниқланади, лекин катта ёшли одамларда ҳам учраши мумкин. Ўзбекистонда миллий эмлаш календарига асосан, чақалоқлар 2, 3 ва 4 ойлигида 3 маротаба пентавалент вакцина билан (кўкйўтал, дифтерия, қоқшол, гепатит В ва ХИБ инфекцияларга қарши) эмланади. Бир йилдан сўнг, яъни 16 ойлик даврида АКДС-4 билан қайта ревакцинация қилинади. Жорий йилнинг ўтган даврида мамлакатимиз бўйича жами 2 миллионга яқин бола ушбу хасталикка қарши вакцина қабул қилган. Хусусан, январь-август ойлари давомида пента-1 билан эмланиши керак бўлган болаларнинг 97,6 фоизи, пента-2 билан 98,5 фоизи, пента-3 билан эса 98,5 фоизи эмланган. Бундан ташқари, 16 ойлик ўғил-қизларнинг 98,9 фоизи ревакцинация босқичида қайта эмланган. Айтиш жоизки, кўкйўтал мавсумий характерга эга бўлиб, куз-қиш даврида кўпроқ қайд этилиши мумкин ва аксарият ҳолларда эмланмаганлар (тиббий чеклов ва рад этиш), тўлиқ эмлаш курсини олмаганлар ҳамда баъзи ҳолларда эмлашдан кейин иммунитет шаклланмаган (сероманфий) болаларда кузатилади. Қисқа қилиб айтганда, эмланмаган ўғил-қизлар ўртасида касаллик тарқалиш хавфи сақланиб қолади. Шу боис кўкйўтал кам миқдорда бўлса-да, аҳоли ўртасида қайд этиб турилиши табиий ҳол. Чунки ушбу хасталикни фақат жамоавий иммунитет ҳосил қилиш орқали енгиш мумкин. Бунинг учун Миллий эмлаш календарига мувофиқ, ёш болалар эмланиши зарур. Ҳозир юртимизда бу борадаги эпидемиологик вазият барқарор ва хавотирланишга асос йўқлигини, шунингдек ушбу касаллик ҳеч қандай асоратларсиз даволаниб кетишини маълум қиламиз.

  • 25 Сентябрь, 15:04
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech