Янгиликлар

not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Z.-F.” хусусий корхонаси дорихона сотувчиси Б.М. жами 409 та “Тебантин” ва “Kарбамазепин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро М.М.га 1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, дорихонадан яна 60 дона “Тебантин” дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “L.7.” МЧЖ раҳбари Ш.Э. ва бошқалар МЧЖ дорихонасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 20 дона “Габапентин канон” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро А.А.га сотган вақтида ушланиб, дорихонадан яна 928 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 23 Ноябрь, 09:02
  • Батафсил
not found

Парҳез ичимликлар диабетга олиб келиши мумкин - олимлар

Италиянинг Валенсия халқаро университети олимлари шундай хулосага келишди. Шакар ўрнини босувчи моддаларни ўз ичига олган парҳез ичимликларни истеъмол қилиш диабет, семизлик, гипертония ва юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Тадқиқот натижалари Science Direct томонидан чоп этилди. Ширин паст калорияли ичимликлар сунъий шакар ўрнини босувчи моддалар ёрдамида ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарувчилар уларни шакарга "соғлом муқобил" деб аташади, аммо бундай аналоглар хавфсиз эмас. Улар юрак-қон томир касалликлари, сурункали буйрак касаллиги, семизлик, гипертенония, диабет ва ошқозон ости бези саратони ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Тадқиқотчилар ичимликлар буйрак касаллиги ва саратон ривожланиш хавфи ўртасидаги боғлиқликни заиф деб аташган, аммо шакар ўрнини босувчи моддалар аслида ичакларга зарар етказиши ва дисбактериозни келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, парҳезли ичимликлар ичиш глюкоза алмашинуви жараёнини бузадиган айрим ичак бактерияларининг кўпайишига сабаб бўлади, дейилади тадқиқотда.

  • 22 Ноябрь, 17:29
  • Батафсил
not found

Дорининг клиник тадқиқотида соғлом шахслар ихтиёрий равишда иштирок этиши мумкин

“Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ-879-сон, 22.11.2023 й.) Президент томонидан имзоланди. Қонун билан фармакологик воситанинг ёки дорининг клиник тадқиқотида соғлом шахслар ихтиёрий равишда иштирок этиши мумкинлигига оид қўшимчалар киритилди. Клиник тадқиқот раҳбари клиник тадқиқотда қатнашадиган шахсга тадқиқот усулининг аҳамияти, мазкур тадқиқотнинг моҳияти ва эҳтимол тутилган хавфи ҳақида батафсил тушунтириш бериши шарт. Шахс тадқиқотнинг исталган босқичида унда иштирок этишни рад қилишга ҳақли. Тадқиқотда вояга етмаган ёхуд муомалага лаёқатсиз шахс иштирок этганда, тадқиқотлар бошланишидан олдин унинг ота-онасидан ёки бошқа қонуний вакилларидан ёзма равишда розилик олиниши керак. Вояга етмаган шахс иштирокидаги клиник тадқиқотдан олдин вояга етган шахсда клиник тадқиқот ўтказилган бўлиши керак. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

  • 22 Ноябрь, 15:11
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech