Янгиликлар

not found

Антиструмин иши бўйича 3 киши қамоққа олинди

Шу йилнинг сентябрь ойида Наманган вилоятида 71 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилгани ва ССВ вазири "Антиструмин" йод препарати болаларга юқори дозада берилганини тан олганини ҳамда масъул ходимлар қонун олдида жавоб беришни бошлаганлигини қайд этгани ҳақида хабар берган эдик. Олий суд матбуот хизмати раҳбарининг Platina.uz сайтига маълум қилишича, 2023 йил 7 ноябр куни жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судининг ажрими билан қуйидагиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган:➖ Ё.Х.Тўрақулов номидаги республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Ф.Ҳ.;➖ ушбу марказ лаборатория мудири, катта илмий ходим, Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош эндокринологи Н.А.;➖ 16 ноябр куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситалари, тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Ҳ.Ғ.

  • 27 Ноябрь, 15:45
  • Батафсил
not found

Дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар рекламасида 809 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Таъкидланганидек, телевидениедаги реклама бошқа дастурлардан ўзининг бошланиши ва охирида аудио-, видео-, аралаш воситалар ёки бошловчиларнинг шарҳлари ёрдамида ажратиб қўйилиши ҳолати юзасидан жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган ўрганишлар натижасида 15 та ҳолатда реклама блоклари телебошловчиларнинг шарҳларисиз жойлаштирилгани кузатилган. Шунингдек, телекўрсатувлар (концерт-томоша ва спорт дастурлари, кино- ва телефильмлар) намойиши давомида бир нечта реклама блокларини жойлаштирилиши бугунги кунда ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга ва кенг жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Жорий йилнинг июл-август ойларида эса 8 та телеканалдан реклама учун ажратилган эфир вақтининг кунлик ҳажмига 15 фоиз нисбатан қўйилган талабларга риоя қилинмаган. Дори воситалари, биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва бошқа (оздирувчи, семиртирувчи) препаратларга оид товарлар рекламасини қонунчилик талабларига мослиги юзасидан ўтказилган ўрганишларда 809 та, халқ табобати товарлари рекламасини қонунчилик талабларига мослиги юзасидан ўтказилган ўрганишларда 29 та, энергетик ичимликларнинг рекламасини қонунчилик талабларига мослиги юзасидан ўтказилган ўрганишларда 133 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ва Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан огоҳлантиришлар берилган. Қизғин савол-жавоблар давомида депутатлар томонидан телевидение орқали тарқатилаётган рекламанинг давомийлигига қўйилган талабга риоя этилиши, реклама фаолият субъектлари томонидан телевидениеда рекламани тарқатишнинг тақиқланган усулларидан фойдаланиш, телевидение орқали тарқатилаётган рекламада вояга етмаганлар ҳуқуқларини таъминлаш талабларига риоя этилиши ҳолати юзасидан қатор саволлар берилди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси масъуллари кўтарилган ҳар бир савол бўйича асослантирилган жавоблар бердилар.

  • 27 Ноябрь, 12:40
  • Батафсил
not found

Аллергик касалликлар кўрсаткичлари юқори ҳудудларда оммавий скрининг текширувлари ўтказилади

“Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори  (ПҚ–371-сон, 23.11.2023 й.) қабул қилинди Қарорга кўра, аллергик касалликларнинг олдини олиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида: -тиббиётнинг бирламчи бўғинидан бошлаб аллергик касалликларнинг эпидемиологик кўрсаткичлари устидан назорат кучайтирилади ва манзилли скрининг текширувлари жорий этилади. 2024 йил 1 январдан аллергик ва иммунологик касалликларга чалинган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган беморларни ингаляцион глюкокортикостероид дори воситалари билан бепул таъминлаш тизими йўлга қўйилади.  2024 йилдан: - аллергик касалликлар (шу жумладан мавсумий аллергия) кўрсаткичлари юқори ҳудудларда йилига камида бир марта оммавий ва селектив скрининг текширувлари ўтказилади; - ҳудудларда аллергология ва клиник иммунология йўналишида юқори технологик ташхислаш ва даволаш амалиётлари турлари босқичма-босқич 10 турдан 20 тургача оширилади. 2024 йил 1 январдан Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази этиб қайта ташкил қилинади. Тошкент шаҳри аҳолиси учун аллергик касалликлар бўйича ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдам Марказ томонидан кўрсатилади. 2024 йилдан қуйидагиларни назарда тутувчи тизим жорий қилинади: - аллергик касалликлар келтириб чиқарувчи аэроаллергенлар таркиби ва мавсумий тарқалиш кўлами ҳудудлар кесимида ўрганилиб, унинг натижалари Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан Гидрометеорология хизмати агентлигига мунтазам тақдим этиб борилади; - аэроаллергенлар таркиби ва мавсумий тарқалиш кўлами тўғрисидаги маълумотлар атроф табиий муҳит ифлосланишига оид маълумотлар билан биргаликда тегишли веб-сайт ва бошқа манбалар орқали эълон қилиб борилади. 2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилиб, амалиётга татбиқ этилади. 

  • 27 Ноябрь, 09:55
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech