Янгиликлар

not found

Қайси маҳсулотлар таркибида муҳим витаминлар бор?

Ушбу рўйхатдаги деярли барча маҳсулотларни ҳар қандай дўконда топиш мумкин. A - сабзи, цитрус мевалари, сариёғ, пишлоқ, тухум. D - сут, тухум, балиқ жигари, ёғли балиқ турлари. E - маккажўхори, кунгабоқар, зайтун мойлари, нўхат. K - яшил баргли сабзавотлар, исмалоқ, брюссел карами, оқ ва гулкарам, бутун донли ёрмалар. B1 - жўхори, ёнғоқ (фундук). B2 - буғдой кепаги, соя, брокколи, жигари, тухум сариғи, пишлоқ. PP - яшил сабзавотлар, ёнғоқлар, бутун донли ёрмалар, хамиртуруш, гўшт, шу жумладан товуқ, жигар, балиқ, сут, пишлоқ. B5 - хамиртуруш, дуккаклилар, қўзиқоринлар, гуруч, жигар, орган гўштлари. B6 - яшил баргли сабзавотлар, гўшт, жигар, балиқ, сут, тухум. B9 - ёнғоқ, яшил баргли сабзавотлар, ловия, банан, апельсин, тухум. B12 - хамиртуруш, денгиз ўтлари, жигар, икра, тухум, пишлоқ, сут, творог, гўшт, балиқ. H - тухум сариғи, жигар. Бета-каротин - сабзи, петрушка, исмалоқ, баҳор кўкатлари, қовун, помидор, спаржа, карам, брокколи, ўрик.

  • 14 Июль, 17:14
  • Батафсил
not found

Мутахассис: Фаввораларда чўмилиш саломатлик учун хавфли!

Жазирама забтига олган шу кунларда чўмилиш ҳавзалари жуда гавжум. Ҳатто шаҳару туман марказларида ён-атрофга салқинлик таратиб турган баъзи фавворалар ҳовузларида ҳам болажонларни учратяпмиз. Аммо шифокорлар бундай ҳавзаларда чўмилиш саломатлик учун зарарли, деган хулосада. Дилором Турсунова, Санитария-эпидемиология қўмитаси бўлим бошлиғи: —  Фавворалар — ҳавони намлантириб туриш ва ён-атрофга эстетик кўрк бағишлаш мақсадида барпо этилади. Улар чўмилиш учун мўлжалланмаган. Бундай объектлар суви бассейнлар сингари тез-тез алмаштирилмайди ва зарарсизлантирилмайди. Шу боис иссиқда уларда микроорганизмлар тез ва осон кўпаяди. Оқибатда фавворада чўмилиш ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А,Е), ичбуруғ, ичтерлама, лямблиоз каби хавфли касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Қолаверса, бундай ҳафзаларга турли коммуникация ва ёритиш мосламалари ўрнатилган бўлиши мумкин. Бу эса сув остидаги конструкцияларга қоқилиб, жароҳат олиш хавфини оширади. Яна бир омил: фонтанлар — қушлар, ит ва мушуклар ҳамда бошқа жониворлар чанқоғини қондириши, чўмилиши, шўнғиши учун очиқ ҳамда қулай манба. Бу эса мазкур ҳавзаларга турли личинкалар тушишига олиб келади. Агар шундай ифлосланган сувга болалар, айниқса, баданида турли яра ва жароҳатлари бор ўғил-қизлар тушса, тери касалликларини келтириб чиқарувчи стафилококк, стрептококк, энтеравируслар ва бошқа паразит ҳамда микробларни юқтириб олиши осон. Бундай муҳит бурун, оғиз ва қулоқ шиллиқ қаватлари яллиғланишига ҳам олиб келиши эҳтимоли мавжуд. Ўз навбатида, ёмғир суви фаввораларга қўшилиши улар таркибида зарарли кимёвий аралашмалар пайдо бўлишига олиб келишини унутмаслик керак. Айни сабабдан, аввало, тақиқланган, ифлосланган, текширилмаган ва нотаниш сув ҳавзаларига тушмасликни тавсия этамиз. Агар очиқ ҳавзаларда чўмилиш вақтида ва ундан кейин ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, тана ҳарорати кўтарилиши, ич кетиши, қорин дам бўлиши каби аломатлар юзага келса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

  • 14 Июль, 15:06
  • Батафсил
not found

Қондаги қанд миқдорини камайтирадиган гул топилди

Отаго университети олимлари қандли диабетга чалинган одамларда қанд миқдорини камайтирадиган гулни топишди. Тадқиқот натижалари Life Metablism журналида чоп этилди.  Саккиз йил давом этган синовда олимлар георгина гули баргларидан ажратилган учта бирикмани синаб кўрдилар. Тажриба иштирокчиларга преддиабет ёки 2-тоифадаги қандли диабет ташхиси қўйилган. Илгари ҳайвонларда ўтказилган синовлар шуни кўрсатдики, бирикма миядаги яллиғланишни камайтиради, миянинг инсулин гормонига бўлган сезгирликни оширади ва қондаги қанд миқдорини меёрланишини яхшилайди. Энди маълум бўлишича, георгина экстрактидан олинган ўсимлик молекуласи диабетга чалинган беморларнинг қондаги қанд миқдорини барқарорлаштиради.  Технология аллақачон патентланган ва тадқиқотчилар қондаги қанд ва инсулин даражасини нормал сақлашга ёрдам берадиган георгина экстрактидан табиий қўшимчани бозорга чиқариш учун тижорат компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйишди. 

  • 14 Июль, 11:46
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech