Янгиликлар

not found

Фармацевтика соҳасида зарур амалиётлар стандарти талабларини жорий этиш ҳолати

2024 йил 1 январга қадар GхP давлат стандарти жорий этилмаган тармоқ тадбиркорлик субъектларига фармацевтика фаолияти учун берилган лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб қўйилади ёки бекор қилинади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Тўлаганова маълум қилди. Президентнинг тегишли Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 апрелдан фармацевтика соҳасида янги ишлаб чиқарувчи корхоналар, улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари мос равишда "Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)", "Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)" ва "Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP)" талабларига мувофиқ равишда ташкил этилиши белгиланган. "Зарур ишлаб чиқариш амалиёти - GMP" талабларига мувофиқлиги бўйича ўрганишлар ўтказиш талаб этилмайдиган дори воситалари рўйхатида белгиланган дори воситаларидан ташқари барча янги дори воситалари клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида ҳамда жойига чиққан ҳолда ишлаб чиқариш шароитларининг "Зарур ишлаб чиқариш амалиёти — GMP" талабларига мувофиқлиги ўрганилганидан сўнг Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилади. Бугунги кунда республикада дори воситаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар сони 82 тани ташкил этиб, уларнинг 40 тасида, жами 147 та ишлаб чиқариш линияларида “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти - GMP” “Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти талаблари жорий қилинган. Фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи 600 га яқин маҳаллий корхоналар мавжуд бўлиб, уларнинг 117 тасида “Зарур дистрибюторлик амалиёти - GDP” Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти талаблари жорий қилинган. Клиник олди тадқиқотлар ўтказувчи лабораториялар сони 6 тани ташкил этиб, улардан 1 тасида “Зарур лаборатория амалиёти - GLP” сертификати мавжуд. Клиник тадқиқотлар ўтказувчи клиник базалар сони 88 та, фармацевтика маҳсулотларини чакана реализация қилувчи дорихоналар сони 16 мингга яқин бўлиб уларнинг бирортаси ҳам “Зарур клиника амалиёти - GCP” ва “Зарур дорихона амалиёти – GPP” сертификатларини олмаган. 2024 йил 1 январга қадар GхP давлат стандарти жорий этилмаган тақдирда, мазкур ҳолат лицензия талаб ва шартлари бузилиши ҳисобланиб, фармацевтика фаолияти учун берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фармацевтика тармоғи ва республика соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларида GxP талабларини жорий этиш ва модернизация ишларини олиб бориш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда ўрнатилган муддатлар ичида амалга оширишга чақириб қолади ва бу масалада амалий ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилади.

  • 12 Октябрь, 15:01
  • Батафсил
not found

Reuters: Dok-1 Max сироп ишлаб чиқарувчиси Ҳиндистонда фаолиятини қайта тиклади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати маъмурлари Dok-1 Max йўтал сиропларини ишлаб чиқарадиган Marion Biotech заводида ишлаб чиқаришнинг катта қисмини қайта тиклашга рухсат берди. Бу ҳақда Reuters  хабар бермоқда. Корхонада ишлаб чиқарилган бошқа дори воситаларининг сифатсиз ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган, дея хабар беради Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш давлат агентлиги. Компаниянинг мурожаати қисман қаноатлантирилиб, пропиленгликолдан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришга берилган рухсатнома бекор қилинди. Компанияга бошқа барча маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотишга рухсат берилган. Marion заводи Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги компания томонидан ишлаб чиқарилган иккита йўтал сиропи – Амбронол ва Док-1 Махнинг 2022 йилда таҳлилини ўтказгач, март ойида ёпилган эди.Пропиленгликол ўрнига бошқа иккита арзонроқ моддалар ишлатилган. 2021 йилда пропиленгликол нархи кескин ошгани сабабли, бир ёки бир нечта этказиб берувчилар арзон ва заҳарли суюқликни қонуний кимёвий моддалар билан аралаштиришганлиги маълум бўлган эди. Сифатсиз сироплар тарқатувчилар мажбурий текширув ўтказмаслик учун мансабдор шахсларга 33 минг доллар пора берган. Док-1 Мах Ўзбекистонда 65 боланинг ўлимига сабаб бўлган. Болалар ўлими юзасидан 21 нафар фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

  • 12 Октябрь, 12:06
  • Батафсил
not found

Жарроҳ TikTokдаги саҳифаси туфайли лицензиясидан айрилди

У ижтимоий тармоқларда Dr.Roxy тахаллуси остида ТikTokда операцияларни жонли трансляция қилгани учун машҳур бўлди. Aммо пластик жарроҳ доктор Грав охир-оқибат тиббий лицензиясидан маҳрум бўлди. Шу йилнинг ёзида Огайо штати Тиббиёт кенгаши Кетрин Роксан Гравни тиббий стандартларга жавоб бермагани учун икки марта танбеҳ бериб, лицензиясини бутунлай бекор қилди. Комиссия, шунингдек, тиббий муолажаларни жонли эфирга узатиш орқали Грав ўз беморларини ҳаётини хавф остига қўйганини аниқлади. TikTokда 825 минг обуначига эга бўлган жарроҳ нафақат ўз муолажаларини жонли эфирга узатди, балки операциялар давомида камера орқали томошабинлар билан суҳбатлашди ва уларнинг саволларига жавоб берди. Бундай ҳолатлардан бирида Грав липосакция, бразилча белдан пастки қисмини кўтариш ва терини таранглаштириш амалиётини бажараётгани жонли эфирга узатилди. Ушбу "эфир" дан бир ҳафта ўтмай, унинг ҳамшираси бу беморни тез ёрдам бўлимига юборишга мажбур бўлди, чунки беморда қорин бўшлиғида ҳаво йиғилганлиги ва жигар энсефалопатияси аниқланган. Кейинчалик жарроҳлар унда ичак тешилиши ва жиддий бактериал инфекция борлигини аниқладилар. Натижада, аёл ўлик тўқималарни олиб ташлаш, қорин бўшлиғи операцияси ва терини пайвандлаш операцияларини ўтказиш учун бир нечта процедураларни ўтказишга мажбур бўлди. Узоқ давом этган текширувлардан сўнг тиббий комиссия беморларнинг ҳаётини ўзгартирган "бепарволик" туфайли Грав лицензиясини бекор қилишни тавсия қилди. Гравенинг сўзларига кўра, у ўқитувчиликдан завқлангани ва “тиббиётдан ташқаридаги одамларга косметик жарроҳлик ҳақида тушунча беришни” ҳоҳлагани учун ўз видеоларини ижтимоий тармоқларда тарқатган. Aксарият шифокорлар ижтимоий тармоқлардан Гравга ўхшаб номақбул тарзда фойдаланмасалар-да, Х (собиқ Тwиттер) дан Facebook, Instagram ва TikTokгача бўлган платформалардаги муҳокамаларда қатнашиш шифокорлар учун хавфли ишдир. Medscape нинг янги ҳисоботи шуни кўрсатадики, шифокорлар доимо ўз ҳамкасблари томонидан ижтимоий тармоқлардан нопрофессионал ва этика қоидаларига риоя қилмасдан фойдаланаётганига гувоҳ бўлишади.

  • 12 Октябрь, 09:01
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech