Янгиликлар

not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “S.M.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Ф.М. харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 150 дона “Тебантин” ва “Флебодиа” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  Шу каби, Департамент ва ДХХнинг Ургут тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро В.Х. Самарқанд шаҳри “Гуллар боғи” МФЙ ҳудудида 50 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Г.К.га сотган вақтида ушланиб, жами 90 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 30 Январь, 09:00
  • Батафсил
not found

Ҳиндистон дори ишлаб чиқаришнинг янги стандартларини жорий қилади

Ҳиндистон ҳукумати янги қарорни эълон қилди, унга кўра маҳаллий фармацевтика корхоналари ишлаб чиқаришнинг янги стандартларга ўтишлари керак. Соҳани тартибга солувчи ташаббусларга бир неча мамлакатларда ҳинд йўтал сиропларини қабул қилган болаларнинг ўлими сабаб бўлди, дея хабар бермоқда Reuters. "Ишлаб чиқарувчилар фармацевтика маҳсулотларини фойдаланиш учун яроқли эканлиги, лицензиялаш талабларига жавоб бериши ва хавфсизлигини, шунингдек сифати ёки самарадорлиги етарли бўлмаганда беморларнинг ҳаётини хавф остига қўймаслигини таъминлаш учун дори воситаларининг сифати бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак", - дейилади хабарномада. Бундан ташқари, компаниялар энди тайёр маҳсулотни бозорга ингредиентлар синовидан "қониқарли натижалар" олгандан сўнг чиқаришлари мумкин, шу билан бирга оралиқ ва тайёр маҳсулотларнинг етарли миқдордаги намуналарини қайта синовдан ўтказиш ёки партияни текшириш учун сақлаб қолишлари керак. Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги август ойида 2022-йил декабрдан бери 162 та дори ишлаб чиқарувчи заводда текширувлар ўтказилганлиги ва “келаётган хомашё синовдан ўтказилмагани” аниқланганини маълум қилган. Ҳиндистондаги 8500 та кичик корхоналарнинг чорак қисмидан камроғи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ) томонидан белгиланган дори ишлаб чиқариш халқаро стандартларига жавоб беради. Йирик ишлаб чиқарувчилар бу муаммоларни олти ой ичида, кичиклар эса 12 ой ичида бартараф этишлари керак. Кичик компаниялар янги стандартларга жавоб бериш учун катта инвестиция кераклигини айтиб, муддатни узайтиришни сўрашган, чунки уларнинг кўпчилигида қарздорлик мавжуд, дейилади хабарда.

  • 29 Январь, 15:46
  • Батафсил
not found

2023 йилда Роскомнадзор дори воситаларининг ноқонуний савдоси ҳақидаги маълумотлар бўлган 35,3 минг материални блоклади

2023-йилда 670 мингдан ортиқ материаллар, сайтлар ва қонун билан тақиқланган маълумотларга эга алоҳида саҳифалари ўчирилди ёки блокланди, деб хабар қилди Роскомнадзор матбуот хизмати. Aгентликнинг таъкидлашича, 2022-йилда дори воситаларининг ноқонуний савдоси ҳақидаги маълумотларга эга материаллар сони 21,8 мингтани, 2023-йилда эса 35,3 мингтани ташкил қилган. “2023-йилда Роскомнадзор тегишли идоралар билан биргаликда қонун билан тақиқланган маълумотларга эга 670 мингта материал, сайт ва уларнинг алоҳида саҳифаларини блоклади ёки ўчириб ташлади”, — дейилади хабарда. Блокланган ресурслар сони йил сайин ортиб бормоқда. Блокланган ресурслар сони йил сайин ортиб бормоқда. 2020 йилда 6500 та, 2021 йилда 12 мингта, 2020 йилда 20,5 мингта сайт блокланган. 2023 йилнинг дастлабки 2 ойида назорат органлари томонидан 4800 та сайт ёпилган.  73% ҳолатларда Россияда рўйхатдан ўтмаган дори воситаларини сотишни таклиф қилувчи сайтлар блокланган. Яна 13 фоизи рецепт бўйича бериладиган дори-дармонларни, шу жумладан психоактив дориларни сотган. Бошқа ҳолатларда, гиёҳвандлик ва психотроп воситаларни онлайн сотиш ҳақида гап кетган. Интернетда рухсатсиз савдо қилганлик учун жисмоний шахслар 200 000 рублгача жаримага тортилиши мумкин, юридик шахслар учун - 6 миллион рублгача. Гиёҳванд моддалар икки ёки ундан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлса, жавобгарлик янада ортади, сотувчига 12 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

  • 29 Январь, 12:43
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech