Янгиликлар

not found

Коррупцияга қарши курашиш борасида ҳуқуқий-тарғибот йиғилиши ўтказилди

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси “Комплаенс-назорат” хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сон Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 6 июлдаги ПҚ–5177-сон қарори ҳамда компаниянинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида Компаниянинг тижорат бўйича директори Н.Хусанов, компания ходимлари ва компаниянинг тизимидаги маъсулияти чекланган жамият директорлари ва ходимлари иштирокида ҳуқуқий-тарғибот йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда “Комплаенс-назорат” хизмати бошлиғи Ж.Қаюмов компания бошқарув раиси томонидан тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат хужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шу билан биргаликда компания тизимида содир этилаётган қонунбузилиш ҳолатларини қайд этиб, келгусида доимий равишда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, соҳага доир қонун ҳужжатларига тўлиқ амал қилишни назорат қилиш борасида Комплаенс-назорат хизмати ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари билан доимий ҳамкорликда ишларни олиб бораётганлиги юзасидан тўхталиб ўтди. Шунингдек, “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси Кузатув кенгаши томонидан 2024 йил 7 февралида “Комплаенс-назорат хизмати тўғрисида”ги Низоми билан таништириб, “Комплаенс-назорат” хизмати асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан таништирилди. Йиғилишда якунида соҳага доир қонун ҳужжатларига тўлиқ амал қилиш ва ходимларни ўзларига юклатилган вазифаларни белгиланган тартибда амалга оширишлари орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди.

  • 25 Март, 15:30
  • Батафсил
not found

ФДA учта тоифадаги экстемпорал дори воситаларини тайёрлаш қоидаларини ўзгартиришни таклиф қилмоқда

Таклиф этилаётган қоидага кўра, агентлик ўта мураккаб бўлган учта тоифадаги дори воситаларини тайёрлаш қоидаларини қатъийлаштиришни таклиф қилмоқда. Экстемпорал дорилар - шифокор рецепти бўйича фармацевт томонидан тайёрланадиган дорилар саналади. ФДA таърифига кўра, экстемпорал дорилар "беморнинг индивидуал эҳтиёжларига мослаштирилган дори тайёрлаш учун ингредиентларни бирлаштириш, аралаштириш ёки ўзгартиришни" ўз ичига олади. Aгентлик томонидан таклиф қилинган янги РИН 0910-AИ3 қоидаси ФДA нинг мавжуд қоидаларига ўзгартиришлар киритади ва уларни тайёрлашни чеклайди. - плёнка билан қопланган, модификацияланган қаттиқ оғиз препаратлари.- липосом дори воситалари,- ва сувда ёмон эрийдиган бирикмаларнинг эрувчанлигини ошириш учун ишлатиладиган иссиқ эритма экструзияси ёрдамида тайёрланган препаратлар. Регулятор томонидан таклиф қилинган норма ингредиентларни нотўғри танлаш ёки ингредиентларни нотўғри аралаштириш билан боғлиқ потенциал хавфларни камайтириши керак.

  • 25 Март, 12:22
  • Батафсил
not found

Дунё бўйлаб 3 миллиарддан ортиқ одам неврологик касалликлардан азият чекади-ЖССТ

Неврологик касалликлар — ногиронликни келтириб чиқарувчи энг асосий омиллардан бири. Қолаверса, бундай хасталиклар эрта ўлимга олиб келувчи сабаблар орасида етакчи ўринларда. Британияда чоп этиладиган "Lancet Neurology" тиббиёт журналида эълон қилинган мақола айни шу мавзуда. Ундан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти иштирокида 1990 йилдан 2021 йилгача ўтказилган кенг кўламли тадқиқот натижалари жой олган. Қайд этилишича, дунёда 3,4 миллиард киши, бошқача айтганда, Ер юзи аҳолисининг 43,1 фоизи неврологик касалликлардан азият чекмоқда. Бу борада инсульт, неонатал энсефалопатия, мигрен, деманс, диабетик нейропатия, менингит, эпилепсия, аутизм каби хасталиклар улуши юқори. Тадқиқот давомида ўрганилган бундай касалликлар сони 37 та. Якуний ҳисоб-китобларга кўра, ушбу патологиялар асоратлари 1990 йилдан 2021 йилгача 11,1 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган. Хасталиклар тақсимоти ёш тоифасига қараб фарқланади. Масалан, 20 ёшдан 59 ёшгача бўлган беморлар ўртасида инсульт, мигрен ва диабетик нейропатия ташхислари юқори ўринни эгаллайди. 60-79 ёшлилар орасида эса инсульт, Альцгеймер, деманс, диабетик нейропатия билан хасталанганлар сони кўп. Олимларнинг таъкидлашича, асаб тизими бузилишлари оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганлар сафида эркаклар улуши аёлларга нисбатан сезиларли даражада юқори. Неворологик хасталиклардан энг кўп азият чеккан минтақалар рўйхатида Ғарбий ва Марказий Африка давлатлари пешқадам. Энг паст статистика Австралия, Океания ва Осиё-Тинч океани минтақасида жойлашган юқори даромадли мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади. Табиийки, мутахассислар бундай кўрсаткичлардан жиддий хавотирда. Хусусан, ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус ушбу тадқиқот ҳукуматлар учун диагностика, даволаш ва реабилитация хизматлари сифати ҳамда кўламини ошириш бўйича кучли чақириқ бўлиши кераклигини таъкидлади.

  • 20 Март, 14:49
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech