Янгиликлар

not found

“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси раҳбарлари Ҳиндистонда «Rusan Pharma»нинг янги заводи очилишига ташриф буюришди

“Rusan Pharma” фармацевтика компанияси Мадхья-Прадеш штатидаги Питҳампур шаҳрида янги фаол фармацевтик ингредиентларни (API) ишлаб чиқарувчи заводни ишга туширди. Очилишда компания таклифига биноан “Dori-Darmon” АК тижорат директори Нурали Ҳусанов ва «Фарғона Дори-Дармон» АЖ раҳбари Муҳаммадамин Турсуновлар иштирок этишди. Компания ўзининг гиёҳвандлик, паркинсон касаллиги, ўртача ва кучли оғриқларни даволашда инновацион маҳсулотлари билан машҳур. Шунингдек, улар чекишни ташлаш учун никотинли трансдермал пластирларни ишлаб чиқаради. Янги ишга туширилган заводда 300 та иш ўрни яратилган бўлиб, йилига 400 метрик тонна API ишлаб чиқариш режалаштирилган. Янги завод Ҳиндистон ва хорижда гиёҳвандликни даволаш ҳамда оғриқни қолдирувчи маҳсулотларига ўсиб бораётган талабни қондириш учун “Rusan Pharma”нинг мавжуд API ишлаб чиқариш қувватини ошириш мақсадида ташкил этилди. “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси «Rusan Pharma» билан 20 йилдан ортиқ ҳамкорлик қилиб келмоқда. Кўп йиллик ҳамкорлик давомида компания ўзини ҳаётий дори воситаларининг ишончли етказиб берувчиси сифатида кўрсатди. “Dori-Darmon” АК жамоаси “Rusan Pharma” компаниясини янги завод очилиши билан табриклаб, муваффақиятлар тилайди ва компанияларимиз ҳамкорлиги яна узоқ йиллар давом этишига умид қилади!

  • 30 Ноябрь, 11:50
  • Батафсил
not found

BioNTech компанияси саратонга қарши вакцинани муваффақиятли тарзда синовдан ўтказди

BioNTech саратонга қарши вакцинани муваффақиятли тарзда синовдан ўтказди. Бу ҳақда BioNTech асосчиларидан бири Уғур Шаҳин маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бундан кўзланган мақсад 2025 ва 2029 йиллар оралиғида бир қатор бошқа терапевтик ёндашувлар учун маълумотларига эга бўлишдир. Шаҳин биринчи шахсийлаштирилган мРНК асосидаги саратонга қарши вакциналар 2030 йилгача тасдиқланиши мумкинлигига умид қилмоқда. “Биз бемордан қон ва ўсимта наъмуналарини оламиз ва тўрт ҳафтадан сўнг индивидуал эмлашни амалга оширамиз... Идеал ҳолда, бу 100 эмас, балки йилига ўн минглаб беморлар”, деди у. Ўтган ой компания мРНК саратонига қарши вакцина ва CАР-Т ҳужайралари терапиясининг комбинацияси бўйича биринчи клиник синов натижаларини эълон қилди. Деярли барча беморларда ўсмалар ўсишни тўхтатди ва деярли учдан икки қисмга қисқарди. Унинг қўшимча қилишича, келажак стратегияси турли ёндашувлардан фойдаланган ҳолда комбинацияланган терапиядир. “Ишончим комилки, келгуси бир неча йил ичида ADCS (антитела дори конъюгатлари - таҳр.) саратон касаллигининг турли шароитларида анъанавий кимётерапия эмас, балки мақсадли кимётерапияга айланади”, - деди Шаҳин.

  • 30 Ноябрь, 09:03
  • Батафсил
not found

Мутахассис дори-дармонларни кўрсатмаларга қарши қабул қилишнинг хавфини тушунтирди

Дори кўрсатмаларга мувофиқ ишлатилмаса, соғликка тузатиб бўлмайдиган зарар етказиши мумкин, деб огоҳлантирди фармаколог Aндрей Кондрахин Спутник радиосига берган интервюсида. У дори-дармонларни кўрсатмаларга қарши қабул қилиш қайси ҳолларда мумкинлигига ҳам аниқлик киритди. Дори-дармонларни кўрсатмаларга мувофиқ бўлмаган (офф-лейбл) ишлатиш фақат тиббий комиссия томонидан кўрсатилганда рухсат этилади, дейди Aндрей Кондрахин. "Дори-дармонларни кўрсатмаларга мувофиқ бўлмаган тартибда буюриш бу офф-лабел дейилади. Яъни, препаратни ишлаб чиқарувчи мўлжалланганидан бошқа мақсадда қўллаш. Одатда бу ҳаётий дори-дармонларга тааллуқлидир. Бу сасалан, қандайдир ўсимталарга ёрдам берадиган кўз томчилари бўлиши мумкин. Гап шундаки, ишлаб чиқарувчи томонидан эмас, балки илмий жамоатчилик томонидан ўтказиладиган клиник тадқиқотлар мавжуд. Улар тугагач, ишлаб чиқарувчи дори янги имкониятларга эга деб кўрсатмаларга ўзгартиришлар киритиши мумкин. Aммо кўпинча, ишлаб чиқарувчи кўрсатмаларни ўзгартиришдан бош тортади. Ва кейин бу дори тиббий комиссия томонидан кўрсатилгандек қўлланилади ", деди Aндрей Кондраҳин. Баъзида болаларни даволашда дорилар офф-лейбл қўлланилади, бу Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ҳужжати билан тартибга солинади, деб таъкидлади мутахассис. “Болалар устида клиник синовлар ўтказиш тақиқланган, улар учун махсус шаклда дори-дармонлар камдан-кам ишлаб чиқарилади. Кейин эса дори-дармонлар офф-лейблга айланади. Бунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги болаларга ёзилиши мумкин бўлган дорилар рўйхатини тасдиқлаган, - дея қўшимча қилди Aндрей Кондрахин. Бошқа барча ҳолатларда кўрсатмалардан ташқари дори воситаларини қўллаш мумкин эмас, деди у. Масалан, соғлом одамнинг вазн йўқотиш учун диабетга қарши дори-дармонларни назоратсиз қўллаши жиддий салбий оқибатларга, танадаги тузатиб бўлмайдиган "зарар" га олиб келиши мумкин, деди шифокор. "Интернет борлиги ва кимдир нимадир маслаҳат бергани учун йўруқномага амал қилмай доридан фойдаланиш бошқа воқеа. Биринчидан, биз таъсирга эриша олмаймиз, вақтни беҳуда сарфлаймиз. Иккинчидан, биз янада оғирроқ бўлган таъсирни олишимиз мумкин, қандайдир тузатиб бўлмайдиган зарар етказилиши мумкин. Aхир, дори – бу кимёвий модда, ва у касалликни тўхтатиш учун организмдаги баъзи кимёвий жараёнларга таъсир қилади. Шундай дориларни қабул қилган одам ўзини қандайдир янги патологик ҳолатга олиб келиши мумкинки", деб огоҳлантирди Aндрей Кондрахин.

  • 29 Ноябрь, 15:11
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech