Янгиликлар

not found

“Ақлли” зирак: тана ҳарорати, юрак уришини ўлчайди, уйқуни назорат қилади

Эндиликда ақлли аксессуарлар нафақат соат ёки узук, балки соғлиқни ўлчайдиган, жозибали кўринишдаги зирак ҳам бўлиши мумкин. Вашингтон университети тана ҳароратини ўлчайдиган, стресс ҳолатини аниқлайдиган ва уйқу режимини тартибга соладиган “ақлли” зираклар – Thermal earring ни тақдим этди. АҚШ олимлари томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, қулоқдаги термал кўрсаткичлар тананинг бошқа қисмидаги кўрсаткичлардан кўра аниқроқ бўлиши исботланди. “Мен соғлиғимни назорат қилиш учун ақлли соатлардан фойдаланаман, лекин кўпчилик бундай гаджетларни тақиш ноқулай деб ҳисоблайди. Масалан, мен зирак тақишни яхши кўраман, шунинг учун биз инсон қулоғидан қандай маълумотни олишимиз мумкинлиги ҳақида бош қотира бошладик. Кейинчалик, қулоқда тана ҳароратини ўлчаш қўл ёки билак билан солиштирганда анча аниқроқ экани маълум бўлди”, —дейди Ширли Сюе, Вашингтон университети аспиранти. Thermal earring зиракларининг афзаллиги шундаки, тўхтовсиз ишлаган тақдирда унинг заряди 28 кунга етади. Бундай зиракдан фойдаланиш осон ва қулай: у барча керакли компонентлар, жумладан Bluetooth модули билан жиҳозланган. Инсон танасининг аниқ ҳароратини ўлчаш учун зираклар икки хил термометрдан иборат: бири қулоқ бўшлиғининг ҳароратини, иккинчиси атрофдаги ҳароратни ўлчашга мўлжалланган. Ушбу аксессуар янада фойдали ва серқирра бўлиши учун унга юрак параметрларини ўлчайдиган махсус қурилма ўрнатиш устида изланиш олиб борилмоқда. Шунингдек, яқин келажакда одатий батареяни кинетик ёки қуёш батареяларига алмаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда. “Келажакда соғлиқни назорат қилувчи заргарлик буюмлари тўпламини ишлаб чиқмоқчиман. Улардан бири – электрокардиография ўрнатилган маржон бўлиб, юрак уриши ҳақида яхшироқ маълумот олиш учун инсонларга хизмат қилади деган умиддаман”, қўшимча қилди Ширли Сюе. Келажакда Вашингтон университетининг аспиранти “ақлли” заргарлик буюмларининг бутун туркумини яратиш ниятида. Ҳозирда бундай аксессуарлар сотуви йўлга қўйилмаган, бунинг учун улар турли тадқиқот ва текширувлардан ўтказилиши лозим.

  • 27 Февраль, 08:25
  • Батафсил
not found

Олимлар инсон сочидан 100 баробар юпқароқ юрак стимуляториишлаб чиқишди

Чикаго университети тадқиқотчилари ўта юпқа юрак стимулятори ишлаб чиқди. Ушбу қурилма организмнинг юрак-қон томир ёки асаб тизимининг фаолиятини тартибга солиш имконини беради. Aйни пайтда миллионлаб одамлар юрак стимуляторидан фойдаланадилар. Олимларнинг фикрича, янги қурилма янада ихчам ва қулай, шунингдек, ишончлироқ бўлади. Электрон юрак стимулятори ёруғлик таъсирида ишлайди. Бу ишламай қолиши мумкин бўлган ҳаракатланувчи қисмлар ёки симлардан холос бўлиш имконини беради. Қурилма икки қатламли силикон материалдан иборат. Улар электр зарядини ҳосил қилиш орқали ёруғлик билан реакцияга киришади. Юқори қатламда кўплаб майда тешиклар (нанопор) мавжуд бўлиб, улар электр энергиясини тўплайди ва унинг тарқалиб кетишини олдини олади. Мембрананинг қалинлиги атиги 1 микрометр - инсон сочидан 100 марта юпқароқ. Майдони бир неча квадрат сантиметр. Оғирлиги - 1/50 граммдан кам (замонавий юрак стимулятори камида беш грамм оғирликда). "Қурилма қанчалик енгил бўлса, у, беморлар учун шунчалик қулайроқдир", деб тушунтирди ишлаб чиқувчилар. Қизиғи шундаки, хизмат муддати тугагандан сўнг, қурилма заҳарли бўлмаган бирикмалар ҳосил қилиб, танада эрийди. Бу эса уни олиб ташлаш учун қўшимча жарроҳликни олдини олади. Олимлар қурилманинг биринчи синовларини ҳайвонларда ўтказди. Олимлар қурилмани янада ривожлантириш ва одамлар учун мослаштиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради mir24.

  • 26 Февраль, 12:41
  • Батафсил
not found

Коронавирусга қарши вакцина олганларда юрак-қон томир касалликлари хавфи ортиб бормоқда — Global Vaccine Data Network

Вакциналар хавфсизлигини тадқиқ қилувчи Global Vaccine Data Network маркази хулосаларига кўра, коронавирусга қарши вакцина олганларда неврологик ва юрак-қон томир касалликлари хавфи ортиб бормоқда. Тадқиқот маркази ходимлари коронавирусга қарши эмланган 8 мамлакатдаги 99 миллион кишининг маълумотларини ўрганишди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, мРНК вакциналарини олганларда (Pfizer, BioNTech ва Moderna) миокардит касаллигининг ривожланиш эҳтимоли кутилганидан кўра кўпроқ. Олимлар, шунингдек, AstraZeneca компаниясининг Vaxzevria векторли вакцинаси билан эмлашдан кейин Гиена-Барре синдроми билан касалланиш ҳолатлари кўпайганини аниқладилар. Гиена-Барре синдроми камдан кам учрайдиган касаллик бўлиб, унда тананинг иммунитет тизими ўз периферик нервларига ҳужум қилиб, ишдан чиқаради. Бундан ташқари, векторли вакцинанинг қўлланишидан кейин миэлит касаллигининг ортиши аниқланди.

  • 26 Февраль, 09:40
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech