Янгиликлар

not found

Гриппни юқтириш хавфи юқори бўлгани учун кимлар мавсумдан олдин эмланади?

Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар контингенти тасдиқланган.  Унга қуйидагилар киради:  ▫️ҳомиладор аёллар; ▫️6 ойликдан катта болалар ва нафас олиш органлари ва юрак-қон томир тизимларининг маълум сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар; ▫️60 ёшдан ошган шахслар; ▫️6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болалар; ▫️тиббиёт ходимлари; ▫️“Меҳрибонлик” уйлари, қариялар ва ногиронлар учун “Саховат” интернат уйлари, ногиронлар ҳамда ногирон болалар учун “Мурувват” интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (мактаблар, мактаб-интернатларда) яшаётган шахслар.

  • 29 Декабрь, 09:25
  • Батафсил
not found

2023 йил сарҳисоби. Қонунчилик-7

28.07.2023 йил. “Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун тиббиёт кадрларини тайёрлаш ҳамда спортчиларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–244-сон) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан: ♦ Тошкент тиббиёт академиясида “Спорт шифокори” ва “Спорт диетологияси (овқатланиш илми)” бўйича магистратура мутахассисликлари жорий этилади;♦Тошкент фармацевтика институтида “Экспериментал ва спорт фармакологияси” магистратура мутахассислиги бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 бараварга оширилади. Давлат спорт-таълим муассасаларининг спорт шифокорлари, спорт диетологлари ва спорт фармакологлари Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида белгиланган тартибда бепул малака оширади.

  • 28 Декабрь, 11:45
  • Батафсил
not found

2023-йил давомида аниқланган қалбаки фармацевтика маҳсулотлари маълум қилинди

Жорий йилда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни экспертиза қилиш юзасидан 1671 та мурожаат келиб тушган, дейилади марказ матбуот хизмати хабарида. Ушбу мурожаатлар асосида тақдим қилинган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда лаборатория текширувидан ўтказилган. Таҳлил натижаларига кўра: • 6 304 турдаги 1 334 598 ўрам дори воситаларининг тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги; • 2288 турдаги 542 709 ўрам дори воситаларининг мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги; • 241 турдаги 11 747 ўрам дори воситалари ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича номувофиқлиги; • 152 турдаги 1278 ўрам дори воситалари яроқлилик муддати ўтганлиги; • 68 турдаги 7029 ўрам дори воситаларининг қалбакилаштирилганлиги аниқланганлиги тўғрисида экспертиза хулосалари берилган. Ҳамда ушбу сифатсиз, қалбакилаштирилган ҳамда Ўзбекистон Республикасига ноқонуний кириб келган фармацевтика маҳсулотлари айланмасининг олди олинган.

  • 28 Декабрь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech