Янгиликлар

not found

Тепки касаллиги бепуштликка олиб келиши мумкин

Тепки (эпидемияли паротит) касаллиги ўткир юқумли касаллик бўлиб, уни қўзғатувчи вируслар ҳаво томчилари орқали юқади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бош мутахассиси Хурсаной Жамалова “Дарё” мухбирига берган қисқача интервьюсида айтиб ўтди. Болажонларимиз Миллий тақвими асосида 1 ёшда ва 6 ёшда тепкига қарши қизамиқ паротит, қизилча вакцинаси билан эмланяпти. Булар орасида эмланмаган ва бундан бош тортган болалар бор. Улар орасида тепки касаллиги рўйхатга олинмоқда. Эпидемияли паротит ёки тепки, эркаклар бепуштлигининг сабабларидан бири ҳисобланади. Паротит асаб тизимини, қулоқ олди, жағ ости ва сўлак безларини шикастлайди. Эпидемияли паротит ошқозоности бези ва бош мия қобиқларининг яллиғланишига, камдан кам ҳолларда — менингоэнсефалитга олиб келиши мумкин. Паротит, жинсий соҳада тез-тез қайтариладиган асоратлари билан хавфлидир: ўғил болалар ва эркаклар тухумларининг яллиғланишидан азият чекадилар, қиз болалар ва аёллар эса – тухумдонлар шикастланишидан ва бу бепуштликка сабаб бўлиб қолиши мумкин. Қулоқости безларининг яллиғланиши оқибатида у шишиб кетади. Баъзилар эгиз туққан аёлларга тептириш керак деб, ирим қилиб уни даволамоқчи бўлади. Бу нотўғри, албатта, шифокорга мурожаат қилиш керак, — дейди Хурсаной Жамалова. Мутахассиснинг қўшимча қилишича, кўплаб ота-оналар тепки вируслари организмга тушганидан кейин бу бепуштликка олиб келишини билмайди. Маълумот учун, Ўзбекистонда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган. Ҳозирги вақтда ушбу календарь бўйича 1 суткаликдан 16 ёшгача бўлган болалар белгиланган муддатларда 13 турдаги вакциналар билан эмланади. Унга мувофиқ, юқумли касалликлар, жумладан, дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, сил, вирусли гепатит B, полиомиелит, қизамиқ, қизилча, эпидемик паротит, ротавирус, пневмококк, гемофилиус инфлюенса тип B (ХИБ) инфекцияси, бачадон бўйни саратонига қарши режали вакцинация тадбирлари ўтказилади.

  • 16 Февраль, 08:59
  • Батафсил
not found

Шамоллашнинг пневмонияга айланаётганини қандай аниқлаш мумкин?

Пневмония - ўпканинг ўткир ёки сурункали яллиғланиши касаллиги сирасига киради, аксарият ҳолларда ўпка тўқималаридаги альвеола, оралиқ тўқима, майда капиляр қон томирлари яллиғланади. Пневмонияга турли хил микроорганизмлар, жумладан, бактериялар, вируслар ва замбуруғлар сабаб бўлиши мумкин. Пневмония ўткир респираторли инфекция пайтида ва ундан кейин пайдо бўлиши мумкин. Кўпинча бу бактериал флоранинг фаоллашиши туфайли юзага келади, камроқ тез-тез - вирусли инфекция бронхдан ташқарига тарқалиб, ўпка тўқималарига ўтади. Шамоллашнинг пневмонияга айланаётганини қандай аниқлаш мумкин? Кўкрак қафасидаги оғриқ Оғриқ ҳатто тинч ҳолатда ҳам мавжуд бўлади. Бундан ташқари, йўталаётганда ва чуқур нафас олишга ҳаракат қилганда кучайиб боради. Нафас қисилиши Дам олиш ва жисмоний машқлар пайтида нафас қисилиши. Нафас олишда қийинчилик ва бош айланиши. Юз ва қўл териси кўкимтир рангга эга бўлиши мумкин. Ҳарорат Пневмонияда ҳарорат 39-40 даражага кўтарилади ва бир неча кун давом этади. Иситма туширувчи дорилар ёрдам бермаслиги мумкин. Йўтал Қаттиқ йўтал тутади. Аввалига қуруқ, кейин нам бўлади. Ҳўл йўтал билан балғам чиқарилади, баъзан йиринг ва озгина қон кетади. Агар шундай аломатлар кузатилса ва пневмониядан шубҳалансангиз албатта шифокор билан маслаҳатлашинг!

  • 15 Февраль, 14:58
  • Батафсил
not found

Дори воситалари қалбакими ёки қонунийми? Буни осон текшириш мумкин

Эндиликда сиз Asl Belgisi мобил иловасидан фойдаланиб, доридаги рақамли Data Matrix кодини сканерлаш орқали дори ҳақида барча керакли маълумотларни олишингиз мумкин. Data Matrix кодларини сканерлашда истеъмолчи дори ҳақида барча керакли маълумотларни олади. Бундай кодда маҳсулот тавсифи, қадоқ сақланиши керак бўлган ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо нуқтаси тўғрисидаги маълумотлар ва дори воситалари учун рухсат берувчи ҳужжатлар ҳақида маълумот мавжуд. Илова Ўзбекистон ҳудудида расмий муомалада бўлган дори воситаларини ўқий олади. Агар илова кодни ўқиса, бу дори воситаси қонуний равишда ишлаб чиқарилган ёки Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилганлигини билдиради. Агар ўқимаса, унда сотиб олишдан бош тортган маъқул. Яхшиси, қонунбузарлик ҳақида хабар беринг. Буни бевосита Asl Belgisi иловасидан амалга ошириш мумкин. Маълумотлар тегишли органларга етказилади. Сохта дори воситалари муаммоси бугунги кунда бутун дунёда долзарбдир. Ўзбекистонда “Asl Belgisi” рақамли маркировка тизими жорий қилинган. Бу сохталаштиришнинг кенг кўламли муаммосига қарши курашда муҳим воситадир. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сонли «Дори воситалари ва тиббий буюмларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2022 йил 1-сентабрдан бошлаб Ўзбекистонда дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш бошландган. Дори воситаларини рақамли маркировкалаш босқичма-босқич жорий этилмоқда. Унинг асосий вазифаларидан бири бозорни рақамлаштириш, контрафакт ва контрабандага қарши курашишдир. Бугунги кунда Ўзбекистонда уч гуруҳ дори воситалари маркировкаланмоқди. Биринчи гуруҳ — иккиламчи (ташқи) қадоқларда чиқарилган дори воситалари (Орфан дори воситаларидан ташқари) – 2022 йил 1 сентябрдан; Иккинчи гуруҳ – бирламчи (ички) ўрамда (иккиламчи (ташқи) ўрам бўлмаганда) ва доривор ангромаҳсулотда (орфан дори воситаларидан ташқари) чиқарилган дори воситалари – 2022 йил 1 ноябрдан; Учинчи гуруҳ – орфан дори воситалари (кам учрайдиган ёки орфан касалликларни даволашда фойдаланиладиган) ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган рўйхатга олиш натижаларини тан олиш тартиби доирасида Ўзбекистонда рўйхатга олинган дори воситалари – 2023 йил 1 мартдан; Тўртинчи гуруҳ – белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатга киритилган тиббиёт буюмлари – 2025 йил 1 февралдан.Asl Belgisi мобил иловасидан фойдаланиб, доридаги рақамли Data Matrix кодини сканерлаш орқали дори ҳақида барча керакли маълумотларни олишингиз мумкин. Мобил илова интерфейси рус ва ўзбек тилларида мавжуд. Иловани Google Play ва App Storeʼдан юклаб олиш мумкин.

  • 15 Февраль, 11:52
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech