Янгиликлар

not found

Зарур дорихона амалиёти GPP сетификатини олиш муддати узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармони 2-иловасига биноан: ➖ 2024 йил 1 июлга қадар фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилади; ➖ 2025 йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар, ➖ 2026 йил 1 январга қадар бошқа дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим; ➖ 2024 йил 1 июлдан бошлаб, янги ташкил этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланадиган божхона омборлари ва эркин омборлар мажбурий равишда “Зарур сақлаш амалиёти - GSP” талабларига мувофиқ ташкил этилади; ➖ 2026 йил 1 январдан бошлаб GSP талабларига мувофиқлик бўйича сертификатга эга бўлмаган божхона омборлари ва эркин омборларда дори воситаларини сақлаш тақиқланиши белгилаб қўйилди. Шу билан бирга, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш жараёнлари Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик бўйича ўтказиладиган фармацевтик инспекциялар билан мувофиқлаштирилган ҳолда ташкил этилиш талаби ўрнатилди. Яъни фармацевтика фаолиятини лицензиялашда ариза берувчи корхона аввал мос равишда GxP сертификатини олиши ва бундан кейин лицензия олиш учун мурожаат этиши лозим.

  • 26 Январь, 09:00
  • Батафсил
not found

Ишлаб чиқарувчи Johnson's Baby чақалоқ кукуни ишини ҳал қилиш учун 700 миллион доллар тўлайди

Aмериканинг Johnson & Johnson фармацевтика холдинги AҚШнинг 42 штатига 700 миллион доллар тўлайди, деди компаниянинг молиявий директори Жозеф Уолк he Wall Street Journal нашрига берган интервюсида. Топ-менежернинг таъкидлашича, ушбу даъволарни ҳал қилиш компания учун "муҳим қадам" бўлиб, "бу масалани ортда қолдиришга" имкон беради. 2023 йил июл ойида суд ҳайъати компания маҳсулотларидан фойдаланиш туфайли саратон касаллигига чалинганини даъво қилган 24 ёшли Калифорниялик Эмори Эрнандес Валадесга Johnson & Johnson 18,8 миллион доллар тўлаши керак деган қарор чиқарган эди. Болалигидан ушбу маҳсулотдан фойдаланган Эрнандесга юрак атрофидаги тўқималарнинг саратони - мезотелиёма ривожланган. Johnson & Johnson- бутун дунё бўйлаб 250 дан ортиқ шўъба корхоналарига эга холдинг компаниядир. Улар дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари ва тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаради. Хусусан, Johnson & Johnson ўзининг коронавирусга қарши вакцинасига эга. 2018 йил декабр ойида Reuters агентлиги 1950-йилларнинг охиридан бери болалар упаси бўлган Johnson's Baby да вақти-вақти билан асбест излари топилаётганлиги ҳақида маълумот эълон қилганди. Aгентлик маълумотларига кўра, 1970-йиллардан 2000-йилларга қадар талк хом-ашёси ва тайёр кукун ҳам вақти-вақти билан асбест учун синовдан ўтган ва намуналар олинган. Aсбест кансероген бўлиб, ўпка, ҳалқум ва тухумдонлар саратони, шунингдек мезотелиома (плевра ва қорин парда саратони) ни келтириб чиқариши мумкин. Компания раҳбарлари, менежерлар, олимлар, экспертлар ва корпоратив ҳуқуқшунослар муаммодан хабардор бўлган, лекин бу ҳақда тегишли назорат органларига ва жамоатчиликка хабар беришмаган. Бир нечта суд жараёнлари сабаб J &J 2020 йилда AҚШ ва Канадада Johnson's Baby ни сотишни тўхтатди, лекин бу даъволарни компания асоссиз деб ҳисоблаган. 2023 йилда J & J талк асосидаги чақалоқ упасини ишлаб чиқаришни тўхтатиб, энди уни жўхори крахмали асосида ишлаб чиқаришини эълон қилди.

  • 25 Январь, 14:46
  • Батафсил
not found

“Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ташкил этилади

Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-38-сон, 22.01.2024 й) қабул қилинди Қарорга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида давлат муассасаси шаклида “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ташкил этилади.  Лойиҳа офиси қуйидаги устувор йўналишларда янги механизмларни жорий қилишга масъул этиб белгиланди, жумладан: - давлат тиббий суғуртаси тизимини ва давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетини тўлиқ жорий этиш; - тиббий хизматлар сифати ва хавфсизлиги устидан назорат тизимини такомиллаштириш; - давлат харидлари самараси ва шаффофлигини ошириш, фармацевтика соҳасини ислоҳ қилиш; - санитария қоида ва нормаларини замонавий талаблар асосида янгилаш.  2024 йилда: ➖ 40 та санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари тўлиқ қайта кўриб чиқилади ва халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади; ➖ республика ихтисослаштирилган хирургия, кардиология, эндокринология, дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказлари, Болалар миллий тиббиёт маркази ҳамда Миллий тиббиёт марказининг фаолиятига замонавий бошқарув усуллари ва тиббий ёрдам хавфсизлиги ва сифатининг юқори стандартлари жорий этилади ҳамда улар халқаро аккредитациядан ўтказилади.

  • 25 Январь, 11:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech