Янгиликлар

not found

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Ўзбeкистон – 2030” стратeгияси рамзи ишлаб чиқилди

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси рамзининг асосини “Янги Ўзбекистон” ва “Учинчи Ренессанс” тимсоли сифатида “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи образи ташкил этади. Рамзда акс эттирилган Мустақиллик монументи мамлакатимиз тарихи, бугунги куни ва келажакнинг ўзаро уйғунлиги ифодаси сифатида талқин этилса, унинг юксакликка бўйлашиши негизида халқимизнинг бирлиги ва бирдамлиги, Ўзбекистоннинг дунё давлатлари билан ҳамжиҳатлиги, тинчликсевар сиёсати мужассамлашган. Шунингдек, юқорига интилган чизиқлар динамикасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг бешта устувор йўналиши ва унда белгиланган 100 та мақсадни тўлиқ ҳамда муваффақиятли амалга ошириш эзгу ғояси мавжуд. Логотипнинг юқори қисмида бахт-саодат, ҳуррият ва тинчлик тимсоли ҳисобланган қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. У қадим, уч минг йилдан зиёд давлатчилик тажрибасига эга, шу билан бирга, навқирон, орзу-мақсадлари улкан, қонида эрксеварлик туйғулари жўш ураётган, меҳнатсевар ва олийжаноб халқига таянадиган давлат тимсоли сифатида гавдаланган. Ҳумо қушга туташ устунлар эса инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, миллий ва умуминсоний қадриятлар, таълим ва тарбия, давлат ва жамият мувозанатининг ифодаси сифатида тасвирланган. Шунингдек, мазкур элемент давлатнинг ҳокимиятни амалга ошириши, шу билан бирга жамият манфаатлари, эркинликлари, талаблари ўртасидаги мувофиқлик ва уйғунликни англатади. Стратегия рамзида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясида қоида сифатида белгиланган “Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат” тамойилининг мажозий нишонаси сифатида учбурчак шакл элементидан фойдаланилган. У фаол ислоҳотларни амалга ошириш даврида аҳолининг барча қатламларини муҳофазалаш, улар учун тенг имкониятлар яратиш, айниқса, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш, кафолатланган сифатли таълим, малакали тиббий ёрдам доимо давлат олдидаги устувор вазифа эканлигининг тамал тошидир. Мустақиллик монументининг ички қисмида акс эттирилган жамият – Ўзбекистоннинг бир халқи образи ҳисобланади. Унда юксак инсоний фазилатлар соҳиби бўлган, улуғ мақсад йўлида бирлашган, тинчликсевар, меҳнаткаш, бағрикенг ва доно халқимиз гавдаланади. Шунингдек, мазкур образ мамлакатда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар инсон қадри, унинг фаровон турмуш кечиришига қаратилаётганини акс эттириб, давлатнинг бебаҳо бойлиги халқ эканлигини англатади. Ушбу элемент халқимизнинг тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғояларига садоқатли эканлигини намоён қилади. Шу билан бирга, у мустаҳкам оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида доимо жамият ва давлат муҳофазасида эканлигини ифодалайди. “Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати 

  • 26 Апрель, 12:00
  • Батафсил
not found

Кўчада ёки жамоат транспортида сил касаллигини юқтириш мумкинми?

Жамоат транспортида ҳаракатлансак, сил билан касалланган беморни учратишимиз мумкин. Aммо инфекцияни юқтириш учун алоқа мунтазам бўлиши керак. Aгар сиз ҳар куни касал бўлган одам билан суҳбатлашмасангиз, инфекция юқиш эҳтимоли жуда кам. Шунинг учун ҳам ёпиқ ҳудудларда яшовчи одамлар, шунингдек иммунитети пасайган беморларда инфекция юқтириш хавфи юқори. Aммо умуман олганда, ҳар қандай одам касал бўлиши мумкин. Бирор киши сил билан касалланганида, танага Кох таёқчалари киради. Aввалига улар лимфа тугунларида тўпланади, аммо патоген билан массив алоқа қилиш ва иммунитет ҳимоясининг пасайиши билан улар ўпка тўқималарига кириб, маълум турдаги ҳужайралар шаклланиши билан сил касаллигига хос яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин. Силни даволаш мумкин, аммо бу узоқ вақт талаб этади. Туберкулёз таёқчаси кўп асрлар давомида одамлар билан бирга яшаганлиги сабабли, у кўплаб омилларга табиий қаршилик кўрсатди. Шунинг учун беморга параллел равишда 3-5 та дори буюрилади ва булар унинг иммунитетини яхшилаш учун ҳам ишлайди. Тахминан айтганда, бемор яхши ейиши, яхши дам олиши ва стрессни камайтириши керак. Бундан ташқари, сил касаллигини даволаш жарроҳлик амалиётини ўз ичига олиши мумкин. Aгар беморда ўпканинг жиддий шикастланиши ва органда бўшлиқлар пайдо бўлган бўлса, жарроҳлик аралашуви зарур бўлиши мумкин.

  • 26 Апрель, 08:50
  • Батафсил
not found

Қандай касалликларда уқалаш муолажаси мумкин эмас?

Массаж мушаклар зўриқишини қолдириб, уларнинг тонусини оширади, томирлар бўйлаб қон ва лимфалар ҳаракатини тезлаштиради, юрак ишини енгиллаштиради. Массаж пайтида қон таркибида гемоглобин, эритроцит ва лейкоцитлар миқдори кўпаяди, организмдаги кераксиз минерал тузлар чиқиб кетиши тезлашади. Массаж бўғим пайларини мустаҳкамлайди, уларнинг ҳаракатчанлигини оширади. Массаж ҳаракати ёрдамида бош оғриғини тўхтатиш, целлюлит(ёғ тўпланиши)нинг олдини олиш, шунингдек кўпгина хасталиклардан даво топиш мумкин. Аммо қуйидаги холатларда массаж олиш мумкин эмас: - тана ҳарорати юқори бўлганда;- онкологик касалликларда;- веналарнинг варикоз кенгайишида;- операциядан кейинги дастлабки ойларда;- инфаркт ва инсультдан сўнг (1 ой ичида);- тери хасталиклари ва шикастланишларида. Шуни унутмаслик керакки, массажда лимфа тугунлари бор жойлар – чов соҳаси, қўлтиқ ости, тизза тақими, бўйин (уйқу артерияси соҳаси ва қалқонсимон без), қорин соҳаси авайлаб уқаланади, чунки бу нуқталарда нерв учлари кўп тўпланади. Қандли диабет, гипертония, ОИТС, сил касалликларига чалинган беморлар учун ҳам массаж олишда чекловлар мавжуд.

  • 25 Апрель, 14:42
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech