Янгиликлар

not found

Давлат хизматчилари нутқ маданияти ва нотиқлик маҳоратини оширишди

Президентимизнинг 2019-йил 21-октабрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сонли фармонида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида “Давлат хизматчиларининг нутқ маданияти ва нотиқлик маҳоратини ошириш” курси ташкил этилган эди. Унда туман, шаҳар ҳокимларининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда турли ташкилот ходимлари ўқитилди. Хусусан, "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи Д.Солиева ҳам иштирок этди. Ушбу курсда республиканинг таниқли нотиқлари, журналистлари, психологлари тингловчиларга нутқ маданиятидан дарс бердилар. Давлат фуқаролик хизмати ходимлари, умуман ҳар бир инсонга чиройли нутқ кўрк бағишлайди. Фикрни аниқ ва чиройли етказиб бера олиш қобилияти барча учун зарур. Курс давомида иштирокчилар ўзларида ана шу маҳоратни оширди. Курсни битирган тингловчиларга сертификат ва ташаккурномалар топширилди.

  • 6 Июнь, 11:54
  • Батафсил
not found

50 ёшдан ошган аёллар қандай тиббий текширувлардан ўтиши керак?

Ёш ўтиши билан иммунитет пасайиб, сурункали касалликлар асоратлари ва янги хасталиклар пайдо бўлиш эҳтимоли ортади. Шунинг учун 50 ёшдан кейин шифокорлар барча аёлларга режали равишда тиббий кўрикдан ўтиб туришни тавсия қилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бундай кўриклар кўплаб хавфли касалликларни аниқлаш ва улар ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради. Кўкрак бези саратони скрининги. Кўкрак бези саратонини вақтида аниқлаш орқали бемор ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. Шунинг учун шифокорлар 50 ёшдан ошган аёлларга ҳар йили маммографиядан ўтишни тавсия қилади.  Бачадон бўйни саратони скрининги. Баъзи аёллар ушбу муҳим текширувни эътиборсиз қолдиради. Ваҳоланки, бачадон бўйни саратони ўлим даражаси юқори бўлган энг хавфли касалликлардан биридир. Қайғули оқибатлар кўпинча беморлар ўз вақтида кўрикдан ўтмаганлиги сабабли юзага келади. Кольпоскопия бачадон бўйни ўсмаларини ташхислаш учун қўлланилади. Тўлиқ гормонал текширув. Эстроген ва тестостерон йиллар давомида даражалари ўзгариб турадиган организмдаги асосий гормонлардир. Бироқ бошқа гормонларни ҳам мунтазам текшириб турган яхши. Чунки уларнинг мувозанати метаболизм, мия, иштаҳа, тана ҳарорати ва ҳоказоларга таъсир қилиши мумкин. Остеопороз диагностикаси. Йиллар давомида суяклардаги кальций даражаси кескин пасая бошлайди ва бу кўпинча хавфли тизимли касаллик — остеопорозга олиб келади. Хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини берувчи энг самарали текширув суяк денситометриясидир (суяк зичлигини ўлчаш). 50 ёшдан кейин ҳар йили ушбу текширувдан ўтиб туриш фойдали. Қон босимини ўлчаш. Менопауза ва у билан боғлиқ ўзгаришлар туфайли аёлларда гипертония ривожланиши жуда кенг тарқалган. Агар у назорат остида бўлмаса, хавфли юрак-қон томир патологиялари вужудга келиши мумкин. Қонда шакар ва холестерин миқдорини аниқлаш. Қонда глюкоза даражасини текшириш иккинчи тоифа диабетни аниқлашга ёрдам беради. Бу кўпинча 40-50 ёшдан кейин ташхис қилинади. Ёмон холестерин (ЛДЛ) учун ўз вақтида ва мунтазам равишда қон таҳлилини топшириш инфаркт ва инсультнинг сабаби бўлган атеросклероз (томирларнинг деворларида бляшка шаклланиши) ривожланишининг олдини олади.

  • 6 Июнь, 08:55
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихоналар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бағдод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “M.F.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси Б.А. фуқаро А.А.га 55 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз 2,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “K.M.” МЧЖ дорихонаси сотувчилари Д.Н. ва М.Ш. фуқаро С.Б.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 9 дона “Редуксин” номли дори воситасини шифокор рецептисиз 280 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан жами 130 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 5 Июнь, 16:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech