Янгиликлар

not found

Бухоро ва Наманган вилоятларида дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоракўл тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирида қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган У.С. фуқаро А.Ф.га хорижда ишлаб чиқарилган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 10 турдаги жами 5 947 қути дори воситасини 114 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департаментнинг Поп тумани бўлими, ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Malibu-2” русумли автомашинаcи тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина ҳайдовчиси дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.Р.нинг топшириғига асосан сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 6 600 дона “Амписульбактам” номли дори воситасини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 13 Январь, 14:55
  • Батафсил
not found

Хитойда маймун чечаги вирусининг янги штамми аниқланди

Хитой соғлиқни сақлаш идоралари маймун чечаги вирусининг тарқалиши давом этаётган бир пайтда clade Ib штаммининг янги мутацияси аниқланганини эълон қилди. Ўтган йили Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) касаллик тарқалишини халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳолат деб эълон қилган эди. Хитой касалликлар назорати ва профилактикаси маркази маълумотларига кўра, маймун чечагининг кластерли эпидемияси clade Ib штаммининг кичик тури туфайли келиб чиққан. Касалликнинг биринчи ҳолати илгари Конгода яшаган чет эл фуқаросида аниқланган. Яна тўртта ҳолат унинг яқин одамлари орасида тасдиқланган. Ушбу касаллик беморларда осон кечади ва тери тошмаси ва шиш каби аломатлар билан намоён бўлади. Ўтган йилнинг август ойида, Конгодаги эпидемия қўшни давлатларга тарқалгандан сўнг, ЖССТ икки йил ичида иккинчи марта маймун чечаги эпидемиясини халқаро аҳамиятга эга бўлган соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Хитойнинг Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси маймун чечаги эпидемияси В тоифали юқумли касалликлар қаторига киритилишини маълум қилди. Бу шуни англатадики, расмий хизматлар зарур шошилинч чораларни кўришлари мумкин бўлади - оммавий тўпланишларни чеклаш, ташкилотлар ва таълим муассасалари фаолиятини тўхтатиш, шунингдек, касаллик тарқалганда ҳудудлар чегараларини ёпиш.

  • 13 Январь, 11:50
  • Батафсил
not found

2024-йилда 263,9 млрд сўмлик ноқонуний ўтказилган харид натижалари бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилаётган харидларни доимий равишда мониторинг тартибида ўрганиб бормоқда. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар қилди. Мониторинглар 552,5 миллиард сўмлик 273 та харидни қамраб олди. 234 та ҳолатда қонунга зид ҳаракатлар аниқланиб, 263,9 млрд сўмлик харид натижалари бекор қилинди. Ўрганиш натижалари якунлари бўйича вазирлик ва идораларга 257 та тақдимномалар киритилди. Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлигига 52 та шундай мурожаат юборилган, Транспорт вазирлигига — 30 та, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига — 23 та, Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига- 32 та. Бундан ташқари, харидлар натижалари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига 273 та сўровнома юборилди. Қонунчилик талабларини бузган 104 нафар шахс маъмурий, 85 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

  • 13 Январь, 09:45
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech