Янгиликлар

not found

6 та хавфли касаллик

Дунёда ҳақиқатан ҳам шундай касалликлар борки, улардан бир кунда, ҳатто бир неча соат ичида вафот этиш мумкин.  Яхшиямки, уларнинг сони унчалик кўп эмас ва бу касалликлардан ўзимизни асрашимиз мумкин. Эбола вируси Эбола вирусининг хавфси ҳақида кўп марта гапирилган. Ўлим даражаси 50% дан 90% гача бўлишидан ташқари, у жуда юқумли. Эбола вирусига қарши вакцина ҳали ихтиро қилинмаган. Касалликнинг биринчи аломатларидан бошлаб, ўлимга олиб келувчи катта қон кетиш даражасигача бир неча соатдан бир кунгача вақт кетиши мумкин. Яхши томони шундаки, вирус ҳаво томчилари билан эмас, балки фақат касал одамларнинг тана секрецияларига тегиш орқали юқади. Шунинг учун инфекцияланган одамлар деярли дарҳол изоляция қилинади. Ёмон томони: вируснинг табиий ўчоқлари соғлиқни сақлаш тизими ривожланмаган камбағал мамлакатларда жойлашган, шунинг учун касалликни дарҳол аниқлаш жуда қийин. Иккинчидан бугун одамлар дунё бўйлаб  ҳаракатланмоқда. Бу эса касалликни бир қитъадан иккинчисига тарқалишига бир неча соатлар кифоя дегани. Юрак ишемик касаллиги Унинг ҳалокатли шаклларидан бири миокард инфарктидир. Юрак организмнинг насоси эканлигини унутмаслик керак. Қон тортишиш кучига қарши пастдан юқорига ҳаракат қилади, чунки артерия ва томирлардаги босим ҳар хил. Юракнинг мушакни озиқлантирадиган ўз томирлари бор. Улар коронар деб аталади.  Агар юрак артерияларининг деворлари склеротик бўлиб қолса, томирлар тораяди ва юрак ишемик касаллиги пайдо бўлади. Касаллик юрак томирларининг тромбозига олиб келади ва ҳужайра озиқланиши тўхтайди. Ҳужайралар узоқ вақт давомида озиқланиш ва кислородсиз яшай олмайди. Агар 30 дақиқадан сўнг озиқланиш ва кислород етказиб бериш нормаллашмаса, ҳужайра ўлими содир бўлади. Юрак хуружи хавфини камайтириш учун 30 ёшдан кейин мунтазам равишда кардиолог кўригидан ўтиш, шунингдек чекишни ташлаш керак. Жисмоний фаоллик етарли  бўлиши жуда муҳим - бу қон томирларини  янада эластик қилади, шунингдек артерияда атеросклеротик пилакчалар (бляшкалар) ривожланишини олдини олади. Қон босимини ҳам мунтазам кузатиб бориш керак! Туляремия 1910 йилда Калифорния вабо станциясининг бир гуруҳ олимлари ғалати йирингли яраларни пайқашди.  Aввалига улар бу бубон вабоси (чума) деб ўйлашди. Aммо бубон вабосининг микробини топиб бўлмади, лекин янги, илгари номаълум бўлган бактерия - Bacterium tularensis топилди. Кейинчалик у билан ишлаган олим шарафига  Francisella tularensis деб номланди. Инкубация даври бир неча соатдан 21 кунгача давом этади. Касалликнинг биринчи кунларида ҳароратнинг кескин кўтарилиши, кучли бош оғриғи, бош айланиши, мушаклар  оғриқлари кузатилади. Касалликнинг кўплаб шакллари мавжуд ва у жуда тез ривожланади. Туляремияни антибиотиклар билан даволаш мумкин бўлса-да, яхшиси инфекцияни юқтирмаслик керак. Инфекция одамларга кўпинча касал ҳайвонлар орқали юқади. Туляремия таёқчаси ташувчилари: қуёнлар, сув каламушлари, сичқонлар. Шунингдек кам ҳолатда инфекция ифлосланган озиқ-овқат ва сув орқали юқиши мумкин. Агар очиқ жойларда жуда ёқимли қуённи кўрсангиз ҳам, унга яқинлашманг, шунингдек, каламушлар кўп бўлган жойларда сайр қилманг. Менингококк инфекцияси Бактериялар мия ва орқа мия мембраналарини йўқ қиладиган жуда хавфли бактериал касаллик. Менингококкнинг асосий қурбонлари болалар ва қариялардир. 50% ҳолларда касаллик ўлим билан якунланади. Aммо, тузалишга муваффақ бўлганлар ҳам касалликнинг оғир оқибатларидан  қутула олмайди. Касаллик бирин-кетин пайдо бўладиган ва 24 соат ичида ўлимга олиб келадиган жуда агрессив белгиларга эга. Инфекцион манбаи касал одамлар ва бактерияларни ташувчилардир. Юқиш йўли -ҳаво орқали, аммо инфекция бемор билан жуда яқин масофада бўлишни талаб қилади. Вакцина ёрдамида касалликнинг олдини олиш мумкин. Бугунги кунда менингококк касаллигининг барча штаммларига қарши эмлаш мавжуд. Инсульт Бош мия касалликлари бутун дунёда катта муаммо ҳисобланади. Мия қон томирлари касалликлари - бу миядаги қон томирларининг шикастланиши билан тавсифланган касалликларнинг бутун гуруҳи: ишемик инсульт, мия ичида қон кетиши ва бошқалар. Одатда, ривожланган атеросклероз ва артериал гипертензия бу касалликларга олиб келади. Мия қон айланиш тизимининг бузилиши юрак-қон томир тизими касалликлари гуруҳида ўлимнинг юрак ишемик касаллигидан кейин иккинчи энг кенг тарқалган сабабидир. Қандай қилиб олдини олиш мумкин? Бу жуда оддий: чекишни ташлаш, вазнни назорат қилиш,  уйқу режимига риоя қилишингиз, стрессдан қочиш керак ва агар сиз хавф остида бўлсангиз, текширувларни эътиборсиз қолдирманг. Энг муҳими, қон босимини кузатиб боришдир.  Инсультни қандай тез аниқлаш мумкин (4 белги): - одамдан табассум қилишни сўранг. Aгар табассум бир томонлама пайдо бўлса, ишлар ёмон; - оддий иборани айтишни сўранг - нутқ бузилиши кузатилмаслиги керак; - икки қўлини кўтаришини сўранг - у бир вақтнинг ўзида уларни кўтариши керак; - тилини чиқаришни сўранг - уни бир томонга буриш керак эмас. Вабо Нопок сув ичиш ёки Vibrio cholerae бактерияси билан ифлосланган нарсаларни истеъмол қилгандан кейин ривожланадиган ўткир ичак инфекцияси. Баъзида вабо бир неча соат ичида ўлимга олиб келади: ҳаммаси оғир диарея билан бошланади, сувсизланиш пайдо бўлади, кейин эса ўлим. Энг оддий олдини олиш усули санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш: сувни дезинфекция қилиш, қўл ювиш, озиқ-овқат маҳсулотларига иссиқлик билан ишлов бериш, умумий жойларни дезинфекция қилиш. Aммо агар сиз ушбу хавфли бактерия топилган ҳудудга саёҳат қилмоқчи бўлсангиз, яхшиси  вабога қарши вакцина олганингиз яхши. 

  • 14 Октябрь, 10:00
  • Батафсил
not found

"Офис ходими синдроми"нинг осон ва самарали ечими

Кўплаб касалликларнинг бош омили — камҳаракатлик. Асосий вақтини иш столида, компьютер қаршисида ўтказидиган ходимларнинг катта қисми ҳам, афсуски, жисмоний фаоллик етишмайдиган тоифага мансуб. Маълумотларга кўра, ҳар йили 25 ёшдан ошган ишчиларнинг 80 фоизида умуртқа поғонаси хасталиклари, хусусан, умуртқа қийшиқлиги аниқланади. Бундай касалликларнинг келиб чиқишига 80 фоиз ҳолатда иш столида гавдани нотўғри тутиш сабаб бўлади. Бироқ буни иш шароити, касб тақозоси билан боғлаб, саломатликка эътиборсиз бўлиш оғир асоратларни келтириб чиқариши табиий. Ваҳоланки, ушбу муаммо, яъни "офис ходими синдроми"нинг осон ва самарли ечими бор. Масалан, иш вақти давомида имкон қадар ҳар бир-икки соатда 5-10 дақиқа танаффус қилиш лозим. Бу пайтда бир неча маротаба ўтириб-туриш, гавдани ён томонга ҳаракатлантириш, бошни соат миллари бўйлаб айлантириш керак. Сўнг ўпкамизни тўлдириб нафас оламиз ва яна ишни давом эттиришга киришамиз. Бел оғриқларидан ҳимояланишда курси суянчиғига махсус ортопедик ёстиқ қўйиш мумкин. Қолаверса, бундай воситалар бавосил билан оғриган кишилар учун ҳам тавсия этилади. Ҳар икки соатда бўйин мушаклари учун машқ бажариш бўйин остеохондрози профилактикасида қўл келади. Айниқса, энса ва курак соҳасида оғриқ, увишиш кузатилганида бундай ҳаракатлар жуда самарали. Камҳаракатлик танада қон айланиш тизимини издан чиқаради. Биринчи навбатда, оёқ ва кичик тос аъзосида меъёрий жараён бузилади. Оқибатда оёқ вена қон томирларида варикоз кенгайиши, бавосил тугунлари ҳосил бўлиши кузатилади. Бундай вазиятда қон айланишини яхшилаш учун жисмоний фаолликни ошириш лозим. Ишни эрталабки бадантарбиядан бошлаган маъқул. 10-15 дақиқа қўл-оёқ чигалини ёзиш саломатликни яхшилайди. Кун давомида эса зинадан пиёда кўтарилиш, вақти-вақти билан хона бўйлаб юриш керак. Қон айланишининг меъёрда бўлиши истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига ҳам боғлиқ. Мунтазам қаҳва ёки аччиқ қора чой ичиш қон қуюқлашишига олиб келади. Шунингдек, ширинликлар туфайли организмда “ёмон” холестерин миқдори ортиши ҳам сир эмас. Бундан ташқари, компьютер қаршисида таом ейишнинг зиёни катта. Негаки, монитордан чиқаётган нур нафақат инсон танаси, балки у тановул қилаётган маҳсулотларни ҳам маълум маънода зарарлайди. Тизза бўғимларининг бир хил букилган ёки ёзилган ҳолатда кўп қолиб кетиши ҳам соғлик учун зиён. Бундай вазиятда бўғимларнинг дренаж функцияси, озиқланиши бузилади. Натижада артроз-бўғим касаллиги келиб чиқиши мумкин. Бу касалликнинг олдини олиш учун оёқлар ҳолатини алмаштириб туриш, вақти вақти билан туриб юриш, ўтирган ҳолатда велосипед ҳаракатларини олдинга ва орқага бажариш, чуқур нафас чиқариб ўтириш ҳамда чуқур нафас олган ҳолда туриш машқларини бажариш керак.

  • 11 Октябрь, 17:40
  • Батафсил
not found

Фарғона ва Наманганда 1 млрд сўмлик дори воситаларини қалбакилаштираётган жиноий гуруҳ ушланди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ва вилоят ДХХ ходимлари томонидан Фарғона ва Наманган вилоятларида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар қилди. Тезкор тадбир давомида Lacetti автомобили кўздан кечирилганда, сифатида кафолатланмаган дори воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган. Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу дори воситалари олинган Қўқон шаҳридаги хонадон ва мазкур дорилар сотиладиган дорихона текширилган. Оқибатда хонадонда сотиш учун тайёрлаб қўйилган, дорихонада эса сотилаётган қалбаки дори воситалари аниқланган. Маълум бўлишича, мазкур 42 215 дона сифати кафолатланмаган, қалбаки дориларнинг умумий қиймати 504 млн сўмни ташкил этган. Хонадонда қиймати 128 млн сўмлик жами 4 турдаги 1030 дона қалбакилаштирилган дори воситалари ва 13 976 дона қалбаки дориларни тайёрлаш учун дори воситалари қадоғи, ўрамлари ва ёрлиқлари борлиги аниқланган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, дори воситаларини Фарғона шаҳрида қалбакилаштираётган шахс ҳам ушланган. Ушбу шахс томонидан Наманган вилоятида яшовчи шахсга қалбакилаштирилаётган дори воситаларининг ўрами, қадоғи, қутиси, фирма белгиси йўриқномаларини буюртма бериш орқали тайёрлатиб, олиб келинганлиги маълум бўлган. Фарғона шаҳрида ушбу шахс томонидан бошқа фуқароларни жалб қилган ҳолда "Аскорбин кислотаси", "Дексаметазон" каби дориларнинг ҳар бир ампуласини 100 сўм эвазига ёзувларини ўзгартирган. Натижада сохта белги ва ёрлиқлар қўйилиб, дори воситаларини қалбакилаштириш орқали бошқа дорилар тайёрлаб, дорихоналарда сотиб келинган. Таъкидланишича, "Перацетам" дориси - "Милдронат", "Л-лизина эсцинат" ва "Актовегин" дориларига, "Дексаметазон” дориси - "Ретобалил" дорисига қалбакилаштирилган.Қолаверса, тадбир давомида ушбу шахснинг яшаш хонадони тегишли тартибда кўзда кечирилган. Натижада 69 та қутида жами 6900 дона "Сефуроксим" номли япроқлик муддати 2021 йилда тугаган дори воситалари ҳамда ушбу дориларни қалбакилаштириш мақсадида 240 дона йўриқнома, 3050 дона дори воситаларининг қутилари сақлаб келинаётганлиги аниқланди. Мазкур тезкор тадбир давомида умумий қиймати 1 млрд сўмлик 46 246 дона қалбаки ва сифати кафолатланмаган дори воситалари ҳамда 13 976 дона дори воситаларини қалбакилаштиришда фойдаланиладиган дориларнинг қадоғи, ўрами ва йўриқномалари далилий ашё сифатида олинган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

  • 11 Октябрь, 14:56
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech