Янгиликлар

not found

Росздравнадзор ноқонуний дори воситалри билан боғлиқ 94 мингдан ортиқ сайтларни блоклади

Росздравнадзор дори-дармонларни сотадиган 140 мингга яқин веб-сайтлар ишини таҳлил қилди ва ноқонуний савдо қилган 94 мингдан ортиқ сайтни блоклади. Бу ҳақда Росздравнадзор маълум қилди. «Росздравнадзор 20 йилдан ортиқ вақт давомида беморларнинг манфаатларини ҳимоя қилади. Бизнинг муҳим вазифаларимиздан бири дори воситаларининг интернет тармоғида сотилиши ҳақидаги маълумотларни назорат қилиш ва нопок сайтларни ўз вақтида блокировка қилишдир. Ушбу чора қалбаки ва қалбакилаштирилган тиббий маҳсулотларнинг беморларга йетиб бориши хавфини камайтиришга қаратилган”, — деди бошқарма бошлиғи. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, 2024 йилда Росздравнадзор 230 га яқин сифатсиз дори воситаларини блокировка қилишга қарор қилган. Бундан ташқари, Россия Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ўтказилган 300 дан ортиқ тадбирлар натижасида қарийб 8,4 миллион дона сифатсиз, қалбакилаштирилган ва контрафакт тиббий маҳсулотлар аниқланган, бу йил давомида муомалага киритилган тиббий маҳсулотларнинг 0,047 фоизини ташкил этади. Ҳар йили Россия бозорига тахминан 17-18 миллиард дона тиббий маҳсулотлар киради. 

  • 23 Январь, 11:50
  • Батафсил
not found

Почта машинасидаги ноқонуний дорилар

Дори-дармонларнинг ноқонуний айланиши муаммоси нафақат соғлиқни сақлаш тизимига, балки фуқароларнинг, айниқса, кичик ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. “Наманган-Бухоро” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бошқарувида бўлган “BTS” шаҳарлараро почта юкларини ташувчи юк автотранспорт воситаси Поп туманидаги “Наманган” ЙПХ масканида тўхтатилиб, тегишли тартибда кўздан кечирилди. Натижада автомашинанинг юкхонасидан ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган тахминий суммаси 350 000 000 сўмлик бўлган 140 турдаги 2 156 қути тиббиёт дори воситалари ҳамда 20 дона Iphone 11 уяли телефон аппаратлари борлиги аниқланди. 

  • 23 Январь, 08:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech