Янгиликлар

not found

Ортиқча вазннинг салбий оқибатлари: келажакда бизни нима кутмоқда

Ортиқча вазн глобал муаммога айланган. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг ҳар саккизинчиси ортиқча вазндан азият чекади. Олимларнинг фикрича, бу аҳолининг демографияси ва саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ортиқча вазн демографияга қандай таъсир қилади: • Туғилиш даражасини пасайтиради. Семизлик билан оғриган аёллар ҳомиладор бўлиш ва ҳомилани кўтаришда қийинчиликларга дуч келиш эҳтимоли кўпроқ. • Келажак авлодлар саломатлигини ёмонлаштиради. Отанинг семириши кейинги авлодларда генетик ва эпигенетик ўзгаришлар хавфини ошириши мумкин. Болалар ортиқча вазнни мерос қилиб олишлари мумкин. • Ўлим даражасини оширади. Ортиқча вазн жиддий, оғир касалликларнинг ривожланишига таъсир қилади: юрак-қон томир касалликлари, II- турдаги диабет, онкология. • Бутун мамлакат иқтисодиётига таъсир қилади. Аҳоли ўртасида ортиқча вазннинг ортиши соғлиқни сақлаш тизимига тобора кўп босим юкламоқда. Нима қилиш керак: Мутахассиларнинг фикрича, юриш, велосайр ва гимнастрада каби жисмоний фаолликни кундалик турмуш тарзига айлантириш ҳар қайси ёшдаги кишилар учун фойдадан ҳоли эмас. Кунига камида 4-5 километр пиёда юриш узоқ умр ва соғлом ҳаёт гарови. – Велосипедда сайр қилиш жисмоний фаолликнинг яна бир қулай ва завқли тури ҳисобланади. Велосайр мушак, юрак-қон томир тизимини мустаҳакамлайди, нафас олиш ритмини ривожлантиради. Тизимли ҳаракатлар ёғларнинг эришига, шу орқали ортиқча вазндан қутилишга олиб келади. – Шу ўринда қайд этиш керакки, семизликка қарши курашда соғлом овқатланиш ҳам муҳим ўрин тутади. Жумладан, турли хил сабзавот ва меваларни истеъмол қилишга одатланиш керак бўлади. Ёғли гўшт маҳсулотларини дуккакли маҳсулотларга, балиқ ва парранда гўшти ёки ёғсиз гўштларга алмаштириш, туз ва қандни имкон қадар камроқ истеъмол  қилиш, овқат билан бирга чой ичмаслик, табиий шарбатлар ёки қайнатилган сув ичиш каби оддий, аммо муҳим қоидаларга риоя этган маъқул.

  • 26 Февраль, 11:50
  • Батафсил
not found

Сувчечакка қарши кураш: 9 ойликдан катта болалар иштирокида янги вакцинанинг клиник синовлари бошланди

Сеченов университети сувчечакка қарши янги вакцинанинг клиник тадқиқотлари бошланадиган тиббиёт муассасаларидан бирига айланади. Тадқиқотларда Москва, Санкт-Петербург, Самара, Саратов, Перм ва Пятигорскнинг еттита клиникаси иштирок этмоқда. Вакцина Россияда "Нанолек" биофармацевтика ва Жанубий Кореянинг GC Biopharma фармацевтика компаниядари ҳамкорлигида ишлаб чиқилмоқда. Вакцина ЖССТ томонидан қайта малакаланиш жараёнидан ўтказилди, бу унинг самарадорлик ва хавфсизлик бўйича халқаро стандартларга мувофиқлигини тасдиқлайди. "Ҳозирда биз инсон папилломаси вирусига қарши Россиянинг биринчи тўрт валентли вакцинасини синовдан ўтказмоқдамиз. Янги самарали маҳаллий вакциналарнинг пайдо бўлиши аҳолимизни юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш имкониятларини кенгайтиради," - деди Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари бош эпидемиологи Роман Полибин.

  • 26 Февраль, 09:00
  • Батафсил
not found

Фахрий донорларга БҲМнинг 15 баробари миқдорида пул мукофоти берилади

Олий Мажлис Сенатининг куни кеча бўлиб ўтган ялпи мажлисида беғараз донорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. “Донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги мазкур қонун билан бир қатор янгиликлар киритилмоқда. Улар қуйидагилардан иборат: • “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бир йўла бериладиган пул мукофоти ошириляпти. Илгари ушбу мукофот БҲМнинг 5 баравари миқдорида эди, эндиликда 15 баравар этиб белгиланаётир. • Ушбу кўкрак нишони билан тақдирланган донорлар ўзлари учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиши мумкин. • Шаҳар йўловчи транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланади. • Санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқига эга бўлади. Шунингдек, қонунда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мазкур йўналишдаги вазифалари ҳам аниқ белгиланган. Яъни улар томонидан аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, донорларга сифатли хизматлар кўрсатиш, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чоралари кўрилади. Ушбу қонун пировардида аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантиришда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

  • 25 Февраль, 14:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech