Янгиликлар

not found

Ўзбекистонда биологик фаол қўшимчаларни ихтиёрий маркировкалаш лойиҳаси бошланди

2025 йил 1 мартда Ўзбекистонда Президентнинг 2025 йил 28 январдаги "Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-13-сон Фармони доирасида амалга оширилаётган биологик фаол қўшимчаларни (БФҚ) ихтиёрий маркировкалаш лойиҳаси бошланди. Бу контрабанда, қалбакилаштирилган маҳсулотларга қарши курашиш ва истеъмолчиларни ҳимоя қилишга қаратилган мамлакат фармацевтика ва нутрицевтика бозорларини ривожлантиришдаги муҳим қадамдир. Ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг иштироки ихтиёрий бўлиб, ихтиёрий маркировкалаш даврида ушбу тоифадаги товарлар учун маркировка кодларини тақдим этиш ва кузатиб бориш хизмати тўлов ундирилмасдан амалга оширилади. БФҚларни рақамли маркировкалаш нима учун керак? Эксперт баҳоларига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинаётган биологик фаол қўшимчаларнинг аксарият қисми контрафкт ҳисобланади. Кўпинча БФҚлар тоифасига ҳеч қандай синовдан ўтмаган, рухсат этилмайдиган дозаларда, сертификатларсиз маҳсулотлар киради, бу эса табиийки истеъмолчилар саломатлиги учун катта хавф туғдиради, шунингдек, давлат учун сезиларли иқтисодий йўқотишларга олиб келади. Юзага келган вазиятнинг асосий сабабларидан бири божхона тўловларининг юқори даражаси бўлиб, бу расмий равишда олиб кирилган БФҚларни ноқонуний маҳсулотларга нисбатан рақобатбардошлигини пасайтиради. Натижада миллий стандартлар ва техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган контрафакт ва рўйхатдан ўтказилмаган товарлар бозорда устунлик қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-13-сон Фармонига мувофиқ, биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариш ва уларнинг муомаласи устидан давлат назоратини тартибга солиш ва кенгайтириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар назарда тутилган, чунки ушбу тоифадаги маҳсулотлар кўпинча дори воситаларини қабул қилишнинг тенг муқобили сифатида реклама қилинади ва аҳолига сотилади. Бунда уларни мунтазам қабул қилишнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги нуқтайи назаридан мувофиқликни баҳолаш амалга оширилмайди. Ушбу механизм БФҚ айланмасининг шаффофлигини таъминлаш, уларни олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш, шунингдек, контрафакт маҳсулотларнинг тарқалишини минималлаштириш имконини беради. Рақамли маркировка тизимини жорий этиш қуйидаги мақсадларга қаратилган: • Маҳсулотнинг келиб чиқиши ва сифатини назорат қилиш орқали истеъмолчиларни сертификатланмаган, қалбакилаштирилган ва потенциал хавфли БФҚлардан ҳимоя қилишни таъминлаш. • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида биологик фаол қўшимчаларни импорт қилиш, сақлаш, айланмага киритиш ва сотиш жараёнларини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг ягона шаффоф тизимини яратиш. • Ноқонуний бозор улушини камайтириш, бу солиқ тушумларини кўпайтиришга ва бозор иштирокчилари ўртасида ҳалол рақобатни таъминлашга ёрдам беради. • Расмий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга ишончни ошириш, халқаро етказиб берувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва биологик фаол қўшимчаларнинг шаффоф бозорини ривожлантириш.

  • 5 Март, 08:53
  • Батафсил
not found

Самарқанд ва Фарғона вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.Т. ва М.У. фуқаро М.Х.га 90 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ҳамда 15 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини жами 8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда яна бир фуқаро Ф.М. фуқаро Б.Т.га 80 дона “Зардекс” номли дори воситаларини 2,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ш. фуқаро М.Х.га 4 қути жами 200 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган “Бензонал” дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

  • 4 Март, 14:50
  • Батафсил
not found

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кунига 30 грамм клетчатка истеъмол қилишни тавсия қилади

Клетчатка - бу ўсимлик маҳсулотларида мавжуд бўлган мураккаб углеводларнинг бир тури. Клетчатка – бизнинг танамиздаги кўпчилик аъзоларнинг тўғри фаолият кўрсатишини таъминлайдиган муҳим модда ҳисобланади. Ўсимликлардан тайёрланган озиқ-овқатлар таркибидаги озуқа толалари инсон организми фаолиятида муҳим роль ўйнайди: ✅ Ичаклар саломатлигида. Клетчатка ичак фаолиятини яхшилайди, ич қотишининг олдини олишга ёрдам беради ва микрофлоранинг мувозанатини сақлайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кунига тахминан 30 грамм тола истеъмол қиладиган одамлар ошқозон-ичак муаммоларини бошдан кечириш эҳтимоли камроқ бўлади. ✅ Сурункали касалликлар хавфини камайтиради.Кунига 30 грамм тола : • юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради (24-30% га), • қондаги қанд миқдорини нормаллаштириш орқали 2-тоифа диабет хавфини камайтиради; • Саратоннинг айрим турларидан ҳимоя қилади (масалан, йўғон ичак саратони). ✅ Вазн йўқотиш ва метаболизмни яхшилашда. 30 грамм клетчатка иштаҳани назорат қилиб, тўйиш ҳиссини таъминлайди ва шу орқали вазн йўқотишга ёрдам беради. Шунингдек, шакарнинг сўрилишини секинлаштиради, бу эса глюкоза даражасини барқарорлаштиради. ✅ Яллиғланишнинг олдини олади. Юқори клетчаткали диеталар организмдаги тизимли яллиғланишни камайтиради, бу эса сурункали касалликлар хавфини олдини олади. Шу билан бирга организмнинг қариш жараёнини секинлаштиради. Бир инсон кунига ўртача атиги 15-18 г клетчатка истеъмол қилади, бу нормадан деярли 2 баравар кам. Минимал 30 г.га эришиш учун рационга нафақат сабзавотларни, балки резаворлар, дуккаклилар, донли маҳсулотларни ҳам киритиш муҳимдир. 

  • 4 Март, 11:51
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech